УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИНИНГ НАМУНАВИЙ УСТАВИНИ ВА УЙ-ЖОЙЛАРНИ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати БОШҚАРУВИГА БЕРИШ ВА УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА ТУЗАТИШ МАСАЛАЛАРИДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 196-модда)
— Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тегишли норматив ҳужжатлар билан таъминлашда ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилишида зарур ёрдам кўрсатсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
3. Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили бюджетни шакллантиришда уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал тузатиш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 196-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарорига 2-ИЛОВА
Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Мазкур Низом уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг намунавий тартибини белгилайди. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари амалдаги қонунчилик нормаларига ва мазкур Низомга мувофиқ уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатларни қабул қиладилар.
(муққадима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. УЙ-ЖОЙЛАРНИ ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ БОШҚАРУВИГА БЕРИШ ТАРТИБИ
(1-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
1.1. Хусусий уй-жой мулкдорларини бирлаштирувчи ҳамда уларнинг манфаатларини ифодалаш ҳуқуқини олган ширкатлар ташкил этилганда ширкат хусусий уй-жой мулкдорларининг розилиги ва уларнинг топшириғига кўра кўп квартирали уй (уйлар)даги биноларни бошқаришни ўз зиммасига олади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
1.2. Уй (уйлар)ни ширкат бошқарувига бериш ширкат бошқаруви раҳбариятининг аризаси олингандан кейин:
— ширкатнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(1.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
1.3. Ширкат баланс сақловчи функциясини бажарган ҳолда уйнинг техник ҳужжатларини юритади, уни балансда ҳисобга олади. Бунда турар жой ва турар жойга мўлжалланмаган майдонлар ҳисоби алоҳида юритилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
1.4. Уй (уйлар) ширкат бошқарувига берилиши билан бир вақтда шаҳар (туман) ҳокимининг тегишли қарори билан уй (уйлар) ва уй атрофидаги ҳудудлар эгаллаб турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади.
(1.4–1.5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
(2.2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
2.4. Мулкдорлардан бири давлат ҳокимияти органлари ҳисобланган уйларда давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фонди мулкдори билан бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ёхуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасида тузиладиган шартнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
бошқариш амалга ошириладиган кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари умумий мол-мулкининг таркиби ҳамда уйнинг манзили;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилотнинг кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари умумий мол-мулкини, унга ёндош ер участкасини ободонлаштириш элементлари билан бирга сақлашни таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори;
кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини бериш тартиби;
бошқарувчи (ижро этувчи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш тартиби»;
(2.4–2.5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
2.6. Хусусийлаштирилган кўп квартирали уйларда уй-жой мулкдорлари билан шартнома-контрактлар бўйича уй-жойларга хизмат кўрсатувчи уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари уларни ширкатга техник жиҳатдан соз ҳолда топшириши шарт.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
2.7. Ширкат аъзолари бўлмаган уй-жой мулкдорлари умумий мулк бўлган мол-мулкни сақлаш бўйича мажбуриятлардан озод этилмайдилар ва уй бошқарувчиси билан тузилган шартнома бўйича уйнинг умумий майдонида уларнинг мулки бўлган бинолар майдонига мутаносиб миқдорда харажатларни ширкатнинг ёки бошқа ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағига тўлайдилар.
(2.7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
2.8. Лифт хўжалигидан фойдаланиш ва уни тузатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар ширкатларнинг уйларини тегишли даврда амал қилувчи нархлар ва тарифлар бўйича техник хизмат кўрсатишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмаслар.
2.9. Ресурсларни тежовчи ташкилотлар иссиқлик, электр энергияси, сув, газни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича беришга мажбурдир.
2.10. Уй-жой мулкдорлари мазкур уй-жойлардан унинг вазифасига мувофиқ фойдаланишлари шарт.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
2.11. Ширкат уставида назарда тутилган барча тугатиш тадбирлари ўтказилгандан кейин ва тугатишдан олдинги давр учун уйни ва уй атрофидаги ҳудудни сақлаш бўйича молиявий мажбуриятлар қоплангандан сўнг ширкат тугатилган тақдирда уй-жой мулкдорлари бошқарувчи (ижро этувчи директор), бошқарувчи ташкилот ёки тегишли хизмат кўрсатувчи ва тузатиш ташкилотлари билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(2.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 10-сон, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2006 й., 22-сон, 196-модда; 2007 й., 9-10-сон, 85-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)