toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2007
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2006 ЙИЛ 12 ОКТЯБРДАГИ ПФ–3808-СОНЛИ «2006 ЙИЛНИНГ 1 НОЯБРИДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 27 октябрда 1632-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг2007 йил 19 июлдаги М-37, 74-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги пф-3880-сонли «2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1699-сон, 23.07.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сонли «2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 октябрдаги ПФ–3808-сонли «2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2006 йил 15 июндаги 117 ва 55 сонли, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида қарор (2006 йил 19 июнь, рўйхат рақами 1585 — Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 25-26-сон, 240-модда) 2006 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 октябрь,
М-1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 октябрь,
93-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 432-модда)