Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 18-мҳ-сон «Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3471, 2023 йил 31 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3471/0825-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 21 декабрдаги 23-мҳ-сон «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 3485, 2023 йил 21 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2023 й., 10/23/3485/0958-сон).