1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2383, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 сентябрь,
27-сон
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 16 сентябрдаги 27-сон буйруғига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;
Корпоратив ахборотнинг ягона порталига жойлаштириш орқали:
қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 44-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно;
эмитентнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;
эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;
эминтент ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида жойлаштириш йўли билан;
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт бундан, аффилланган шахслар билан битим тузиш тўғрисидаги хабар мустасно.
Эмитент қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин. Бунда эмитент ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли.
Расмий веб-сайт мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.
Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 44-моддасида назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор этиш Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан олинган маълумотларга асосан фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.».
3. 10 ва 101-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Эмитентнинг ҳисоботи мазкур Қоидаларнинг 1, 11 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда ошкор этилади. Бунда бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан юритадиган эмитентлар ҳисоботларни мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда ошкор этади.
101. Эмитент ўз фаолиятида юз берган ҳамда ушбу Қоидаларнинг 21 — 29-иловаларга мувофиқ шаклдаги ахборотларни улар юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида жойлаштириш орқали ошкор этади.».
4. Қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
«111. Номинал қиймати миллий валютада ифодаланган облигацияларни чиқарувчи халқаро молия институтлари Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ҳамда ўз хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтида қуйидагиларни ошкор қиладилар:
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларнинг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни;
облигациялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш бўйича анкетани;
халқаро стандартларга мувофиқ тузилган йиллик ҳисоботни;
аудиторлик ташкилотининг хулосасини;
мазкур Қоидаларнинг 23, 3-25 — 3-27, 3-29, 3-31, 3-32 ва 3-37-иловаларига мувофиқ шаклда ахборот ва муҳим фактларни.
Халқаро молия институтлари томонидан биржа облигациялари чиқарилган тақдирда, ахборот ва муҳим фактларни ошкор қилиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда фонд биржаси томонидан белгиланади.».
иккинчи хатбошидаги «банклар ва суғурта ташкилотларидан» деган сўзлар «инвестиция воситачилари, банклар ва суғурта ташкилотларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инвестиция воситачилари ҳар чоракда, ҳар бир календар чорак тугагандан кейин 30 кундан кечиктирмай молиявий ҳисоботни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида мазкур Қоидаларнинг 41-иловасига мувофиқ шаклда ошкор этади.».
«Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлар кузатув кенгашининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш бўйича қарорлари»;
9. 3-6-илованинг «МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ» графасидаги «Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар» деган сўзлар «Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлар кузатув кенгашининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш бўйича қарорлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 3-9 ва 3-25-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 41-илова билан тўлдирилсин.
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига 11-ИЛОВА
ЭМИТЕНТНИНГ ____ ЙИЛ ЧОРАК / ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА АСОСАН ТУЗИЛГАН ҲИСОБОТИ
1.
ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ:
Қисқартирилган:
Биржа тикерининг номи:*
2.
АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери:
Почта манзили:
Электрон почта манзили:*
Расмий веб-сайти:*
3.
БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:
Ҳисоб рақами:
МФО:
4.
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИ:
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган:
давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган (СТИР):
давлат статистика органи томонидан берилган рақамлар:
МШТ:
КТУТ:
ИФУТ:
МҲОБТ:
5.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УЧУН МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(тартиб рақами)
20__ й. ___ ________ ҳолатига
20__ й. ___ ________ ҳолатига
6.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УЧУН ФОЙДА ЁКИ ЗАРАР ВА БОШҚА УМУМЛАШГАН ДАРОМАД
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
20___ й. йил учун
20___ й. йил учун
7.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УЧУН ХУСУСИЙ КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(изоҳнинг тартиб рақами)
Устав капитали
Қўшилган капитал
Резерв капитали
Тақсимланмаган фойда
(қопланмаган зарар)
Бошқа умумлашган даромаднинг компонентлари
Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари
Жами хусусий капитал
8.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УЧУН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ
(БИЛВОСИТА УСУЛ)
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(изоҳнинг тартиб рақами)
20___ й. йил учун
20___ й. йил учун
9.
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ УЧУН МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(тартиб рақами)
20__ й. ___ ________ ҳолатига
20__ й. ___ ________ ҳолатига
10.
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ УЧУН ФОЙДА ЁКИ ЗАРАР ВА БОШҚА УМУМЛАШГАН ДАРОМАД
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
20___ й. йил учун
20___ й. йил учун
11.
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ УЧУН ХУСУСИЙ КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(изоҳнинг тартиб рақами)
Устав капитали
Қўшилган капитал
Резерв капитали
Тақсимланмаган фойда
(қопланмаган зарар)
Бошқа умумлашган даромаднинг компонентлари
Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари
Жами хусусий капитал
12.
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ УЧУН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ
(БИЛВОСИТА УСУЛ)
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(изоҳнинг тартиб рақами)
20___ й. йил учун
20___ й. йил учун
13.
БАНКЛАР УЧУН МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(тартиб рақами)
20__ й. ___ ________ ҳолатига
20__ й. ___ ________ ҳолатига
14.
БАНКЛАР УЧУН ФОЙДА ЁКИ ЗАРАР ВА БОШҚА УМУМЛАШГАН ДАРОМАД
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
20___ й. йил учун
20___ й. йил учун
15.
БАНКЛАР УЧУН ХУСУСИЙ КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(изоҳнинг тартиб рақами)
Устав капитали
Қўшилган капитал
Резерв капитали
Тақсимланмаган фойда
(қопланмаган зарар)
Бошқа умумлашган даромаднинг компонентлари
Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари
Жами хусусий капитал
16.
