1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
БИР ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ОРГАНЛАРИ, СИНОВ (ЎЛЧАШ) ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИ (МАРКАЗЛАРИНИ), СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ТЕКШИРУВ ОРГАНЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Буйруқ номига Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1596-3, 27.03.2015 й.) мувофиқ ўзгартириш киритилган. Рус тилидаги матнга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 17 июлда 1596-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 591-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, метрологик хизматлар ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1596-4, 19.11.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Метрология тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомига асосан буюраман:
1. Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини аккредитация қилиш Қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1-бандга Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 90-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1596-3, 27.03.2015 й.) мувофиқ ўзгартириш киритилган. Рус тилидаги матнга қаранг.
2. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон давлат стандарти O”zDSt16.1 «ЎзР АТ. Сертификатлаштириш идоралари ва текшириш идораларини аккредитлашни ўтказиш тартиби» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 май,
157-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 283-модда)