1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2333-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 август,
29-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 19 августдаги 29-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«01.15.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (ҳокимликлар) функция ва вазифалари»;
«01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари функция ва вазифалари»;
«01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари» коди чиқариб ташлансин;
«01.17.09.00 Ёшлар, болалар, аёллар ташкилотлари, фахрийлар ва ногиронлар уюшмалари» кодидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00га қаранг)» кодидаги «(шунингдек, 09.01.05.00га қаранг)» деган сўзлар «(шунингдек, 09.01.06.00га қаранг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)» кодидаги «(шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)» деган сўзлар «(шунингдек, 09.01.06.03га қаранг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор)», «03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик», «03.02.07.00 Фуқарони бедарак йўқолган деб тан олиш ва ўлган деб эълон қилиш», «03.03.03.00 Юридик шахслар банкротлиги ва санация (шунингдек 09.03.00.00га қаралсин)» кодлари чиқариб ташлансин;
«03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш» кодидаги «рўйхатига олиш» деган сўзлар «рўйхатидан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«06.07.03.00 Кам таъминланган ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«06.07.04.00 «Аёллар дафтари»
06.07.05.00 «Ёшлар дафтари»
06.07.06.00 «Темир дафтар»
06.07.07.00 «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»;
«06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш» кодидаги «ногиронлар уйлари» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган шахслар уйлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар» кодидаги «Ногиронлар» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси» кодидаги «Ногиронлар» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
f) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимида:
«07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00ларга қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00га қаранг)»;
«07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари»;
«07.15.00.00 Давлат солиқ хизмати идоралари актлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш» коди чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«07.19.04.00 Ислом молияси (банки)»;
«07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг)» коди чиқариб ташлансин;
«07.25.02.00 Чиқариш тўғрисидаги қарор» кодидаги «Чиқариш» деган сўздан кейин «, ўзгартириш, бекор қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«07.27.02.05 Криптовалюта»;
«07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 10.01.05.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 10.01.05.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, ветеранлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)»;
«10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш» кодидаги «қўйиб юбориш» деган сўзлар «чиқариш» деган сўз билан алмаштирилсин;
«10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш» кодидаги «маҳсулотларини» деган сўз «воситаларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
j) 11.00.00.00 АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР бўлимида:
«11.03.08.02 Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.03га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.03га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.08.03 Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.04га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.04га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.05га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.08.07 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) (шунингдек, 03.08.07.06га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.06га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.16.00 Ердан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.11.02.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.11.02.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.05.09.00 Сувдан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.07.00 ва 11.01.11.00ларга қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.07.00 ва 11.01.11.00ларга қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«11.05.15.00 Сув тежовчи технологиялар»;
«11.07.06.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби. Лицензиялар» кодидаги «Ўсимлик» деган сўз «Ҳайвонот» деган сўз билан алмаштирилсин;
«11.07.07.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши» кодидаги «Ўсимлик» деган сўз «Ҳайвонот» деган сўз билан алмаштирилсин;
«11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11.08.05.00 Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари»;
k) 12.00.00.00 АХБОРОТ ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ бўлимида:
«12.03.02.02 Электрон тижорат» коди чиқариб ташлансин;
«12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«12.03.12.00 Персоналлаштириш»;
«12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12.04.03.00 Интернет жаҳон ахборот тармоғи»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«12.04.04.00 Рақамли платформалар
12.04.05.00 Сунъий интеллект»;
«12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)» кодидаги «Реклама» деган сўздан кейин «фаолияти» деган сўз билан тўлдирилсин;
«12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.01.08.07 Қўшимча таълим (Мактабдан ташқари таълим)»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«13.01.08.08 Масофавий таълим»;
«13.01.09.00 Болалар уйлари. Вояга етмаганлар билан ишлаш» кодидаги «Болалар уйлари.» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.03.19.00 Радио, телевидение ва бошқалар»;
m) 14.00.00.00 СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. СПОРТ. ТУРИЗМ бўлимида:
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«14.01.03.08 Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси»;
«14.01.07.00 Кекса ёшдаги шахслар ва ногиронларга тиббий ёрдам кўрсатиш» кодидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16.05.03.00 Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш»;
«16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши», «16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши» кодлари чиқариб ташлансин;
«17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколати» кодидаги «Сайланиши. Ваколати» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби» кодидаги «Ваколати. Таркиби» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«17.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари»;
«17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари», «17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари» кодлари чиқариб ташлансин;
«17.02.06.00 Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари»;
«17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари», «17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари», «17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари» кодларидаги «туман (шаҳар)» деган сўзлар «туман, шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«17.02.10.00 Туманлараро маъмурий судлар»;
«17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17.05.00.00 Фуқаролик суд иш юритуви»;
«17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19.04.01.00 Умумий масалалар», «19.04.02.00 Давлат ҳудудий тузилиши ва ўзгартириш», «19.04.03.00 Чегара масалалари», «19.05.02.00 Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш», «19.05.03.00 Икки фуқаролик ва фуқароликнинг бўлмаслиги», «19.05.04.00 Фуқароликка оид бошқа масалалар», «19.05.05.00 Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати», «19.05.07.00 Миграция масалалари. Кириш ва чиқиш», «19.05.08.00 Аҳолига тегишли бошқа масалалар», «19.07.10.00 Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар» кодлари чиқариб ташлансин;
«19.08.06.00 Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти» кодидаги «ҳамжамияти» деган сўз «иттифоқи» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«19.12.04.00 Халқаро арбитраж»;
s) 20.00.00.00 КАДРЛАР МАСАЛАЛАРИ, МУКОФОТЛАР, ФАХРИЙ УНВОНЛАР, ЭСДАЛИК НИШОНЛАР, ФАХРИЙ ЁРЛИҚЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАШ, АМНИСТИЯ ВА АФВ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ФУҚАРОЛИК БЕРИШ БЎЙИЧА ИНДИВИДУАЛ АКТЛАР бўлимида:
2. 2-илованинг 2 ва 9-бандларидаги «Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш» деган сўзлар «Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2026 й., 10/26/2333-5/0860-сон)