1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРХОНАЛАРДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлилигини янада ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 297-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
5. Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 102-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 202-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
6. «Ўзстандарт» агентлиги халқаро сифат стандартларини жорий этган корхоналар реестрини ташкил этсин ва унинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига техника соҳаси ўқув юртларида «сифат менежери» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш дастурини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
8. «Ўзтелерадио» компанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги корхоналарнинг ишлаб чиқаришларда сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда)