1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАН ВА ТЕХНИКА, АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 25 ИЮЛДАГИ ПФ-3781-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
1. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг ишчи органи вазифасини бажариш юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси тугатилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси тугатилишини ҳамда мазкур қўмитанинг асосий воситалари ва бошқа мулкининг Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил қилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
4. Ўзбекистон Бадиий академияси уч кун муддатда Давлат мукофоти лауреатлари дипломи, гувоҳномаси ва кўкрак нишонининг энг яхши намунаси учун очиқ танлов эълон қилсин ва икки ой муддат ичида танлов якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007 йилдан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати» дипломи, фахрий нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш, мукофотга тавсия этилган ишларни мустақил экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, Давлат мукофотлари лауреатларига пул мукофотини тўлаш учун республика бюджетидан маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва Давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш
Регламенти
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларига (кейинги ўринларда Давлат мукофотлари деб аталади) талабгорлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш, уларнинг Давлат мукофотларига тақдим этилаётган ишларини кенг муҳокама ва экспертизадан ўтказиш, муҳокама натижалари ва экспертиза хулосалари асосида Давлат мукофотлари бериш бўйича таклифлар тайёрлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
2. Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар ва талабгорларнинг тегишли ишларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш) кўриб чиқади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
II. Кенгаш фаолиятини ташкил қилиш
3. Кенгаш:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланганлигини, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва тартибини республика марказий нашрларида мукофот бериладиган йилдан аввалги йилнинг 25 октябригача эълон қилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
Давлат мукофотларига талабгорларнинг ҳужжатлари эълон чиққан кундан бошлаб уч ой давомида (кечи билан мукофотлар бериладиган йилнинг 25 январигача) ишчи органлар томонидан қабул қилинишини ташкил этади;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
қабул қилинган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом деб аталади) талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади, Давлат мукофотларига номзодлар рўйхатини шакллантиради ва бу рўйхатни тегишли ишларнинг қисқача тавсифи билан республика марказий нашрларида (кечи билан мукофот бериладиган йилнинг 25 февралига қадар) эълон қилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Давлат мукофотларига номзодлар рўйхати эълон қилинган кундан бошлаб уч ой давомида тегишли ишларнинг мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилишини ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг муҳокамасини ташкил қилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
экспертиза хулосалари ва муҳокама натижаларига кўра Давлат мукофотларини беришга оид тегишли таклиф тайёрлайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Президентига (кечи билан мукофот бериладиган йилнинг 25 июлига қадар) тақдим этади;
Кенгашнинг шуъбалари ва ишчи органларига тегишли вазифаларни юклайди;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Давлат мукофотларига тавсияномаларни қабул қилиш ва сақлаш, мукофотларга номзодлар ишларини мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.06 Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари]
4. Кенгаш ва унинг шуъбалари қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
5. Кенгаш аъзолари унинг ишида жамоатчилик асосида иштирок этади.
III. Давлат мукофотига тавсияномаларни қабул қилиш
6. Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномалар Кенгашнинг ишчи органлари:
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон)
адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳаларида — Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
7. Давлат мукофотига талабгор бўйича тавсияномада муаллиф (муаллифлар жамоаси учун — ҳар бир муаллиф)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш манзили, фуқаролиги, ишлаш жойи ёки фаолият тури, илмий даражаси, илмий унвони, фахрий унвони, илмий, ижодий ишлари, адабий, бадиий асарларининг эътирофи сифатида унга берилган бошқа мукофот ва совринлар, Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда белгиланган мезонлар асосида республика фани ва маданиятига қўшган ҳиссасини асословчи маълумотлар келтирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Тавсияномага талабгорларнинг Давлат мукофотига тақдим этилаётган илмий, адабий, бадиий, санъат асарларининг ёзма, овозли ёки видео ёзув, тасвир, ҳажмли-фазовий ва бошқа шаклларда чоп этилган нусхалари ва бошқа материаллар илова қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
8. Давлат мукофотларига тавсияномалар ва уларнинг иловаларини ижрочи орган томонидан расмийлаштириш ва сақлаш, зарур ҳолларда муаллифга қайтариш тартиби Кенгаш томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ белгиланади.
IV. Давлат мукофотларига тавсия қилинаётган талабгорлар ишларини кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.06 Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари]
9. Шуъба Давлат мукофотига талабгорлар ишларининг Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқлиги бўйича хулоса чиқаради, саралайди, шу асосда Давлат мукофотларига танловга қўйиладиган номзодлар рўйхатини шакллантиради ва Кенгашга тақдим этади.
Кенгаш шуъба томонидан тақдим қилинган рўйхатни кўриб чиқади, тасдиқлайди ҳамда уни ишларнинг номи ва қисқа тавсифи билан матбуотда эълон қилади. Бу эълон билан Давлат мукофотига қўйилган ишларнинг расмий танлови жараёни бошланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Давлат мукофоти учун танловга қўйилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг муҳокама қилинади ва айни пайтда Кенгашнинг тегишли шуъбаси томонидан экспертизадан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
10. Экспертизанинг мақсади — талабгорнинг илмий, ижодий иши ёки адабий, бадиий, санъат асарининг аҳамиятини, унинг Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда белгиланган мезонларга мувофиқлигини баҳолашдан иборат.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Экспертизага тегишли соҳадаги етакчи мутасадди ташкилотлар, таниқли олимлар, маданият, адабиёт ва санъат арбоблари жалб қилинади.
