1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ҲУЗУРИДАГИ ИДОРАВИЙ МЕТРОЛОГИК НАЗОРАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 105-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига таълим жараёнида қўллаш учун келтирилган ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш жиҳозларини ягона талабларга мос равишда таъминлаш, асбоб-ускуна, жиҳозлардан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти жараёнларида самарали фойдаланиш, ўлчовларнинг ягоналиги ва аниқлиги устидан назоратни сифатли олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ушбу Марказ ҳузурида Идоравий метрологик назорат хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Идоравий метрологик назорат хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида метрология хизматини амалга ошириш, метрологик таъминот масалаларини такомиллаштириш, ўлчовларнинг ягоналиги ва аниқлигини таъминлаш;
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат ва ўлчов жиҳозлари, техник воситаларнинг аҳволи, қўлланилиши устидан назоратни амалга ошириш, бунда ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнида метрологик қоидаларга риоя этилишини ҳамда улардан ўқув устахоналари ва ўқув тажриба хўжаликларида самарали фойдаланишни назорат қилиш;
давлат таълим стандартлари доирасида касб йўналишлари бўйича қўлланиладиган намунавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда жойларда жиҳозлардан фойдаланиш мониторингини юритиш;
ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, лабораториялар ва ўқув тажриба хўжаликларида асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг ҳолати, сақланиши, шунингдек, улардан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан илмий-назарий ва амалий семинарлар ташкил этиш, таълим соҳасидаги илғор тажриба, ютуқлар ва янги технологияларни оммалаштириш ва таълим муассасаларига жорий этиш;
ўқув амалиёти даврида давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни назорат қилиш;
ўқув тажриба хўжаликларида қишлоқ хўжалиги техникалари ва бириктирилган ерлардан оқилона ҳамда унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш.
3. Идоравий метрологик назорат хизмати ходимларининг чекланган умумий сони 18 та, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 16 та штат бирлигидан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бир ой муддатда:
«Ўзстандарт» агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида метрологик таъминот тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Идоравий метрологик назорат хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқласин ҳамда ушбу Хизматни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Идоравий метрологик назорат хизматини:
Давлат бюджетининг маориф соҳаси харажатлари доирасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш харажатлари ҳисобидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази орқали молиялаштиришни йўлга қўйсин;
жорий йилдаги сақлаш харажатлари учун қўшимча талаб этиладиган маблағларни 2006 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш тадбирларига ажратилган маблағлар доирасида қопласин, келгуси йиллардаги сарф-харажатларини ҳам мазкур тадбирлар доирасида амалга оширилишини назарда тутсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 декабрь,
259-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 декабрдаги 259-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Идоравий метрологик назорат хизматининг тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48–50-сон, 489-модда)