4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Уй-жой кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат уй-жой фондини сақлаш қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 март,
43-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жойларни уй-жой ширкатлари бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш, тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 60-модда):
1) қарор номидаги ва 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкати» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 3-бандлардаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларини» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1.1. Хусусий уй-жой мулкдорларини бирлаштирувчи ҳамда уларнинг манфаатларини ифодалаш ҳуқуқини олган ширкатлар ташкил этилганда ширкат хусусий уй-жой мулкдорларининг розилиги ва уларнинг топшириғига кўра кўп квартирали уй (уйлар)даги биноларни бошқаришни ўз зиммасига олади».
г) 1.4-банд 1.3-банд деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.3. Ширкат баланс сақловчи функциясини бажарган ҳолда уйнинг техник ҳужжатларини юритади, уни балансда ҳисобга олади. Бунда турар жой ва турар жойга мўлжалланмаган майдонлар ҳисоби алоҳида юритилади»;
«2.4. Мулкдорлардан бири давлат ҳокимияти органлари ҳисобланган уйларда давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фонди мулкдори билан бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ёхуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида тузиладиган шартнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
бошқариш амалга ошириладиган кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари умумий мол-мулкининг таркиби ҳамда уйнинг манзили;
бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилотнинг кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари умумий мол-мулкини, унга ёндош ер участкасини ободонлаштириш элементлари билан бирга сақлашни таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори;
кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини бериш тартиби;
бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш тартиби»;
к) 2.7-банддаги «битим бўйича ўз мулкида бўлган уй-жойларнинг умумий майдонига тенг харажатлар улушини» сўзлари «шартнома бўйича уйнинг умумий майдонида уларнинг мулки бўлган бинолар майдонига мутаносиб миқдорда харажатларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 2.11-банддаги «уй-жойни сақлаш ва тузатиш масаласи бўйича иморат жойлашган жойдаги мулкчиликнинг исталган шаклидаги тузатиш, фойдаланиш ташкилоти билан битим» сўзлари «бошқарувчи (ижро этувчи директор), бошқарувчи ташкилот ёки тегишли хизмат кўрсатувчи ва тузатиш ташкилотлари билан шартнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 18 январдаги 16-сон қарорига иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 4-модда):
а) 1-банддаги «138-моддага мувофиқ» сўзлари «137-моддага мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбошида «турар жой» сўзларидан фойдаланилмаган;
«а» кичик бандидаги «техникавий хизмат кўрсатиш» сўзлари «бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг «б» кичик бандида «турар жой» сўзларидан фойдаланилмаган;
«в» кичик бандидаги «кўп квартирали уйларга қараш бўйича фойдаланиш харажатлари» сўзлари «кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича умумий харажатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» кичик бандидаги «улушлари» сўзи «бадаллари» сўзи билан алмаштирилсин, ўзбек тилидаги матннинг ушбу кичик бандида «турар жой» сўзидан фойдаланилмаган;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда):
1) 1-иловада (Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисида вақтинчалик низом):
а) 5-банддаги «уй-жойлардан фойдаланиш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан» сўзлари «уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «уй-жойлардан фойдаланиш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан» сўзлари «уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «таъмирлаш-фойдаланиш ишларини» сўзлари «таъмирлаш ишларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги «Уй-жой (квартира)га техник хизмат кўрсатиш» сўзлари «Уй-жой (квартира)ни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.1-банднинг учинчи хатбошидаги «уй-жойлардан фойдаланиш хизмати ва коммунал хизматлар» сўзлари «уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги ва кириш қисмидаги «уй-жойни таъмирлаш ва ундан фойдаланиш корхонаси» сўзлари «хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Уй-жой мулкдорлари ширкатларидан» сўзлари «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «фойдаланиш ва коммунал хизматларнинг» сўзлари «хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш ишларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жойдан фойдаланиш хизматларини» сўзлари «бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 2-иловада (Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом):
«8. Турар жойларнинг яшаш учун мўлжалланмаган жойларини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда ташқи томонини ободонлаштириш, шунингдек уй атрофидаги ҳудудга санитария хизмати кўрсатиш ва унга қараш белгиланган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади»;
«Бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хусусий уй-жой ширкатлари томонидан амалга ошириладиган кўп квартирали уйларда ушбу банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган харажатлар бевосита хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари (ёлловчилари, ижарага олувчилари) томонидан қопланади»;
з) ўзбек тилидаги матннинг 13-бандида «турар жой» сўзларидан фойдаланилмаган, ушбу банддаги «техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини» сўзлари «хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг белгиланган стандартлари, норма ва қоидаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «фойдаланиш харажатларига» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «умумий харажатларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «таъмирлаш-фойдаланиш харажатлари» ва «техник хизмат кўрсатиш ва уй-жойни таъмирлашга», «сақлаш ва ундан фойдаланиш харажатларига» сўзлари тегишли равишда «умумий харажатлар» ва «уй-жойни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга», «сақлаш харажатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «техник хизмат кўрсатиш» сўзлари «бошқариш» сўзи билан алмаштирилсин.
«129. Маиший абонентлар тўлов бўйича бир ва ундан кўп ой учун қарз мавжуд бўлганда тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 4-модда) илованинг 1-бандидаги, 4-бандининг «а» ва «б» кичик бандларидаги, 5-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 6-бандининг иккинчи хатбошидаги, 7-бандининг иккинчи хатбошидаги, 9-бандидаги, 12-бандининг учинчи хатбошидаги, 15-бандининг иккинчи хатбошидаги ҳамда 19-бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг», «уй-жой мулкдорлари ширкатини», «уй-жой мулкдорлари ширкатининг» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда; 2009 й., 24-сон, 269-модда, 35-сон, 382-модда; 2017 й., 31-сон, 780-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2021 й., 09/21/527/0804-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)