1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКЭНЕРГО» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармонини бажариш ҳамда энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, электр энергетикаси тизимида бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, электр энергетикаси ва кўмир саноати корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
2. «Ўзбекэнерго» ДАК 2001 йил 1 июлгача тармоқни монополиядан чиқариш ва электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш соҳасида шуъба корхоналар ташкил этиш, шунингдек умумтармоқ функцияларини бажариш ҳамда ўз тузилмасини 1-иловага мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
3. Энергетика корхоналарини монополиядан чиқариш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Атаев), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
2001 йил 1 майгача «Ўзбекэнерго» ДАК устав жамғармасини, асосий фондларни 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага* мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар мулклари қиймати ҳисобига шакллантирсинлар. «Ўзбекэнерго» ДАКни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказиш таъминлансин;
«Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда 4-иловага* мувофиқ давлат район электр станциялари ва иссиқлик электр марказларининг белгиланган тартибда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича акциялаштирилишини таъминласинлар;
«Ўзбекэнерго» ДАК билан биргаликда 5-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш тадбирларини амалга оширсинлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
2001 йилда «Электрқишлоққурилиш», «Энергоқозонтозалаш», «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» акциядорлик жамиятларидаги акциялар давлат улушининг бир қисмини, 25 фоиз миқдордаги акциялар пакетини давлатда сақлаб қолган ҳолда, биржа бозорида ва биржадан ташқари бозорда сотсинлар;
6-иловага* мувофиқ ижтимоий инфратузилма объектларини хусусийлаштирсинлар;
* 3—6-иловалар берилмайди.
2001 йил 1 июнгача 7-иловага мувофиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи ва электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган корхоналар акцияларининг давлат улушлари ва пакетларини тегишли ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларига ишончли бошқарувга берсинлар;
(3-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
«Ўзбекэнерго» ДАКни ташкил этиш жараёнида чиқарилган барча акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тартибда бегоналаштирилмайди, улар гаров предмети бўлиши, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлаш учун хизмат қилиши мумкин эмас;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
электр энергияси сотиш миқдоридан (уни етказиб бериш бўйича хизматларидан) Республика йўл жамғармасига ва Пенсия жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўловлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг корхоналари томонидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган ставкалар бўйича фақат охирги истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш миқдори қисмига амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й.,38-сон, 1049-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси истисно тариқасида (қонунчиликка мувофиқ корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан ташқари):
«Электрқишлоққурилиш», «Энергияқозонтозалаш», «Ўзқишлоқэлектр-қурилиш» акциядорлик жамиятлари, шунингдек 5-илованинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини сотишдан тушган маблағларни «Ўзбекэнерго» ДАКга энергетика объектларининг асосий қувватларини реконструкция қилиш ва ривожлантиришда мақсадли фойдаланиш учун;
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сонли қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. 5-банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
7. «Ўзбекэнерго» ДАК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача уй-жой фондининг ва коммунал соҳа муҳандислик коммуникацияларининг қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
9. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш ҳақида» 1990 йил 2 октябрдаги 322-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.Ю.Атаев ва Ў.Қ.Исмоилов зиммасига юклансин.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 30-сон, 290-модда)