1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Қайд этилсинки, ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш борасидаги чора-тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш натижасида экспорт таркибида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда — тайёр маҳсулот ва хизматлар улуши кўпайди, ташқи савдо айланмасида барқарор ижобий сальдо таъминланмоқда.
Шу билан бир қаторда ташқи савдо фаолиятини ташкил этиш ва божхона расмийлаштируви тизимида жиддий камчиликлар ва амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари мавжуд. Божхона органлари томонидан паст сифатли, сертификатланмаган истеъмол маҳсулотларини республикага ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш бўйича зарур назорат таъминланмаяпти. Импортёрлар томонидан олиб келинаётган маҳсулотларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини қўпол равишда бузиш, баён этилаётган қийматни сунъий равишда пасайтириш, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш каби фактлар мавжуд.
Ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришда импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлардан фойдаланиш ўрнига уларни маҳаллийлаштириш, ўзининг валюта маблағлари оқимини таъминловчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтириш жараёни суст бормоқда.
Ташқи савдо айланмаси балансини ошириш, экспорт-импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солишни тобора такомиллаштириш, корхоналарни модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:
(1-бандниг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 98-модда)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 февралдаги ПҚ–288-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 50-модда)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 98-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.01 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи тўловчилар, солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
3. Белгилаб қўйилсинки, ягона ер солиғи тўлайдиган ва ҚҚС тўлашдан озод қилинган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига берилган имтиёзлар товарларни импорт қилишга эмас, балки фақат уларнинг асосий фаолиятига дахлдордир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Олий суд бу борадаги қонунбузарликларга қатъиян чек қўйсин ва амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидалари тўғри бажарилишини таъминласин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик]
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
импорт шартномаларининг божхона расмийлаштируви устидан таъсирчан назорат ўрнатсин, импорт қилинаётган товарларнинг амалдаги миқдори ва рўйхати божхона декларациясида келтирилган маълумотлар билан тўла мос бўлишига ҳамда товарнинг кўрсатилган қиймати асослилигига алоҳида эътибор қаратсин;
товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтиши устидан назоратни кучайтирсин, товарларнинг ноқонуний йўл билан олиб кирилиши фактларига қатъиян чек қўйсин, божхона қонунчилиги бузилган тақдирда ҳуқуқбузарлик предметларини белгиланган тартибда давлат фойдасига мусодара қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, Фуқаролик кодексининг 204-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кокексининг 27-моддаси, Жиноят-процессуал кодекси 289-моддаси.
5. Идоралараро божхона-тариф кенгаши ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ ташқи савдо айланмаси ҳажми ва таркиби мутаносиблиги устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин ҳамда зарур ҳолларда экспорт-импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ–423-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 289-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага* мувофиқ 2005 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.