(1-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(4-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.
Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья томонидан давом эттирилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(13-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи қисмлар тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Суднинг ваколатларига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; дастлабки эшитув ўтказиш, ишни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш ёки бошқа қарор қабул қилиш; ишни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқиш; ҳукмни ижро эттириш киради.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Прокурор суд муҳокамасида қатнашиб, ушбу Кодекснинг 409-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; бошқа терговчи ва суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 2431-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини юқори турувчи прокурор ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича тергов юритишни бошқа терговчига топширади.
(36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
(38-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 июлдаги ЎРҚ-548-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон)
Суриштирувчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш ҳақида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш ҳақида ёзма топшириқлар беришга; бошқа суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 2431-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
(381-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Суриштирувчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритиш тўғрисидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш тўғрисидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича суриштирув юритишни бошқа суриштирувчига топширади.
(381-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 381-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
(391-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
(391-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(391-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
(391-модда биринчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
(391-модда биринчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
(391-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 июлдаги ЎРҚ-548-сонли Қонунига асосан ўн учинчи банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон)
(391-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
(391-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ушбу Кодекснинг 391-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.
(392-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда иштирок этиш, ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; у амалда ушланган ёки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган ёхуд унинг гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекснинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эга.
(48-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради.
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларнинг навбатчилик жадвалига асосан ишда иштирок этиш учун жалб қилиниши мумкин.
Адвокат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёки уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф қилинган ёхуд ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда ҳимоячини таклиф қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш нияти билдирилган ҳолларда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб этишга йўл қўйилмайди.
(50-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонунига асосан учинчи — ўн биринчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
(51-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
(51-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)
(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан 81 — 84-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
(51-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ушбу Кодекс 50-моддасининг тўртинчи — ўнинчи қисмларида белгиланган тартибда жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.
(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмайди.
(52-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4, 8, 83, 84 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайди.
(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш ва гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далилларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; агар ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда танишиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлар тўғрисида билиш ҳамда уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида ариза бериш ҳамда суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий олиб келиниши мумкин.
Фуқаровий даъвогар: фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Фуқаровий жавобгар: айблов ва фуқаровий даъвонинг мазмунини билиш; даъвога эътироз билдириш; тушунтириш бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоятлар бериш; иш бўйича келтирилган шикоят ва протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
(60-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
(61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
(61-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин.
Эксперт: экспертиза предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсати билан ҳозир бўлиш ҳамда шу тергов ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга экспертиза предметига оид саволлар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ва сўроқ қилинаётган шахсларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари процесс иштирокчилари томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида тергов ҳаракати ёки суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 76 ва 78-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Мутахассис: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳкамлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши; жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
(76-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(76-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(76-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(76-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(76-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон2024 йил 1 январдан кучга киради)
(76-модданинг учинчи — саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан учинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг бошқа вакиллари ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ишда иштирок этишга ҳақли эмаслар ва рад қилинишлари лозим.
Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Ушбу Кодекснинг 76 — 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд мажлисининг котиби, жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг вакили, ҳимоячи, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили, эксперт, мутахассис, таржимон, холис ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар ўзлари бундай қилмасалар, улар шу асосга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи томонидан, суд мажлисида эса, бундан ташқари давлат айбловчиси, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили томонидан рад қилиниши мумкин.
Агар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ушбу Кодекснинг 76, 79-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли ўзини ўзи рад этмаса, уни рад қилиш масаласи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ёки прокурор томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик ҳақида қарор чиқарилади.
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан ўн учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
(81-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;
8) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи, судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади.
(84-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми билан тўлдирилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
(84-модда бешинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
(87-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
(87-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
(88-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан 4 — 8-бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
(91-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Ушбу модда тўртинчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш ушбу Кодексда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тегишли қарор чиқаради.
Видеоконференцалоқа режимида сўроқ, шахсларни ёки нарсаларни таниб олиш ёхуд юзлаштириш ушбу Кодекснинг 96 — 108, 112 — 131-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Тергов ҳаракати иштирокчиларига видеоконференцалоқада иштирок этаётган шахсларга саволлар бериш ва улардан жавоблар олиш, ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳуқуқлар ва мажбуриятларни амалга ошириш имконияти таъминланиши керак.
(911 — 914-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
(951-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек, ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
1) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги моддаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар узрли сабабларга кўра судга келмаган тақдирда, суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра видеоконференцалоқа воситасида сўроқ қилиниши мумкин.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(115-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
(121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
(121-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан учинчи — олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
(121-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Юзлаштириш ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинади.
(127-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Кўрсатувлар ҳодиса содир бўлган жойда текширилгани ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса текширувнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасига киритади.
Одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган ҳолда (ушбу Кодекснинг 142 — 147 ва 172 — 187-моддалари) амалга оширилади. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 167-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148 — 152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади.
Мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу Кодекснинг 126 ва 131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. Таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. Ушбу Кодекснинг 188 — 191, 193 ва 197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.
Шахсни ечинтириб яланғочлаш ёки унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек ушбу Кодекс 142-моддасининг иккинчи бандида назарда тутилган гувоҳлантириш суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан шифокор ёхуд бошқа мутахассис тиббий ходим томонидан ўтказилади.
Гувоҳлантириш ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса гувоҳлантириш жараёни ва натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади. Баённомада гувоҳлантириш ўтказган шахснинг ҳамма ҳаракатлари ва гувоҳлантириш давомида аниқланган барча излар, хусусиятлар ва белгилар қайд этилган бўлиши лозим.
(1481-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилиниши мумкин.
Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, ким томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 157 ва 158-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи ёки терговчи шахснинг кийимлари, унинг ёнидаги буюмлари ичидан ёки баданидан топилган, иш учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиши мумкин.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси фақат ушбу Кодекснинг 224-моддасига асосан шахсни ушлаган тақдирда, унда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, уни шахсий тинтув қилишни ва олиб қўйишни амалга оширишга ҳам ҳақлидир. Бунда шахсий тинтув ва олиб қўйиш баённомаси ушбу Кодекснинг 163-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда тузилади.
(162-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Шахсий тинтув ва олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 157 — 161-моддаларида кўрсатилган қоидалар асосида ўтказилади. Аммо шахсий тинтув ва олиб қўйиш қуйидаги ҳолларда алоҳида қарор ёки ажрим чиқарилмасдан ўтказилиши мумкин:
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
(1661-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрим тегишли алоқа муассасасининг бошлиғига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбурийдир. Бу ажримни бажармаганлик ёки унинг мазмунини ошкор этганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак.
(21-боб Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
(173-модданинг биринчи қисми 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
(181-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Экспертизани тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилган тақдирда, экспертиза тайинлаган терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
(184-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(186-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
(1871-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(1871-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу Кодекснинг 1873-моддасида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинган пайтдан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай тафтиш ўтказиш ҳақида тафтишни ўтказиш учун тайинланган шахсларни албатта кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
(1873-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
(1875-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(1876-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(1877-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
(1878-модда иккинчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(1878-модда иккинчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(1878-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзга шахслардан намуналар фақат ушбу Кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда таносил касаллиги ва бошқа юқумли касалликларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда мажбурлов йўли билан олиниши мумкин.
(196-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)
Эксперт текшируви учун намуналар олинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса, ўзига келган намуналарни суд мажлиси баённомасида акс эттиради.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136, 137, 139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим.
Ашёвий далиллар сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган нарса ва ҳужжатлар тақдим қилинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўяди.
Ушбу Кодекснинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
(209-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
(211-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
(212-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(213-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
(215-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(215-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(216-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
(217-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
(218-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ички ишлар органининг, терговга қадар текширувни, суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга оширувчи бошқа органнинг ходими, шунингдек муомалага лаёқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир.
Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асосларидан биттаси мавжудлигини бевосита аниқласа ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа:
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган процессуал ҳаракатларни бажаришни кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, уларни видеоёзув орқали қайд этмасдан амалга оширишга йўл қўйилади. Мазкур қоида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган биносида амалга ошириладиган ушлаб туришга нисбатан татбиқ этилмайди.
(224-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
(225-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади ва танланган ёки тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Қарор билан таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб, ваколатли шахс ва ушланган шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади. Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.
(226-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, ушбу Кодекснинг 109 — 112-моддаларидаги қоидалар бўйича сўроқ қилиниши ва ушбу Кодекснинг 236 — 240-моддалари қоидаларига амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилиниши зарур.
(226-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни ушбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Амалга оширилган ушлаб туриш тўғрисида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарган ваколатли шахс дарҳол хабардор қилиниши лозим.
(227-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни билан чиқарилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин.
(234-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.
(236-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослардан ташқари қўйилган айбнинг оғирлигини, айбланувчининг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олади.
(239-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
(239-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(239-модда учинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
(239-модда учинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
(239-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда)
(240-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(241-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон)
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
(2421-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(2421-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(2421-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(243-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(243-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
(243-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
(243-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ушбу Кодекс 2421-моддасининг бешинчи қисми доирасидаги уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра судьянинг ажрими асосида белгиланиши мумкин.
(2431-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Агар қамоққа олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
(244-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.
Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.
Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим.
(245-модданинг иккинчи — олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан иккинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
(246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
(247-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(247-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённомасига тегишлича белги қўяди. Баённомада гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида кўрсатилган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва у бу мажбуриятларни бузмасликка сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаров суммасидан маҳрум бўлиши маълум қилинганлиги кўрсатилиши керак. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади.