Экспертиза натижаси асосланган бўлиши ва унда ишнинг Давлат мукофотига лойиқлиги тўғрисида аниқ хулоса келтирилиши лозим. Хулоса экспертизани ўтказган шахс, агар экспертиза ташкилотда ўтказилган бўлса, унинг раҳбари томонидан имзоланади ва имзо тегишли тартибда тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
Ҳар бир Давлат мукофотига номзоднинг иши бўйича бир-биридан мустақил равишда иккита эксперт хулосаси олинади. Мазкур икки эксперт хулосаси бир-бирига зид бўлса ёки улар асосида якуний хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, учинчи эксперт хулосаси олинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
11. Давлат мукофотига номзодлар ишларининг оммавий ахборот воситалари орқали муҳокамаси билан боғлиқ материаллар (газета ва журнал мақолалари, радиокўрсатув ва телекўрсатув материаллари) Кенгашнинг тегишли ишчи органи томонидан жамлаб борилади ва муҳокама якунлангач, 3 кун ичида Кенгашнинг тегишли шуъбасига тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
12. Кенгаш шуъбаси Давлат мукофотига номзодлар ишлари, олинган хулосалар ва оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган кенг муҳокама натижалари умумлаштирилган батафсил маълумотнома тайёрлайди ва уни шуъба баённомаси билан бирга Кенгашга тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
13. Давлат мукофотларини беришга оид тегишли таклиф тайёрлаш бўйича якуний муҳокама Кенгашнинг умумий мажлисида ўтказилади.
Номзодларнинг ишлари ва уларга илова қилинган материаллар мазмуни эркин фикр алмашиш йўли билан ошкора муҳокама қилинади. Бунда Кенгашнинг ҳар бир аъзоси фикр билдириш ҳуқуқига эга. Муҳокама шуъба қарори ва умумлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Кенгаш мажлисига қадар Кенгаш аъзолари Давлат мукофотларига номзодлар ва уларнинг тегишли ишлари бўйича барча тақдимномалар, уларнинг иловалари, экспертиза хулосалари ва муҳокама натижалари бўйича маълумотнома билан танишиб чиқиши таъминланади.
14. Муҳокама якунларига кўра Кенгаш Давлат мукофотлари тўғрисидаги низом талаблари асосида ҳар бир соҳа бўйича биринчи ва иккинчи даражали Давлат мукофоти бериш тўғрисида таклиф юзасидан қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
15. Давлат мукофотлари танлови ғолиблари Кенгаш мажлисида очиқ ва номма-ном овоз бериш йўли билан аниқланади.
16. Мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисмининг овозини олган номзодгина Давлат мукофоти билан тақдирланишга тавсия этилиши мумкин.
17. Кенгаш қарори Кенгаш раиси тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.
V. Якуний қоидалар
18. Экспертиза натижалари тегишли мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар томонидан ҳам, Кенгаш аъзолари томонидан ҳам ошкор қилинмайди. Кенгашнинг якуний мажлиси қарори ошкор қилинмайди.
19. Кенгашнинг мажлиси Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатга эга бўлади. Кенгаш қарори аъзолар умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.
20. Агар Давлат мукофотига номзодликка Кенгаш аъзосининг иши тавсия қилинган бўлса, унинг муаллифи Кенгаш ишида иштирок этмайди ҳамда Кенгашнинг шу масала юзасидан қарори ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга эмас.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
21. Давлат мукофотлари беришга тааллуқли Кенгашга киритилган барча материаллар, Кенгаш мажлиси материаллари белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва сақланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини тўлашга пул маблағларини ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини тўлашга пул маблағларини бюджетдан ажратиш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари миқдори ушбу мукофотларни тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланган пайтда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб ёзилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
4. Инсонни унинг вафотидан кейин мукофотлаш пайтида мукофотлаш ҳақидаги ҳужжат ва пул мукофоти мукофотланган шахснинг ворисига топширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
5. Ўзбекистон Республикаси «Давлат мукофоти лауреати» дипломи, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш, мукофотга тавсия этилган ишларни мустақил экспертизадан ўтказиш ва Давлат мукофотлари лауреатларига пул мукофотини тўлаш билан боғлик харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджетни тасдиқлаш пайтида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида режалаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти билан мукофотланган шахслар тўғрисидаги Фармон нусхасини олгандан сўнг, 5 банк куни давомида зарур маблағларни олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини Халқ банкининг ёзиб бериш юкланган тегишли бўлимига ҳисоблаб ўтказади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
7. Халқ банкининг тегишли бўлими мукофотлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони нусхасини олгандан сўнг олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини ёзиб беришни амалга оширади.
8. Мукофотларни тўлаш олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чеклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг барча муассасалари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сонли «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
9. Ҳисоб-китоб чеклари товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун тақдим этилиши мумкин.
10. Тўланган ҳисоб-китоб чекларига доир харажатларни қоплаш тўланган ҳисоб-китоб чеклари талаблари ва реестрлари асосида ҳисоб-китоб чекларини ёзиб берган Халқ банки бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
11. Кўрсатиб ўтилган харажатлар молия органлари томонидан бюджетлар даромадлари ва харажатлари таснифи 201-бўлимининг 69-параграфи 1.9.00-моддасида акс эттирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисида» 1991 йил 5 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 3-сон, 6-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти тўғрисида» 1991 йил 5 мартдаги 57-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1996 йил 13 февралдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 2-сон, 7-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 26 мартдаги 158-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарори 2-иловасининг 24-позицияси.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 322-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2019 й., 09/19/953/4083-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)