1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
«Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, метрология хизматлари ва сифат бўйича эксперт-аудиторларини аккредитация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1596-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 591-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, метрологик хизматлар ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1596-4, 19.11.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.