Ушбу Қонуннинг 15-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тезкор-қидирув тадбирларини қонунчиликка мувофиқ ўтказади. ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирларини ошкора ва ноошкора ўтказиш; турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ҳамда ҳолатларни аниқлаш мақсадида турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, компьютерларни, алоқа қурилмаларини ва транспорт воситаларини бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ҳамда ўрганишдан иборат бўлган тадбир; Ушбу модда биринчи қисмининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари махсус ваколатли давлат органининг кучлари ҳамда воситалари билан ўтказилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида йўл қўйилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, узоқ давом этадиган тезкор-қидирув тадбири ўтказилган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган бундай тадбирни ўтказиш ҳақида тадбир бошланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида прокурорнинг санкциясини олиши ёхуд тадбир ўтказишни тугатиши шарт. Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, агар шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун ҳақиқий маълумотларни бошқа йўл билан олиш имкони бўлмаса, истисно чоралар сифатида амалга оширилади. ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилмаган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши; Ушбу Қонуннинг 16-моддаси шартларига риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ текширилганидан ва баҳоланганидан сўнг далиллар сифатида эътироф этилиши мумкин. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш зарурлиги асослантирилган ҳолда прокурорга тақдим этилади. Прокурор тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа материалларни ҳам талаб қилишга ҳақли. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 585-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 36-сон, 943-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон; 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)
|