Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни мажбурий сертификатлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчиларига зарар етказганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тартиби ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. «Ўздавстандарт» маркази, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар 1995 йил 1 январдан бошлаб маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий органларига ёрдам кўрсатсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.