1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.13.00 Пенсияларни ҳисоблаб чиқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.05 Қимматли қоғозларнинг ҳосиллари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
6.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.13.00 Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
7.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.15.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар (мансабдор шахслар);
8.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.10.00 Биринчи инстанция судида иш юритиш;
9.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда):
«Акциялар, облигациялар, хазина мажбуриятлари ва қимматли қоғозлар ҳосилаларининг реквизитлари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси томонидан, депозит сертификатлари ва векселларнинг реквизитлари эса, — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади».
2. 4-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат корхонаси очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси билан биргаликда эмиссия рисоласини тасдиқлаши акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ҳисобланади».
3. 5-модданинг тўққизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Векселлар оддий ва юбориладиган векселларга бўлинади.
Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий вексель ҳисобланади.
Вексель олувчининг муайян суммадаги пулни олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан бошқа шахсга белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлаш тўғрисидаги қатьий буйруғидан иборат тўловчига қаратилган ҳужжат юбориладиган вексель ҳисобланади. Бунда тўловчи вексель бўйича белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда тасдиқлаши шарт.
Векселларни (хазина векселларидан ташқари) чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шартларини Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда белгилайди. Хазина векселларини чиқариш ва муомалада юритиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.
Вексель олувчининг солиқлар бўйича ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан қарзи мавжуд бўлса, у фақат пул маблағларини олиш тарзида векселнинг ҳақини тўлашга киришади ва бюджет билан ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, қолган суммани бошқа ҳисоб-китобларга сарфлаши мумкин».
5. I боб қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин;
«8-1-модда. Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари — даромади (зарари) бир ёки бир неча бозор кўрсаткичлари (индекслари) мазмунига боғлиқ бўлган қимматли қоғозлардир.
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари опционлар, фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқарилиши мумкин.
Опцион — шартнома бўлиб, унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки товарларни битимда қайд этилган нархда белгиланган муддатда харид қилиш ҳуқуқини беради.
Фьючерс — қимматли қоғоз (шартнома) бўлиб, муайян қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларни ёки товарларни шартномада белгилаб қўйилган нархда белгиланган келгуси санада харид қилиш ёки сотишдан иборат сўзсиз мажбуриятни тасдиқлайди.
Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва уларни муомалада юритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси белгилайди».
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари давлат корхоналарини қайта тузиш орқали ташкил этилган очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказадилар, шунингдек акцияларнинг белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминлайдилар»;
учинчи — еттинчи қисмлари тегишли равишда тўртинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
саккизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 10-модданинг иккинчи қисми сўнгги хатбошидаги «амалга оширилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин ва қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«корхоналарнинг қарз мажбуриятлари ўзаро умум республика кўламида тўланган тақдирда амалга оширилади».
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. Мазкур қисм қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Давлат корхоналари очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилганда эмиссия рисоласини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва Фонд биржалари давлат комиссияси билан биргаликда амалга оширилади»;
учинчи қисмидаги «қимматли қоғозларни рўйхатга олувчи органга» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «рўйхатга олувчи молия органи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 12-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «рўйхатга олувчи молия органига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 13-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Давлат корхоналари акциядорлар жамиятларига айлантирилганида бирламчи эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим олинмайди».
12. 18-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи қисми «Брокерлик ўрнини сотиб олган» деган сўзлардан кейин «ва қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«қимматли қоғозлар бозорининг мутахассислари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлишлари шарт. Малака аттестатининг амал қилиш муддати — уч йил».
14. 21-моддада «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 25-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инвестиция институтларига рухсатномани (лицензияни), қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига малака аттестатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси бериб, у фонд биржасидаги биржа фаолияти давомида Қонун ҳужжатлари ва биржа устави талабларига риоя этилишини назорат қилиб боришга ваколатли бўлган ҳамда биржанинг бошқарув органлари мажлисларида (йиғилишларида) ва олди-сотдиларда ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга ўз вакилини тайинлайди. Қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси тартиббузарларга нисбатан Қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаши мумкин».
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 88-модда; № 8, 191-модда; 1992 йил, № 1, 50-модда, № 4, 168-модда, № 9, 337-модда; 1993 йил № 1, 20-модда; 1994 йил, № 1, 14-модда, № 10, 254-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда) 3-моддаси 1-банди «т» кичик бандининг иккинчи жумласидаги «мол-мулк ва акцияларни» деган сўзлар «мол-мулкни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 227-модда; 1994 йил № 11-12, 285-модда) 2-моддасидаги «қимматли қоғозлар муомаласи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.13.00 Пенсияларни ҳисоблаб чиқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда):
1. 28-моддаси қуйидаги мазмундаги «л» ва «м» бандлар билан тўлдирилсин:
«л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра— энг кам ойлик иш ҳақининг — 50 фоизи».
