toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 мартда 1109-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15, 2002-12-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 13 март, рўйхат рақами 1109 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5, 11-12, 19-сон; 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 122-модда; 2005 й., 5-6-сон, 45-модда; 2006 й. 18-сон, 153-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 23 февраль,
24-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 23 февраль,
2007-20-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 122-модда)