1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.12.00 Халқаро операциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ташқи савдо операцияларининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон республика валюта биржаси ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
2. Белгилансинки, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи савдо контрактлари устидан назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш валюта назорати органлари ва ваколатли банклар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
3. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларига:
ташқи савдо контрактлари устидан назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш бўйича ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» инжиниринг компанияси билан биргаликда лойиҳалаш ва тадқиқот ташкилотлари базасида етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда бир ой муддатда импорт технологиялар, машина ва ускуналарни харид қилишда энг мақбул вариантларни танлаш юзасидан маслаҳат бериш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тегишли маълумотлар банкига эга бўлган тармоқ ва тармоқлараро мустақил консалтинг фирмалари тармоғини ташкил этсин.
Адлия вазирлиги «Ўзинвестлойиҳа» компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ихтисослаштирилган консалтинг фирмалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларни жўнатишдан олдин текшириш тизимини ташкил этишга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)