28.03.2025 йилдаги 192-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.03.2025 йилдаги 192-сон
Date of entry into force
29.03.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштиришда, ижтимоий инфратузилма объектларини жойлаштиришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кучайтириш, шунингдек, коммуникация тармоқлари ҳимоя ҳудудларидаги ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ суд қарорлари ижросини таъминлаш ва ушбу ҳудудларда келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унинг кучга кириш санаси 2025 йил 27 июнь этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати тадбирлари иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ва судларга даъво аризаларини киритиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шаҳарсозлик соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф қилишни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ваколатли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бартараф этиш билан боғлиқ суд ҳужжатларининг амалда ижро этилганлигини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарорларига мувофиқ бузилиши белгиланган магистрал газ ўтказиш қувурлари, юқори кучланишли электр тармоғи, сув ва иссиқлик таъминоти тизимларининг (кейинги ўринларда — коммуникация тармоқлари) ҳимоя ҳудудларидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ноқонуний қурилманинг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ва ушбу ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ харажатлар ва компенсациялар ажратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика комиссияси икки ой муддатда коммуникация тармоқлари ҳимоя ҳудудларида жойлашган узоқ муддат давомида объектив сабабларга кўра бузилмасдан турган ҳар бир ноқонуний қурилмаларнинг ҳолатини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатли дастурни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Адлия вазирлиги билан «Notarius», Ички ишлар вазирлиги билан «E-maʼmuriy ish», Олий суд билан «Adolat», Кадастр агентлиги билан «UzKad» ахборот тизимларини «Shaffof Qurilish» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни юбориш, қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги давлат космик мониторинги доирасида ер участкаларининг олинган аэрокосмик суратларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ҳар йили бир маротаба бепул тақдим этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 28 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом давлат архитектура назоратини амалга ошириш, ташкил этиш, ўтказиш, давлат архитектура назорати тадбирлари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ жараёнга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
видеотехника воситалари — видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати — аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотни (капитал бино ва иншоот, вақтинча ва енгил турдаги қурилмалар) аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган ваколатли орган томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
енгил турдаги қурилмалар — енгил конструкциялардан иборат, ҳар томонлама ёпиқ ёки бир қисми очиқ, 0,5 метрдан чуқур бўлмаган ҳолатда тошдан ёки ғиштдан терилган пойдеворларга эга, тўлиқ ечиб олиш (доналаб ўпириб олиш) ва кўчириш имконияти мавжуд объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бино ва иншоот — объект барпо этилиши учун ер участкасига мулк, ижара ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган (чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоот — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасида архитектура ва қурилиш соҳасидаги тегишли рухсат берувчи ҳужжатларсиз, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузган ҳолда, шу билан биргаликда, объект қурилиши назарда тутилмаган ер участкасида қурилаётган ёки қуриб бўлинган капитал ҳамда енгил конструкцияли бино ва иншоотлар, шу жумладан, ерости иншоотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик ва жисмоний шахслар, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш давлат архитектура назоратининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни бартараф этиш бўйича судларга даъво аризалари ваколатли орган томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бартараф этиш ишларини ваколатли орган билан биргаликда ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат архитектура назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ваколатли орган томонидан давлат архитектура назорати қуйидаги асосларга кўра ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг жараёнида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ёки юридик шахслар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаат келиб тушганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ёки юридик шахсларга шаҳарсозлик фаолияти учун ажратилган ер майдонларида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари амалга оширилганлиги (ошираётганлиги) аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек, 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатларининг экспертизадан ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияларида (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки қаватгача (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек, 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш лойиҳаси туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари билан келишилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларнинг жойлаштирилиши ва қурилиши аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларга ёки мастер-режаларга мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари ёки бошқа ташқи манбаларда (ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтларда) шаҳарсозликка оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан шаҳарсозликка оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот келиб тушганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган шаҳарсозликка оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш, уларни ўз вақтида ва объектив кўриб чиқиш бўйича ҳужжатлар (маълумотлар) электрон ҳужжатлар алмашинуви «Shaffof Qurilish» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Shaffof Qurilish» МАТ) орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жисмоний ва юридик шахслар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото — видео материалларни ваколатли органга кўриб чиқиш учун «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали юборишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда келиб тушган мурожаатлар тегишлилигига кўра ваколатли органга «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали автоматик тарзда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий инспекциялар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотлар тўғрисида «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ваколатли органга хабарнома юбориши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда келиб тушган хабарнома тегишлилигига кўра ваколатли органга «Shaffof Qurilish» МАТ орқали автоматик тарзда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ваколатли орган давлат архитектура назорати тадбирларида ўз ваколатлари доирасидан четга чиқмаслиги ҳамда назорат предметига алоқадор бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ваколатли орган томонидан ҳар бир ўтказиладиган давлат архитектура назорати тадбирлари «Yagona davlat nazorati» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат архитектура назорати ташаббуси «Xavfni tahlil qilish» электрон тизими натижалари асосида билдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат архитектура назорати тадбирлари иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат архитектура назоратини амалга оширувчи ваколатли орган, давлат архитектура назорат тадбири ўтказилаётган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс назорат тадбирининг иштирокчилари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат архитектура назоратини амалга