1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРХОНАЛАРДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сонли «Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва ташкилотларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш юзасидан назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорини бажариш юзасидан 1-иловага* мувофиқ 25 та корхонада сифатни бошқариш тизимлари жорий этилганлиги ва сертификатлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;
сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаш органлари томонидан амалга оширилади;
давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилишда тендер савдоларини ўтказишда бошқа кўрсаткичлар тенг бўлганда сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз етказиб берувчиларига устунлик берилади;
ушбу қарорнинг 2-иловасига зарурат бўлганда ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли манфаатдор идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг таклифлари асосида Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг қарори билан киритилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
5. Корхоналарнинг раҳбарларига сифатни бошқариш тизимининг мувофиқлиги тўғрисидаги сертификат олинганидан сўнг тизимни жорий этишда иштирок этган ходимларни лавозим маошининг ўн бараваригача миқдорда бир йўла мукофотлаш тавсия этилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 август,
183-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сон қарорига 3-ИЛОВА
Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ таркиби
1.
Шоисматов Э.Р.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Бўриев Р.А.
—
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.
Мамадалиев Р.М.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
4.
Ғаниев Э.М.
—
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
5.
Гадоев Э.Ф.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
6.
Хайруллаев Ш.Ш.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
7.
Шайхов А.Э.
—
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси
8.
Тўлаганов Ш.А.
—
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
9.
Турсунов Ё.Х
—
Молия вазирининг ўринбосари
10.
Хурсанов А.Х.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 3-банднинг биринчи хатбошидаги «2-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 5-банддаги «Синов лабораториялари томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари «Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.