1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК АВИАЦИЯСИНИНГ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА (ЎЗР АҚ 67) ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 декабрда 1186-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) талабларини жорий қилиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сонли буйруғи билан тасдиқланган (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 48-49-сон, 498-б.) Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.