1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.13.00 Пенсияларни ҳисоблаб чиқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.05 Қимматли қоғозларнинг ҳосиллари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
6.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.13.00 Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
7.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.15.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар (мансабдор шахслар);
8.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.10.00 Биринчи инстанция судида иш юритиш;
9.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.13.00 Пенсияларни ҳисоблаб чиқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда):
1. 28-моддаси қуйидаги мазмундаги «л» ва «м» бандлар билан тўлдирилсин:
«л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра— энг кам ойлик иш ҳақининг — 50 фоизи».
V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда) 389-моддаси иккинчи қисмидан «164-моддасининг тўртинчи қисми, 165-моддасининг учинчи қисми, 166-моддасининг тўртинчи қисми» деган сўзлар ҳамда «168-моддасининг тўртинчи қисми, 169-моддасининг тўртинчи қисми» деган сўзлар чиқариб ташлансин. Шу қисмдаги «178, 182-моддалари» деган сўзлар «178-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 132-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, № 9, 193-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.13.00 Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.15.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар (мансабдор шахслар)]
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда):
«171-модда. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш
Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб, вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
2. 245-модданинг биринчи қисмидаги «170, 171, 173-моддалари» деган сўзлар «170-моддалари, 171-моддасининг биринчи қисми, 173- моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 264-модданинг биринчи қисмидаги «168, 172» рақамлари «168-моддалари, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 172» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 22 декабрь,
179-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 4-5-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)