БАНКЛАР УЧУН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ (БИЛВОСИТА УСУЛ)
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди**
Изоҳ***
(изоҳнинг тартиб рақами)
20___ й. йил учун
20___ й. йил учун
Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:
____________________________
Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:
____________________________
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.О.:
____________________________
* Мавжуд бўлганда кўрсатилади.
** Зарурий ҳолларда сатрлар билан тўлдирилиши мумкин.
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига 29-ИЛОВА
1.
ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ:
Қисқартирилган:
Биржа тикерининг номи:*
2.
АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери:
Почта манзили:
Электрон почта манзили:*
Расмий веб-сайти:*
3.
АХБОРОТ
Ахборотнинг номи:
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг давлат харидлари йиллик ва чораклик режа-жадваллари ҳамда импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатларини тасдиқлаш бўйича қарори
Бошқарув органи номи:
Йиғилиш/мажлис ўтказиш санаси:
Йиғилиш/мажлис баённомаси тузилган сана:
Йиғилиш/мажлис ўтказилган жой:
Йиғилиш/мажлис кворуми:
Давлат харидлари йиллик ва чораклик режа-жадваллари ҳамда импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатлари
Т/р
Овоз беришга қўйилган масалалар
Овоз бериш якунлари
ёқлаш
қарши
бетарафлар
%
сони
%
сони
%
сони
1.
Йиғилиш/мажлис томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1.
2.
Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:
__________________
Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:
__________________
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.О.:
__________________
* Мавжуд бўлганда кўрсатилади.
Ахборот юз берган вақт бўлиб, эмитент кузатув кенгашининг баённомаси тузилган сана ҳисобланади.».
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига 3-9-ИЛОВА
Филиаллар (тижорат банклари учун филиаллар ва банк хизматлари офислари) рўйхатидаги ўзгаришлар
Эмитентнинг қарор қабул қилган органи:
Қарор қабул қилинган сана:
Баённома тузилган сана:
Эмитент томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тегишли хабарнома юборилган сана ёки эмитентнинг филиаллари рўйхатидаги ўзгаришларни назарда тутувчи тегишли ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган сана ёхуд Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг филиаллар, банк хизматлари офислари рўйхатидаги ўзгаришларни назарда тутувчи тегишли қарори қабул қилинган сана (тижорат банклари учун):
Филиаллар (тижорат банклари учун филиаллар ва банк хизматлари офислари) рўйхатидаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот
Тўлиқ номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Ўзгариш тури (ташкил этилган/ёпилган)
Ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда филиаллар (тижорат банклари учун филиаллар ва банк хизматлари офислари) рўйхати
Т/р
Тўлиқ номи
Жойлашган ери (почта манзили)
1.
2.
Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:
__________________
Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:
__________________
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.О.:
__________________
* Мавжуд бўлганда кўрсатилади.
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб:
а) эмитентнинг филиаллари ташкил этилишида қонунчилик ҳужжатларида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш назарда тутилган ҳолларда:
хабар бериш тартибида — эмитент томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тегишли хабарнома юборилган сана;
бошқа тартибда — эмитентнинг филиаллари рўйхатидаги ўзгаришларни назарда тутувчи тегишли ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
б) эмитент тижорат банклари бўлган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг филиаллар, банк хизматлари офислари рўйхатидаги ўзгаришларни назарда тутувчи тегишли қарори қабул қилинган сана;
Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси (халқаро облигацияларнинг рўйхатдан ўтказилган санаси):
Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами (халқаро облигацияларнинг рўйхатдан ўтказилган рақами):
Қимматли қоғозларни жойлаштириш усули:
Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:
__________________
Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:
__________________
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.О.:
__________________
* Мавжуд бўлганда кўрсатилади.
** Давлат рўйхатидан ўтказилган (халқаро облигациялар учун рўйхатдан ўтказилган) чиқариш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган (халқаро облигациялар учун рўйхатдан ўтказилган) сана ҳисобланади.».
Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига 41-ИЛОВА
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИНИНГ ___ ЙИЛ БИРИНЧИ/ИККИНЧИ/УЧИНЧИ/ТЎРТИНЧИ ЧОРАК ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ*
1.
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИНИНГ НОМИ
Тўлиқ:
Қисқартирилган:
2.
АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери:
Почта манзили:
Электрон почта манзили:**
Расмий веб-сайти:**
3.
БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:
Ҳисоб рақами:
МФО:
4.
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИ:
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган:
давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган (СТИР):
давлат статистика органи томонидан берилган рақамлар:
МШТ:
КТУТ:
ИФУТ:
МҲОБТ:
5.
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИЛАРИ УЧУН БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди
Ҳисобот даври бошига
Ҳисобот даври охирига
6.
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИЛАРИ УЧУН МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ (минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди
Ўтган йилнинг шу даврида
Ҳисобот даврида
Даромадлар (фойда)
Харажатлар (зарарлар)
Даромадлар (фойда)
Харажатлар (зарарлар)
Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.О.:
____________________________
Бош бухгалтернинг Ф.И.О.:
____________________________
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.О.:
____________________________
* Банк фаолиятини ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар, суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурта ташкилотлари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида ўз фаолиятини амалга оширганда ҳисоботларни мазкур Қоидаларнинг 1, 11 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклларда тақдим этади.
** Мавжуд бўлганда кўрсатилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2026 й., 10/26/2383-7/1075-сон)