(249-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
(249-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(254-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(2543-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Айблов ҳукми чиқарилганда ёки ушбу Кодекснинг 84-моддаси асосида айбдорлик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилганда суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг қарорига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда янги паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) берилиши билан паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тикланади.
(2546-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(257-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Жабрланувчилар ва гувоҳлар тегишли суд экспертизасини ўтказиш учун тиббий муассасага мажбурий жойлаштирилиши мумкин эмас, улар гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлигини фош қилаётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
(265-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(265-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(267-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим ижро учун прокурорга, маълумот учун эса ҳимоячига, жабрланувчининг вакилига, гувоҳнинг адвокатига, қонуний вакилга юборилади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида тиббий муассасага жойлаштирилаётган шахс, унинг ҳимоячиси, жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати ва қонуний вакил томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суд ажримининг ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқиши керак.
Суд экспертизаси натижаларига кўра шахс ақли норасо деб эътироф этилганда унинг тиббий муассасада бундан буён бўлиши тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 61-боби нормаларига мувофиқ ҳал этилади, жабрланувчи, гувоҳ ақли норасо деб эътироф этилган ёки шахснинг психиатрия ёрдами кўрсатиш талаб этиладиган бошқа турдаги руҳий касаллиги аниқланган ҳолларда эса, қонунчиликка мувофиқ умумий асосларда ҳал этилади.
(269-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Жиноят ишини юритиш чоғида Жиноят кодексининг 230 — 241-моддаларида назарда тутилган, одил судловга қарши қаратилган жиноятни содир этган процесс иштирокчилари ушбу Кодекснинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар.
Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилган тақдирда тартиббузар бундай ҳаракатларнинг такрорланиши уни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга сабаб бўлажаги ҳақида, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиббузар эса, бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкинлиги хусусида огоҳлантирилади. Бу огоҳлантириш таъсир қилмаса, процесс иштирокчиси суднинг ажримига, бошқа шахслар эса, раислик қилувчининг фармойишига мувофиқ суд мажлиси залидан чиқариб юборилади. Ишни кўриш чиқариб юборилган шахсларсиз давом эттирилади.
(273-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(280-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(281-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(281-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Судланувчи томонидан содир этилган қилмиш жиноят деб топилмаганлиги сабабли у оқланган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан бошқа асосларга кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритиш тугатилганда суд даъвонинг исботланиш даражаси ва ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
(286-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(290-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
(290-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Суриштирувчи ёки терговчи мол-мулкни хатлаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда икки нафардан кам бўлмаган холислар иштирокида баённома тузади. Баённомада хатланган барча мол-мулкнинг номи, ўлчови, оғирлиги, эскириш даражаси ва бошқа ўзига хос белгилари санаб ўтилиб, мол-мулкни хатлаётган шахснинг ҳаракатлари тўғрисидаги ва баённомага киритилган мол-мулкнинг учинчи шахсларга тегишлилиги ҳақидаги арзлар баён этилади. Мол-мулк олиб қўйилган тақдирда айнан ниманинг олинганлиги ва қаерга ёки кимга сақлаш учун топширилганлиги баённомада кўрсатилади.
(295-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Оқлов ҳукми, шунингдек ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар шахсни реабилитация этишга асос бўлади.
(302-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Бундай ҳолларда реабилитация этилган шахснинг ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим.
(303-модданинг биринчи қисми 1 — 3-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади.
Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда ушбу модданинг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари, 2-бандида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар.
Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Ушбу Кодекс 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган шахсга топширилади ёки почта орқали юборилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.
(306-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
(306-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(309-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(310-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Мулкий зиённи қоплаш учун пул товони тўлашни реабилитация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар бундай тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари мумкин.
(313-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
(314-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
(318-модда биринчи қисмининг 71-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ушбу модданинг 1, 2, 3, 4 ва 71-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
(318-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Процессуал чиқимлар, ушбу модданинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари ҳолларда, маҳкумлардан ундирилади ёки давлат ҳисобига ўтказилади.
Судланувчи оқланган ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ иш тугатилган тақдирда процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди.
(320-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Терговга қадар текширув мазкур Кодекснинг 391-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ушбу Кодекснинг 41-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Дастлабки тергов ушбу Кодекснинг 345-моддаси иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
Суриштирув ушбу Кодекснинг 3812-моддаси биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади.
Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
Жиноят кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1411-моддасининг биринчи қисмида, 1413-моддасида, 149-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
(325-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.
(325-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш ушбу Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва олиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.
Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради.
(331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
(332-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-123-сонли Қонуни асосида учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 502-модда)
Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади.
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад этишга, агар ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги масала қўйилаётган шахс ёки вафот этган шахснинг яқин қариндошлари бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат аниқланган тақдирда, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар дарҳол прокурорга юборилади.
(334-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)