оширишда ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда давлат архитектура назорати тадбирларида юзага келган масалаларни тушунтириш учун махсус билимларга эга бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати тадбирлари жараёнларини фото ва видеотасвирга тушириш, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланиш (учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган ҳоллар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати масалаларида юридик ва жисмоний шахслардан зарур ахборотлар, маълумотлар ва тушунтиришлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати тадбирларини ўтказишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларини ва жисмоний шахсларни давлат архитектура назорати билан боғлиқ масалаларда тушунтиришлар бериши учун чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назоратини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳаракатларнинг олдини олишда ёки уларни тўхтатишда, шунингдек, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахсларни аниқлашда ички ишлар органларига мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига, шунингдек, жисмоний шахсларга давлат архитектура назорати соҳасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура назоратини амалга оширишда ваколатли орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат архитектура назоратини амалга оширишда ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати амалга оширилаётган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакилига ёхуд жисмоний шахсга ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакилини ёхуд жисмоний шахсни давлат архитектура назорати мақсади ва уни амалга ошириш асослари билан таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат архитектура назорати тадбири ўтказилаётган юридик шахснинг мансабдор шахси (вакили) ёки жисмоний шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг назорат масалаларига алоқаси бўлмаган талабларини бажармаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органга архитектура тўғрисидаги қонунчилик ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг рухсати билан экспертиза ўтказишда иштирок этиш ва экспертга тушунтиришлар бериш ҳамда экспертнинг хулосаси билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архитектура назорати материаллари билан танишиш ва назорат далолатномасини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура назорати амалга оширилаётган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки жисмоний шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат архитектура назорати тадбири ўтказилаётган юридик шахснинг мансабдор шахси (вакили) ёки жисмоний шахснинг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг давлат архитектура назорати билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш, уларнинг мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органга назорат билан боғлиқ ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тадбирини ўтказувчининг талабига кўра шаҳарсозликка оид ҳужжатларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг мансабдор шахси ёки жисмоний шахс ўз зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ва судларга даъво аризаларини киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотлар тўғрисидаги хабарнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ваколатли орган ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни мустақил равишда ёки бошқа органлар билан биргаликда аниқлаб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ваколатли орган «Огоҳ фуқаро» платформаси ҳамда «Shaffof Qurilish» МАТ орқали келиб тушган хабарномалар асосида бир иш куни ичида ушбу Низомда белгиланган тартибда назорат ишларини амалга ошириб, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ваколатли орган Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан давлат космик мониторинги доирасида олинган ва тақдим этилган аэрокосмик суратлар ёки уларнинг қайта ишланган маълумотларини таҳлил қилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган ва ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларни белгилаб, «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ҳудудий бўлинмаларга ўрганиб чиқиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ваколатли орган бир иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган ҳолатлар бўйича «Shaffof Qurilish» МАТдан фойдаланган ҳолда, 5-бандда келтирилган асосларга кўра давлат архитектура назоратини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни қуриш учун қонунчиликда назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда қурилиш ишлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тарзда амалга оширилаётганлиги (оширилганлиги)ни аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтириш бериб, объектни 15 кун ичида ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги кўрсатма хати беради ва шу куннинг ўзида тўпланган материалларни планшетдан фойдаланган ҳолда, «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ваколатли органга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ваколатли орган «Shaffof Qurilish» МАТ орқали келиб тушган ҳужжатларни бир иш куни ичида текшириб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан «E-maʼmuriy ish» АТ орқали Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, маъмурий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни тасарруф этишга нисбатан автоматик тарзда тақиқ қўйилиши учун «Shaffof Qurilish» МАТ орқали реал вақт режимида Кадастр агентлигининг «UzKAD» ахборот тизимига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни аниқлаган ваколатли орган 15 кун муддат тугаганидан сўнг, икки иш куни мобайнида ихтиёрий бартараф этилганлигини жойига бориб текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоот ихтиёрий бартараф этилган тақдирда, бу ҳақида уни қурган шахс, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уни аниқлаган ваколатли орган иштирокида далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида «Shaffof Qurilish» МАТга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотнинг ихтиёрий бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотни мол-мулкка қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун Кадастр агентлигининг «UzKAD» ахборот тизимига «Shaffof Qurilish» МАТ орқали реал вақт режимида юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни қурган шахс уни ўн беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни қурган шахс томонидан ушбу объектга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берилган тақдирда, даъво берилган кундан бошлаб суднинг тегишли қарори кучга киргунга қадар ушбу объектнинг бартараф этилиши вақтинча тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун берилган 15 кун муддат тугагандан сўнг, ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган «Shaffof Qurilish» МАТ орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, бино ва иншоотни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида даъво аризасини судга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни бартараф этиш тўғрисидаги даъво аризасига ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган кўрсатма хати, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотнинг жойлашув схемаси, бино ва иншоотнинг фотосуратлари (камида тўрт томонидан туширилган) ҳамда процессуал қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Жарималардан тушадиган маблағлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади ҳамда уларнинг 25 фоизгача қисми ваколатли органнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Давлат архитектура назоратини амалга оширувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ваколатли орган ўзига юкланган вазифаларни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мулкдорлар ва мулкдан фойдаланувчилар ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни аниқлаш ва бартараф этишда ваколатли органга кўмаклашиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

Ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан давлат космик мониторинги доирасида олинган ва тақдим этилган аэрокосмик суратлар ёки уларнинг қайта ишланган маълумотларини таҳлил қилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларни белгилаб олади.

Доимий

Ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтириш бериб, объектни 15 кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати беради ва тўпланган материалларни планшетдан фойдаланган ҳолда, «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ваколатли органга юборади

1 иш куни ичида

Ваколатли орган

«Shaffof Qurilish» МАТ орқали келиб тушган ҳужжатларни текшириб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан «E-maʼmuriy ish» АТ орқали Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, маъмурий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқади.

1 иш куни ичида

Ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари

Ўзининг кўрсатма хатида берилган 15 кунлик муддат тугаганидан сўнг, бино ва иншоот ихтиёрий бартараф этилганлигини жойига бориб текширади.

Бино ва иншоот ихтиёрий бартараф этилган тақдирда, бу ҳақида уни қурган шахс, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва ўзи иштирокида далолатнома тузади ва шу куннинг ўзида тўпланган материалларни планшетдан фойдаланган ҳолда, «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ваколатли органга юборади.

15 кунлик муддат ўтган кундан кейин

2 иш куни мобайнида

Ваколатли орган

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотнинг ихтиёрий бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотни ушбу мол-мулкка қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун Кадастр агентлигининг «UzKAD» ахборот тизимига «Shaffof Qurilish» МАТ орқали реал вақт режимида юборади.

Реал вақт режимида

Ваколатли орган

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоот бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган «Shaffof Qurilish» МАТ орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ қурилган бино ва иншоотни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризасини судга киритади.

Ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотлар тўғрисида «Shaffof Qurilish» МАТга хабарнома юбориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

Жисмоний ва юридик шахслар,

Ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни ваколатли органга кўриб чиқиш учун «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали юборади.

Ўз хоҳишига кўра

Ҳудудий инспекциялар

«Shaffof Qurilish» МАТ орқали ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотлар тўғрисида хабарнома беради.

