1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3485]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 18 февралдаги 8-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3780, 19.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сон «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сон қарори (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
6-банддаги «назорат тартибида» деган сўзлар «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова матнидаги «назорат тартибида» деган сўзлар «тафтиш тартибида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 декабрдаги 30-мҳ-сон буйруғига (рўйхат рақами 3588, 23.12.2024 й.) асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3588/1052-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2023 й., 10/23/3485/0958-сон; 24.12.2024 й., 10/24/3588/1052-сон)