1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2006 ЙИЛ 9 ИЮНДАГИ ПФ–3761-СОНЛИ «2006 ЙИЛНИНГ 1 ИЮЛИДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 19 июнда 1585-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сонли «2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги 2006 йил 26 октябрдаги М-1,93-сонли (рўйхат рақами 1632, 27.10.2006 й.) қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.