V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда) 389-моддаси иккинчи қисмидан «164-моддасининг тўртинчи қисми, 165-моддасининг учинчи қисми, 166-моддасининг тўртинчи қисми» деган сўзлар ҳамда «168-моддасининг тўртинчи қисми, 169-моддасининг тўртинчи қисми» деган сўзлар чиқариб ташлансин. Шу қисмдаги «178, 182-моддалари» деган сўзлар «178-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 132-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, № 9, 193-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда, № 8, 191-модда; 1992 йил, № 1, 49-модда, № 4, 177-модда, № 9, 337-модда; 1993 йил, № 1, 20-модда, № 6, 240-модда; 1994 йил, № 5, 159-модда, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда):
Корхоналар фойдага солинадиган солиқни тўловчилардир, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилганлари бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган:
банклар ва суғурта ташкилотлари;
видеосалонлар (видео намойиш пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, видео ва аудио кассеталарни кўпайтириш, ижарага бериб туриш, пул ютуқли ўйин автоматларидан фойдаланиш, лотерея ўйинларини, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказиш орқали даромад оладиган корхоналар даромадга солинадиган солиқ тўловчилардир.
Корхоналар фойдага (даромадга) солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни мустақил тарзда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар корхоналарининг хўжалик бирлашмалари йил давомида бюджет билан ҳисоб-китобларни ҳукуматнинг рухсати билан марказлаштирилган тарзда амалга оширишлари мумкин».
Маҳсулотни, ишларни ва xизматларни (бундан кейин матнда «маҳсулот» деб юритилади) реализация қилишдан тушадиган фойда (зарар), шунингдек асосий фаолиятдан тушадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан тушадиган даромадлар ва тегишли харажатлар суммасига камайтирилган фавқулодда даромадлар суммасидан иборат бўлган, корхонанинг умумий хўжалик фаолиятидан олинган фойда фойдага солинадиган солиқ объекти ҳисобланади. Маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган фойда (зарар) маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган, қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона тўловлари ва йиғимларисиз тушум ҳамда маҳсулот таннархига қўшиладиган ишлаб чиқариш ва реализация қилиш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган тушум, шунингдек асосий фаолиятдан тушадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан тушадиган даромадлар ва тегишли харажатлар суммасига камайтирилган фавқулодда даромадлар суммасидан иборат бўлган, корхонанинг умумий хўжалик фаолиятидан олинган даромад — даромад солиғи объекти ҳисобланади. Маҳсулот таннархида ва солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар рўйхати, шунингдек асосий фаолиятдан келадиган бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан келадиган даромадлар, фавқулодда даромадлар ва уларга доир чиқимлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлайдиган низом билан белгилаб қўйилади.
Алоҳида тартибда солиққа тортиладиган бошқа корхоналар фаолиятида ўз ҳиссаси билан қатнашишдан олинган дивидендлар, фоизлар бўйича даромадлар солиқ солиш объектида ҳисобга олинмайди.
Умумий вазифаларни ҳал этиш учун устав фондига (капиталига) жамланадиган бадаллар, улушлар ва бошқа аниқ мақсадга қаратилган молиявий маблағлар ана шу умумий вазифаларни ҳал этиш учун махсус тузилган юридик шахснинг даромадлари ҳисобланмайди ва улар солиқ солиш объекти бўлмайди».
Ишлаб чиқариш ҳажмида маҳсулот экспорти камида 30 фоизни ташкил этадиган корхоналар фойдага (даромадга) солинадиган солиқни белгиланганига нисбатан икки баравар камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.
Банклар ва суғурта ташкилотларига даромад солиғи 35 фоизли ставка бўйича солинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим банклар учун солиқларнинг пасайтирилган ставкаларини, лекин 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгилашга ҳақлидир;
3) чет эл капиталининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан кам бўлган қўшма корхоналарнинг фойдасига ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ, чет эл капиталининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг, шунингдек чет эл корхоналарининг, улар филиалларининг, ваколатхоналарининг ва шуъба корхоналарининг фойдасига — 25 фоиз солиқ солинади.
Устав фондида чет эл капитали иштирок этган қўшма корхоналар хорижий қатнашчиларининг даромадлари чет элга ўтказилаётганда, башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, уларга 10 фоиз миқдорда солиқ солиниши керак.
Даромадлар чет элга ўтказилаётганда солиқ тўловининг суммаси ўтказилаётган валютада тўланади;
4) ажнабий юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳамда манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган дивидендлардан, фоизлардан, муаллифлик ҳуқуқларидан олган даромадларига, башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, — доимий ваколатхоналар орқали 20 фоиз (фрахтдан тушадиган даромадлардан ташқари) солиқ солинади;
5) халқаро ташиш ишларини амалга оширганлиги учун ажнабий юридик шахсларга тўланадиган фрахт даромадлари суммасига — 6 фоиз солиқ солинади;
6) корхонанинг акциялардан келадиган дивидендлар бўйича даромадларига ҳамда ўзга корхоналарнинг устав фондига киритган капиталдан оладиган бошқа даромадларига, рента тўловларига (роялтига) — 15 фоиз солиқ солинади».
