Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон «Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг
Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 июлдаги 110, 2018-60, 4-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3053, 2018 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 33-сон, 686-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича амалга оширилади.».
«5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи санитария-гигиеник тармоқларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ёки туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг хулосасини (бундан буён матнда Санитария-эпидемиология хизматининг хулосаси деб юритилади) олиши лозим.»;
3.
7-банддаги «Марказнинг» деган сўз «Санитария-эпидемиология хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.