07.05.1993 йилдаги 846-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 07.05.1993 йилдаги 846-XII-сон
Date of entry into force
02.06.1993
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий асосларини ва тартибини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш фуқароларга ўз маблағларини кўчмас мулкка самарали сарфлаш, ўз уй-жойига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш (бундан буён «хусусийлаштириш» деб юритилади) деганда фуқароларга уларнинг ихтиёрига қараб давлат уй-жой фондининг улар эгаллаб турган ёки янги қурилган квартираларини, уйларини (уйларининг бир қисмини) сотиш, шу жумладан имтиёзли асосда сотиш ёки текинга мулк қилиб бериш тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фонди маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларининг оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришга доир қонунчилик ушбу Қонундан ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг асосий қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг барча хусусийлаштириш субъектлари давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришда тенг ҳуқуқларда иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштиришнинг ихтиёрийлик асосида бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштиришнинг уй-жой муаммосини ҳал этиш билан ўзаро алоқадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақ эвазига ва текинга бериш хусусиятининг уйғунлаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ошкоралик, ижтимоий адолатга риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши жараёни устидан давлат ва жамоатчилик назоратининг ўрнатилишидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг айрим тоифаларига квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) текинга бериш;
(4-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат квартираларини, уйларини (уйларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикасининг – фуқароларига ва юридик шахсларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга сотиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат квартираларини, уйларини (уйларнинг бир қисмини) ҳамда хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш субъектларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган уйлар жойлашган ер участкаларига ва уларнинг этагидаги ҳудудга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ер тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартиб ва шартларда амалга оширилади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.
(7-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларга қарашли бўлган уй, иморат ва иншоот ушбу Қонун амалга киритилганидан кейин бузилгани тақдирда ана шу фуқароларга, улар оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйда доимий яшаб турган ва уй рўйхатидан (пропискадан) ўтган бошқа фуқароларга ўз хоҳишига кўра ҳамда томонларнинг келишувига биноан текинга квартира олиш ёҳуд тегишли корхона, муассаса, ташкилот томонидан янги жойда уй, иморат ва иншоот қурилиб, ўз мулклари қилиб берилиши ёки бузилган уй, иморат, нобуд бўлган экин ва дов-дарахтлар эвазига товон пули олиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ўз ходимлари ҳамда пенсионерлари уй-жой қурилиши ёки уйни хусусийлаштириш мақсадида олган қарзи ёки кредитини тўлиқ ёҳуд қисман тўлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар томонидан белгиланган тартибда хусусийлаштирилган турар жойлар давлат уй-жой фондидан чиқарилиб, якка тартибдаги уй-жой фонди таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга биноан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.
(11-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ ВА СУБЪЕКТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хусусийлаштириш объектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тиклаш, таъмирланиш ишлари тугалланган-ку, аммо одамлар кўчиб кирмаган ва бўшатилган уйларнинг квартиралари, бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги қурилган уйлардаги квартиралар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Янги фойдаланишга топширалаётган давлат уй-жой фондининг турар жойлари фуқароларга келгусида хусусийлаштириш ҳуқуқи билан ҳақ тўлаб яшаш учун ёки ижарага берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Уй-музейлар, меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликлари ҳисобланувчи квартира ва уйлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-музейлар, шунингдек моддий маданий мерос объектлари бўлган квартиралар ва уйлар;
(12-модданинг 3-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ётоқларнинг хоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган квартиралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат квартиралари, хоналари (уйлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган бўлса-ю, улардан айримлари хусусийлаштиришга рози бўлмаган квартиралар хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган (уй рўйхатидан ўтган) Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бошқа юридик шахслари, бошқа давлатларнинг юридик шахслари ўз ходимлари ва пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун уй-жой фонди эгасидан уй-жой сотиб олишлари мумкин.
(13-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат уй-жой фонди таркибидаги уйларда ижара шартномаси асосида турар жойни эгаллаб турган фуқаролар биргаликда яшаб турган барча балоғат ёшидаги оила аъзолари ва турар жой майдонида ҳақи бўлган бошқа шахсларнинг розилиги билан шу турар жойни ушбу Қонунда кўзда тутилган шартларда ўз мулки қилиб, шу жумладан биргаликда ёки улушбай асосида эгалик қилиш учун сотиб олишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган квартиранинг, уйнинг (уй бир қисмининг) эгаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаган ҳолда ана шу турар жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
(14-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар ҳақини ва суғурта бадалларини тўлаш бўйича, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш.
(14-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаллаб турган майдоннинг сатҳидан қатъи назар, бошқа квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квартирага, уйга (уйнинг бир қисмига) турар жой майдонининг сатҳидан қатъи назар, ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи бандида уқтирилган оила аъзоларини, бошқа шахсларни уй рўйхатидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз квартирасини, уйини исталган бошқа квартирага ёки уйга, шу жумладан кооператив квартира ёки уйга уй рўйхатидан ўтказиш ва турар жойи борасида ҳеч қандай чекловларсиз айирбошлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ширкатлар ташкил этиш ҳамда турар жой ва биргаликда тасарруф этиладиган жойлардан фойдаланиш бўйича бундай ишларни амалга оширувчи ташкилотни, шу жумладан давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва таъмирлаш-қурилиш ташкилотларини, кооперативлар, хусусий ҳамда бошқа хўжалик субъектларини мустақил белгилаш, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйлар ва уйлар олдидаги ҳудудларни ораста сақлаш борасида бажарилаётган ишлар сифатини баҳолашда бевосита ёхуд ширкатлар таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки белгиланган тартибда бажармаганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан, шунингдек айрим шахсларга нисбатан жарима чоралари қўллаш юзасидан материаллар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган уй-жойдан фуқароларни кўчирмасдан амалга оширилиши мумкин бўлмаган капитал таъмирлашни ўтказиш пайти учун мулк эгаларидан ёки турар жой фондини идора этишга ваколати бўлган органлардан турар жойни ижарага олиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган квартира эгаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун талабларига ҳамда турар жой хоналари ва уйлар олдидаги ҳудудларни ораста сақлаш қоидаларига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар ҳақини ҳамда уйдан фойдаланишга кетадиган харажат пулларини ўз вақтида тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли турар жойни ораста сақлаш ҳамда таъмирлаш юзасидан корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирани (уйнинг бир қисмини) ўз мулки қилиб ҳақини тўлаб сотиб олиш (ёки бепул олиш) учун ўзи истиқомат қилаётган давлат уй-жой фонди тасарруфида бўлган туман, шаҳар ҳокимига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ариза беради. Ариза узоғи билан икки ой муддат ичида қараб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматчиларга берилган давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хўжаликлари ва бошқа давлатга қарашли қишлоқ хўжалик корхоналарининг уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан уқтириб ўтилган уй-жой фонди эгалари томонидан биргаликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағи ҳисобига пайчилик шарти билан янги қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштириш тартиби корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўзлари томонидан, давлат маблағлари ҳисобига қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштириш тартиби эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқароларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона шаклда белгиланган давлат ордери берилади. Ордер хусусийлаштирилган уй-жой учун қонуний ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиб, техника инвентаризацияси органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда.

Хусусийлаштирилаётган турар жойни баҳолаш қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан қолдиқ баланс қиймати бўйича амалга оширилади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойларни хусусийлаштириш фуқароларнинг шахсий жамғармалари, корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек имтиёзли шартларда бериладиган кредитлар, ссудалар эвазига ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг махсус ташкил этилган бюджетдан ташқари хусусийлаштириш уй-жой счётига ўтказилади ҳамда турар жой хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш уй-жой фондидан фойдаланиш ҳамда уни таъмирлашнинг ягона қоида ва меъёрларига албатта риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган квартираларга, уйларга (уйларнинг бир қисмига) хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш борасида имтиёзларга эга бўлган шахслар тоифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган турар жойлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш шартнома асосида амалга оширилади. Тўлиқ хусусийлаштирилган уйдаги турар жой эгалари уйдан фойдаланиш ширкати тузишлари мумкин. Бу ширкат уйга хизмат кўрсатувчи ва уни таъмирловчи ташкилотни мустақил танлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қисман хусусийлаштирилган уйлардаги фуқароларнинг мулкига айланган турар жой хоналарига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш шу уйларга хусусийлаштиришга қадар хизмат кўрсатган уй-жойлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган турар жойларнинг эгалари унинг инженерлик ускуналарига, умумий фойдаланиладиган жойларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда унинг теварак-атрофига қараш билан боғлиқ харажатлар ҳақини ўзлари эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган квартиралар эгаларининг тузилган шартномалар бўйича уйга қараш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш билан боғлиқ қарзлари белгиланган тартибда ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фонди квартираларини, уйларини (уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришда юзага келадиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини назорат қилиш мазкур уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқарув органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун талаблари бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва фуқаролар қонунчиликка биноан жавобгарликка тортиладилар.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 7 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
846-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 230-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)