1) ходимларининг умумий сонида ўрта мактабларнинг ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчилари камида 75 фоиз бўлган;
2) ногиронлар учун протез-ортопедия буюмлари, анжомлари ишлаб чиқаришга, шунингдек хизматлар кўрсатишга ихтисослашган;
3) ишлаётганларнинг камида 50 фоизини уруш ва меҳнат ногиронлари, ветеранлари ташкил этувчи;
4) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари бўлмиш;
5) ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг;
6) шаҳар пассажир транспорти (таксидан, маршрутли таксидан ташқари) корхоналари, пассажирлар ташиш билан боғлиқ хизматлар юзасидан;
7) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда тиклаш ишларини амалга оширишдан келган фойдалари бўйича;
8) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш ва қуриш ишларини амалга оширишдан келган фойдалари бўйича;
9) почта алоқаси;
10) нотижорат корхоналар.
Қуйидагилар нотижорат корхоналари ҳисобланади:
фақатгина давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул билан таъминланадиган, харажатларини қоплаш учун тасдиқланган сметалар доирасида бюджетдан дотациялар оладиган корхоналар ва ташкилотлар;
хайрия бирлашмалари, уюшмалари ва жамғармалари, халқаро хайрия ташкилотлари, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар, агар улар:
а) ижтимоий-хайрия мақсадларида ёки таъсис ҳужжатларида айтиб ўтилган тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни назарда тутмайдиган бошқа мақсадларда тузилган бўлса;
б) молиявий ва ўзга маблағларни ушбу ташкилот ходимларининг ёки аъзоларининг шахсий манфаатлари учун тақсимламайдиган ва инвестицияламайдиган (Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнати учун мукофотлаш бундан мустасно) бўлса».
ижтимоий соҳа объектларини сақлаш бўйича маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан тасдиқланган нормативларга (сметаларга) мувофиқ амалга ошириладиган харажатлар суммасига;
табиатни қўриқлаш тадбирларини амалга оширишга қилинаётган харажатларнинг 30 фоизига:
экология, соғломлаштириш ва ўзга хайрия жамғармаларига киритилган бадаллар, ижтимоий соҳа муассасалари ва ташкилотларига қилинадиган ажратмалар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг (даромаднинг) кўпи билан 1 фоизига;
диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия жамғармаларининг мулки бўлган корхоналар фойдасидан ана шу ташкилотлар устав фаолиятини амалга оширишга қаратиладиган ажратмалар суммасига;
корхоналар инвестицияларга йўллайдиган, шунингдек инвестицияларни амалга ошириш учун олинган кредитларни узишга сарфлайдиган маблағлар суммасига.
Ушбу моддага мувофиқ бериладиган солиққа доир имтиёзларни эътиборга олган ҳолда фойдага (даромадга) солинадиган солиқнинг умумий суммаси имтиёзларни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқарилган ҳисоб-китоб суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим».
Солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, уларни бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тўлаш, солиқ солишга доир амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш учун жавобгарлик солиқ тўловчилар ва уларнинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилади.
Ушбу Қонунда назарда тутилган, солиқ тўлаш учун ўрнатилган муддатда тегишли ҳисобот даври учун белгилаб қўйилган шаклда бухгалтерлик ҳисоботлари ва балансларига, солиқлар бўйича ҳисоб - китобларига эга бўлмаган солиқ тўловчилар олдинги ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 110 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар.
Айтиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин, амалда олинган фойдага (даромадга), солиқ солинадиган оборотга ва солиқ солишнинг бошқа объектларига асосланиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазолар ва маъмурий жарималар қўлланилган ҳолда солиқ қайтадан ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ тўловчилар, мансабдор шахслар даромад ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисоби йўқлиги, бундай ҳисоб белгиланган тартибни бузиб олиб борилганлиги, шунингдек солиқ органларига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун керакли ҳисоботларни, ҳисоб-китобларни ҳамда бошқа ҳужжатларни умуман ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, фойдани (даромадни) ёки бошқа солиқ солиш объектларини яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари бюджетга умуман ёки тўлиқ тўланмаганлигига сабаб бўлган хатоларни солиқ органи текширгунга қадар мустақил аниқлаб, бухгалтерлик ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва тўловлар бўйича ҳисоб-китобларга белгиланган тартибда тузатишлар киритган тақдирда, молиявий жазолар қўлланилмайди».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда):
«171-модда. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш
Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб, вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
2. 245-модданинг биринчи қисмидаги «170, 171, 173-моддалари» деган сўзлар «170-моддалари, 171-моддасининг биринчи қисми, 173- моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 264-модданинг биринчи қисмидаги «168, 172» рақамлари «168-моддалари, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 172» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 22 декабрь,
179-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 4-5-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)