1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 16.03.1998 й.
3а-сон қарори
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари А.А. АХУНОВ
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Молия вазириннг ўринбосари Ш. АБДУЛЛАЕВ 15.04.1998 й.
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М. ҚУРОЛОВ 30.04.1998 й.
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С. ОЛИМБОЕВ
27.03.1998 й.
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш
Тартиб
(Тартибнинг номи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 майда 438-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан текин, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
1.2. Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича ҳамда текин, гуманитар ва техникавий ёрдам тартибидаги илмий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро битимлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинган илмий тадқиқотлар, илмий ва инновация дастурлари ва лойиҳаларини бажаришга йўналтирилган пул маблағлари ва моддий-техник захиралар хулосаларни бериш объекти ҳисобланади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
1.3. Вазирликнинг хулосаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шунингдек, илмий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида текин гуманитар ва техник ёрдам тартибида илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион дастурлар ҳамда лойиҳаларни бажаришга йўналтирилган пул маблағлари ва моддий-техник захираларнинг олувчиси ҳисобланган жисмоний ва юридик шахсларга берилади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
1.4. Грантларни олган жисмоний шахслар даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этишда грантлар бўйича олинган даромаднинг қиймати, даромад солиғи миқдори, Вазирликнинг солиққа тортиш мақсадлари учун йиллик умумий йиллик даромаддаги чиқариб ташланган маблағлар бўйича хулосасини кўрсатади.
(1.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
Солиққа тортиш мақсадида грант қийматини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахснинг ҳисобига ўтказилган ёки жисмоний шахс томонидан пул маблағларининг олинган кунидаги курсига биноан амалга оширилади.
1.5. Грантлар бўйича келтириладиган асбоб-ускуналарнинг амортизацияси ва ҳисобдан чиқариш амалдаги қонунчиликка мувофиқ умум қабул қилинган тартибда амалга оширилади.
II. ЭКСПЕРТИЗАНИ ЎТКАЗИШ ВА ХУЛОСАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
2.1. Олинган пул маблағлари, моддий-техника захиралари (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)нинг ажратилган грантларнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича хулоса Вазирлик томонидан грантни олувчи — илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион дастурлар ва лойиҳалар ижрочисининг Инновацион ривожланиш вазири номига берилган ушбу Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси асосида берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан грантлар ажратилганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (шартнома, грантни тузиш учун берилган илмий лойиҳа, ишларни бажариш учун календарь режа, харажатлар сметаси ва иш мақсадини белгиловчи бошқа ҳужжатлар);
бажариш учун олинган пул маблағлари ёки асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)ни тасдиқловчи халқаро илмий ва инновацион дастурлардан кўчирма;
олинган пул маблағлари ва моддий-техник воситаларни тасдиқловчи ва уларнинг ажратилган грантларнинг ёки халқаро илмий дастурлар ва илмий ҳамкорлик бўйича халқаро шартномалар бўйича лойиҳаларнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича тадқиқот ишларини бажариш учун экспертизасини ўтказишга имкон берувчи бошқа ҳужжатлар.
Талабгор хулоса бериш учун Вазирликка киритилган ҳужжатлардаги маълумотлар чинлиги учун жавобгардир.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
2.2. Вазирлик ариза келиб тушган санадан бошлаб 15 кун мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг илмий-техникавий экспертизасини ўтказади, унинг натижаларига кўра хулоса берилади.
(2.2-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
2.3. Вазирлик аризада келтирилган воситалар, асбоб-ускуналарнинг халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантларига, халқаро илмий ва инновацион дастурларга мувофиқлигини аниқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича экспертизани ўтказади. Экспертизага республиканинг ихтисослаштирилган муассасалари ва ташкилотлари экспертлари жалб этилиши мумкин. Бунда, экспертиза ўтказилганлиги ва хулоса тақдим этилганлиги учун ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Экспертиза натижаларига кўра, экспертиза учун талабларга тўлиқ мувофиқ келадиган аризанинг ҳужжатлари билан қабул қилиб олингандан кейин 10 иш кунидан кечиктирмасдан юридик ва жисмоний шахслар учун 2-шакл бўйича (2-илова), жисмоний шахслар учун 3-шакл бўйича (3-илова) Вазирлик бланкасида расмийлаштирилган, раҳбарият томонидан имзоланган хулоса берилади.
(2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
2.4. Хулосанинг асл нусхаси субъект — грантни олувчининг қўлига, унинг нотариал тасдиқланган нусхалари эса солиқ, божхона ва банк муассасаларига тақдим этилади.
III. ГРАНТЛАРНИ ОЛГАН ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР
3.1. Жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган йиллик умумий даромадига халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари бўйича ҳамда Вазирликнинг хулосалари асосида илмий соҳадаги халқаро шартномалар доирасида олинган пул маблағлари суммаси киритилмайди.
(3.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
Мазкур имтиёз, грант олувчилар билан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар ва хизматларни бажаришга тузилган шартномалар асосида грант олувчи — юридик шахслардан фойда олган грантларнинг ижрочилари — жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилади.
3.2. Ўзбекистон Республикасида халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шунингдек, илмий ҳамкорлик бўйича халқаро шартномалар бўйича бажариладиган илмий ва инновацион дастурларни амалга ошириш учун келтириладиган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) божхона расмийлаштирувида ундириладиган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғидан озод этилади.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
3.3. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида келтирилган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) реестрини юритади ва белгиланган тартибда назоратини амалга оширади.
(3.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
Хориждан келтирилган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) бегоналаштирилган ҳолатда барча тўловлар ва солиқлар грант олувчи томонидан белгиланган тартибда тўланади.
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига 1-ИЛОВА
1-шакл Ташкилот бланкасида
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига
Илова қилинган материалларни хориждан грант асосида келтирилган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича хулоса бериш учун кўриб чиқишингизни сўрайман.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига 2-ИЛОВА
2-шакл
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига
_____________-сон ХУЛОСА
Тошкент ш.
20__ йил «___»___________
Ушбу орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,
(иш, илмий ва инновацион топшириқ (лойиҳа)нинг номи)
бажариш учун келтирилган __________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари, қийматидаги ______________________________________________________________ _________________________________________________________________________
(асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)
грант мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ келади.
Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона идоралари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.
Вазир ___________________
_____________
(имзо)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига 3-ИЛОВА
3-шакл
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига
_____________-сон ХУЛОСА
Тошкент ш.
20__ йил «___»___________
Ушбу орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» қарорига мувофиқ,
(иш, илмий ёки инновацион топшириқ ёки лойиҳанинг номи)
бажариш учун олган __________________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари грантнинг мақсадлари ва вазифалари мувофиқ келади ҳамда унинг йиллик умумий даромадига киритилмайди.
Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона органлари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.
Вазир ___________________
_____________
(имзо)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сонли қарори (рўйхат рақами 438-5, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2001 йил 21 августдаги 16, 89, 2001-84, 02/20-15-сон (рўйхат рақами 438-1, 2001 йил 29 август), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва техника тараққиёти бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ћузуридаги фан ва технология бўйича маркази, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 14 ноябрдаги 3, 123, 2002-83, 01-02/20-46-сон (рўйхат рақами 438-2, 2002 йил 26 ноябрь) ва 2003 йил 5 ноябрдаги 10, 115, 2003-75, 01-02/8-45-сон (рўйхат рақами 438-3, 2003 йил 21 ноябрь), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маћкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 январдаги 1, PA/12-06-14/10, 2007-10, 01-02/20-6-сон (рўйхат рақами 438-3, 2003 йил 21 ноябрь) қарорлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон