1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ТУЗИШ ВА ИЖРО ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 19 июнда 1111-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 21 августдаги 167-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1111-2, 07.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сонли «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётини янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2-илова) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 29 декабрдаги 130-сонли буйруғибилан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига (2002 йил 14 март, рўйхат рақами 1111 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 5-сон) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.