Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «
Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Туризм қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 июлдаги 110, 2018-60 ва 4-ққ-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 3053, 2018 йил 13 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2018 й., 10/18/3053/1696-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 3338, 2021 йил 30 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
198-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 11 февралдаги 2022-05-сон ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 11-МН-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 3053-1, 2022 йил 11 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2022 й., 10/22/3053-1/0211-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 17-мҳ-сон «Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 3830, 2026 йил 6 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3830/0465-сон)
2-банди.