Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек бюджет маблағларидан фойдаланишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг барча мактаб-интернатларга белгиланган тартибда юридик шахс мақомини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 4-боби.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги мактаб-интернатларнинг амалдаги намунавий штатига, ўқувчиларнинг сонига қараб, иловага мувофиқ, нормативлар бўйича бухгалтер лавозимини киритсин ва 2007 йилда уларни малакали мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
3. Мактаб-интернатларраҳбарлари ва бухгалтерлари зиммасига тегишли молия ташкилотларининг халқ таълими муассасаларини молиялаш бўлимлари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклатилсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
педагог ходимлар тарификациясини ҳисобга олган ҳолда мактаб-интернатлар штат жадвали ва харажатлар сметасини тузиш ва уларни молия органларида рўйхатга олиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметасини товарлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича шартномаларни фақат ғазначилик бўлинмалари орқали тузишни ҳисобга олган ҳолда бажариш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
белгиланган стандартларга мувофиқ мактаб-интернатлар бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботини олиб бориш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
тўловлар, ойлик маошни белгилаш ва тўлаш, нафақа ҳамда унга тенглаштирилган бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек халқ таълими муассасаларида моддий бойликларнинг ҳисоб-китобини олиб бориш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган штатлар, смета ва молия интизомига қатъий риоя қилишни таъминлаш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
юридик шахс мақомига эга халқ таълими муассасаси, шу жумладан умумтаълим мактаблари Директорлар фондининг бюджет маблағларининг бошқарувчиси мазкур муассаса раҳбари ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
ойлик маоши ва унга тенг тўловларни тўлаш учун нақд пул берувчи моддий-масъул шахс (кассир)нинг вазифаси умумтаълим мактабларининг маъмурий-хўжалик бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудири зиммасига уларнинг лавозими учун белгиланган окладига улар томонидан ушбу функция амалда бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида қўшимча ойлик маоши белгилаш билан юкланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, молия органлари ва халқ таълими ҳудудий бўлинмалари:
икки ой муддатда умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари) штат жадвали ва харажатлар сметасини мазкур қарор қоидаларига мувофиқлаштирилишини таъминласин;
2007 йилнинг 15 июнидан кечиктирмай юридик шахс мақомига эга барча умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг мутасадди ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисобрақамларнинг очилишини якунласин.
6. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг туман (шаҳар) молия органлари ва бўлинмалари юридик шахс мақомига эга умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари)ни молиялаштириш йилида молиялаштиришга йўналтирилган давлат ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан ҳар чоракда назоратни амалга оширишлари шарт.