1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ҲАМКОРЛИГИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ФОНД ҲАМДА ХАЛҚАРО БИТИМЛАР ГРАНТЛАРИ ДОИРАСИДА ЧЕТ ЭЛДАН КЕЛТИРИЛГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА УСКУНАЛАРГА ХУЛОСАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 февралда 438-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 16 мартда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 15 апрелда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 30 апрелда, Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 27 мартда тасдиқланган Илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фонд ҳамда халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан келтирилган пул маблағлари ва ускуналарга хулосаларни бериш тартибига (1998 йил 18 май, рўйхат рақами 438) илова* бўйича ўзгартиришлар киритилсин.