toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Гаров ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 сентябрь,
202-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 20 сентябрдаги 202-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 8-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида» 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарорининг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 19-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Гаров тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ҳақида» 1997 йил 8 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 15-модда).
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 382-модда)