Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 1 августдаги 2008-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 1855, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 386-модда) билан тасдиқланган Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом фонд бозорида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга, қимматли қоғозлар бозорида фойдаланилаётган технологияларни унификациялаш ва стандартлаштиришга бўлган талабларни ўрнатади.».
«
телекоммуникациялар оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида телекоммуникациялар инфратузилмасига эга бўлган, унинг ишлашини, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
телекоммуникациялар хизматлари — фойдаланувчиларга оператор ва телекоммуникациялар хизматлари провайдери томонидан телекоммуникациялар асосида тақдим этиладиган хизматлар;
телекоммуникациялар хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;»;
«
электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва ЭРИ калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо;».