Доимий

«Огоҳ фуқаро» платформаси

Мурожаатлар тегишлилигига кўра ҳудудий бўлинмага юборилади.

Автоматик тарзда

«Shaffof Qurilish» МАТ

Хабарнома тегишлилигига кўра ҳудудий бўлинмага автоматик тарзда юборилади

Автоматик тарзда

Ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари

Мурожаатлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.

1 иш куни ичида

Ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтириш бериб, объектни 15 кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати беради ва тўпланган материалларни планшетдан фойдаланган ҳолда, «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ваколатли органга юборади

1 иш куни ичида

Ваколатли орган

«Shaffof Qurilish» МАТ орқали келиб тушган ҳужжатларни текшириб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан «E-maʼmuriy ish» АТ орқали Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, маъмурий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқади.

1 иш куни ичида

Ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари

Ўзининг кўрсатма хатида берилган 15 кунлик муддат тугаганидан сўнг, бино ва иншоот ихтиёрий бартараф этилганлигини жойига бориб текширади.

Бино ва иншоот ихтиёрий бартараф этилган тақдирда, бу ҳақида уни қурган шахс, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва ўзи иштирокида далолатнома тузади ва шу куннинг ўзида тўпланган материалларни планшетдан фойдаланган ҳолда, «Shaffof Qurilish» МАТ орқали ваколатли органга юборади.

15 кунлик муддат ўтган кундан кейин

2 иш куни мобайнида

Ваколатли орган

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотнинг ихтиёрий бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотни ушбу мол-мулкка қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун Кадастр агентлигининг «UzKAD» ахборот тизимига «Shaffof Qurilish» МАТ орқали реал вақт режимида юборади.

Реал вақт режимида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоот бартараф этилмаган тақдирда ваколатли орган «Shaffof Qurilish» МАТ орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ қурилган бино ва иншоотни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризасини судга киритади.

Ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТМА ХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

______________________________________________________________________________

(Ваколатли орган)

Ҳужжат тузилган сана: _________

20___ й. «___»_______-сон

Кимга _____________________________________________________________

Қурилиш объектининг номи __________________________________________

Объектнинг манзили ________________________________________________

Текширилган кунда бажарилаётган ишлар ______________________________

1

Аниқланди

2

Берилган кўрсатмалар

3

Бартараф этиш учун муддат

4

Бажарилиши ҳақида белгилар

Ваколатли орган

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарсозлик соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф қилишни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Ж. Раматов

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари

2.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари

3.

С.И. Самадов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари (келишувга кўра)

4.

Б.Т. Абдуллаев

ички ишлар вазири ўринбосари

5.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

6.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

8.

Б.Б. Қудратхўжаев

фавқулодда вазиятлар вазири

9.

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазири

10.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

11.

А.Д. Ташқулов

адлия вазири

12.

М.Э. Эгамбердиев

Мажбурий ижро бюроси директори (келишувга кўра)*

13.

Ф.Ж. Пулатов

Кадастр агентлиги директори

14.

С.Қ. Эшқувватов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

15.

Б.Қ. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

16.

Ш.М. Қодиров

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

17.

А.А. Аскаров

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

18.

М.М. Ходжаев

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси

19.

А.Х. Суванкулов

«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси в.б.

20.

А.Ш. Исаков

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

21.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

22.

Т.Н. Алиматов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари, комиссия котиби*

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Магистрал газ ўтказиш қувурлари, юқори кучланишли электр тармоғи, сув ва иссиқлик таъминоти тизимларининг ҳимоя ҳудудларида жойлашган ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари бўйича Мажбурий ижро бюроси директори М.Э. Эгамбердиев комиссия котиби вазифасини бажаради.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида уй-жойлар қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 9-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони)» 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига илованинг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 13-илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 43-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонлари)» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 2-илованинг 42-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)» 2020 йил 7 декабрдаги 772-сон қарорига илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони)» 2021 йил 8 майдаги 290-сон қарорига илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 166-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 22 апрелдаги 209-сон қарорига илованинг 9-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига илованинг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Мазкур илованинг 5-бандида назарда тутилган Ҳукумат қарори 2025 йил 27 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2025 й., 09/25/192/0285-сон; 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)