1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИГА ЭГА АЙРИМ ЙИРИК АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ТАРКИБЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат активларига эга йирик акциядорлик компаниялари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кузатув кенгашлари аъзоларининг ролини кучайтириш ва шахсий масъулиятини ошириш мақсадида:
1. Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг янгиланган таркиблари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
мунтазам асосда (ҳар чоракда) акциядорлик компаниялари молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари ўсишининг кўргазмали таҳлилини амалга ошириш;
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, тасдиқланган бизнес-режа параметрларини бажариш борасида компания ва корхоналар раҳбарлари фаолияти натижаларини, уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини принципиал баҳолашни назарда тутган ҳолда компаниялар ва уларнинг таркибига кирувчи корхоналар ижро этувчи органларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш;
ҳисобот йилидаги иш якунларини чиқаришда ҳар бир Кенгаш аъзосининг ундаги шахсий иштироки самарадорлигини танқидий кўриб чиқиш вазифаси топширилсин.
Кенгашлар раислари, зарур ҳолларда, етарли ташаббус ва принципиаллик кўрсатмаётган Кенгаш аъзоларини алмаштириш бўйича белгиланган тартибда асосли таклифлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 июль,
ПҚ-424-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарорида:
«Компания кенгаши «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади. Унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 269-модда)