1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.06.00 Бошқа божлар. Ягона бож тўлови;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЯГОНА БОЖХОНА ТЎЛОВИНИ УНДИРИШ ВА УНИНГ СУММАСИНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 19 июлда 1148-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг 2008 йил 20 февралдаги 14, 01-02/8-7 ва ЭГ-01/10-910-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1774, 27.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда), 2004 йил 12 августдаги 387-сонли «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 366-модда), 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда), 2005 йил 19 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–183-сонли «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 304-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг 2002 йил 31 майдаги 63, 02/8-14, 2261-сонли қарори билан тасдиқланган «Ягона божхона тўловини ундириш ва унинг суммасини Давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми»га (2002 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1148 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 11-12 ва 15-16-сонлар) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.