1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ ЎРҚ-31-СОН ҚОНУНИ)
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 6-апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонунига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотганлиги эътироф этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 сентябрь,
194-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига ИЛОВА
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда):
а) қарорнинг номидан ва 1-банддан «сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини», «сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхати» ва «сертификатлаштиришни ўтказиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
муқаддиманинг иккинчи хатбошидаги «Тартиб» сўзидан кейин «мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган ва» сўзлари қўшилсин, «сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
«Сертификатлаштиришни ўтказиш» деб номланган сарлавҳанинг номи «Хавфсизликни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «ёки сертификатларни тан олиш ёхуд республикадан ташқарида товар ишлаб чиқарувчига товар учун берилган бошқа мувофиқлик гувоҳномалари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддаги «Сертификатлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида хорижий сертификатларни тан олиш қоидалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш қоидалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш мақсадида сертификатлаш органи божхона ҳудудида сақланаётган маҳсулотлар намуналарини танлаб олади. Намуналарни танлашда божхона вакиллари иштирок этадилар».
15-бандга «Божхона хизматлари» сўзларидан кейин «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга нисбатан)» сўзлари қўшилсин;
Импорт контрактни ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси 6-бандининг «Товар сертификацияси» блокига «(мажбурий сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга нисбатан)» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15.1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 17-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15.1. Сертификатланиши шарт бўлган ахборот маҳсулотлари ва хизматларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда импортёр мазкур маҳсулотлар ва хизматлар белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этади.».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 56-модда):
«Маҳсулот (товар)ларни GS1 штрих кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб чиқарилаётган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-макети олингандан кейин ихтиёрий равишда амалга оширилади»;
е) 9-банддаги «уларни EAN штрихли коди билан тамғалашни таъминлайдилар» сўзлари «уларни шунингдек GS1 штрихли коди билан тамғалашлари мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида транспорт-экспедиторлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда):
а) 13-банддаги «Транспорт воситалари, терминаллар ва транспорт-экспедиторлик фаолиятининг бошқа объектлари, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 14-банддаги «ваколатли давлат органи ёки у вакил қилган орган томонидан» сўзлари «қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
ўнинчи хатбошида «мувофиқлик сертификати» сўзлари «мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошига «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларни сотишда)» сўзлари қўшилсин;
б) 37-банднинг олтинчи хатбошига «(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун)» сўзлари қўшилсин;
в) 119-банднинг биринчи қисмидаги «белгиланган намунадаги ҳужжат берилган ҳолда сертификациядан ўтган» сўзлари «мувофиқлик сертификатига эга бўлган (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлса)» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 102-модда) 8-банди «з» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«з) лабораториялар аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган асбоб-ускуналарга мувофиқлик сертификати».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33, 34-бандларида ва Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемасида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) «EAN» сўзи GS1 сўзи билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотганлиги эътироф этиладиган қарорлари
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва СССР Маҳсулот сифатини бошқариш ва стандартлар давлат комитетининг «Ўзбекистон ССРда маҳсулотни сертификациялашни жорий этиш ишларини ташкил этиш ҳақида» 1990 йил 2 февралдаги 66-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорининг 5, 11 ва 12-бандлари ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги низомнинг III ва IV бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 56-модда).