1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 (Кучини йўқотган) Умумий қоидалар / 03.10.99.00 (Кучини йўқотган) Гаров]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГАРОВ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 сентябрдаги 202-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Гаров тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й, 11-сон, 49-модда) қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларигаиловага мувофиқ таҳрирда ўзгартириш киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори билан тасдиқланган гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Вақтинчалик низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.:
«4. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тузилган гаров тўғрисидаги шартнома суммасидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармаларида — гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш шуъбалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.»
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низом лойиҳасини икки ҳафта муддатда қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 8 апрель,
178-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 178-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]