Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020 13.03.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1552
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 13.03.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1552
Date of entry into force
23.03.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ автоматлаштирилган банк тизимларида АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1552-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон тўловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги низом лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий банк Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг айрим меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш ва бекор қилиш ҳақида»ги 1998 йил 25 июлдаги 13/13-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 412-сонли «Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги (1998 йил 30 октябрь, рўйхат рақами 515), 413-сонли «Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида Ҳисоб-китоб касса марказларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги (1998 йил 30 октябрь, рўйхат рақами 516) низомлар ҳамда Марказий банк Бошқарувининг «Ахборот муҳофазасига тегишли меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 1999 йил 25 декабрдаги 22/16-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 412-1-сонли қўшимча кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 17 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1/8-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банки Бошқаруви
томонидан 2006 йил 17 январдаги
1/8-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Архив иши тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), «Ахборотлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 6-сон, 67-модда), «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 174-модда), «Электрон рақамли имзо тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда) ва «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 112-модда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/3 сонли қарори (рўйхат рақами 1552-2, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 463-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг автоматлаштирилган банк тизимларида ишлов бериладиган ҳужжатлардаги маълумотларни муҳофаза қилишнинг умумий тартиби ва тижорат банклари фаолиятида автоматлаштирилган банк тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари ҳамда масъул ходимларнинг жавобгарлигини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тижорат банклари мазкур Низом талаблари асосида, ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, ички тартибларини ишлаб чиқиши мумкин. Ушбу ички тартибларда мазкур Низомда белгиланган меъёрларга зид қоидалар белгиланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тижорат банкларида электрон тўлов тизими ахборотларини муҳофаза қилишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банкларида автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
(II бўлимга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) мувофиқ 3-банд киритилди — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тижорат банкларининг раҳбарлари, бош бухгалтери банк балансида ва электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларида акс эттирилган маълумотларнинг бут сақланиши, шунингдек маълумотларнинг ўзгартиришсиз, тўғри узатилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тижорат банклари раҳбарлари ўз банк филиалларида банк сирини ҳимоялаш бўйича, Локал тармоқ администратори, Ахборот муҳофазаси, шунингдек антивирус ишларини юритиш учун жавобгар ходимларни тайинлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тижорат банкларининг раҳбарлари электрон тўловларни тайёрловчи ходим (кейинги ўринларда масъул ходим) билан амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул ходим тўлов тизимига киритаётган маълумотларнинг тўғри, аниқ ва қонуний киритганлиги учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Автоматлаштирилган банк тизимида маълумотлар киритиш ва ўзгартириш ваколатига эга бўлган ҳар бир масъул ходимнинг ишчи станциялари мазкур тизимга уланишга рухсат берувчи аппарат — дастурий қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/3 сонли қарори (рўйхат рақами 1552-2, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 463-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош банкларнинг Тўлов марказидаги компьютер ва серверларига банкнинг умумий локал тармоғига уланган ишчи станцияларнинг кириш (кўриш) имконияти бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71.Тизимга уланишга рухсат берувчи аппарат — дастурий қурилмаларни бошқа шахсларга бериш ва қаровсиз қолдириш тақиқланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/3 сонли қарори (рўйхат рақами 1552-2, 09.12.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 463-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Барча тўлов ҳужжатлари алоҳида хонада жойлашган ва локал тармоқ орқали уланган принтерда қоғозга чоп этилиши ва белгиланган тартибда имзолар билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳар бир Бош банк ва электрон тўловлар базаси бор филиаллар банк амалиёт кунини ташкил этиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича тузилма ташкил этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Электрон тўлов тизимида ишлаётган Бош банклар ҳар бир филиалдан ўтадиган тўлов ҳужжатларини электрон имзо билан тасдиқланишини аппарат-дастурий қурилмалар ёрдамида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Электрон тўловлар тижорат банкларида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) файл кўринишида (off-line). Банк филиалининг бош бухгалтери масъул ходимлар киритган маълумотларни текшириб ва уни ўзига бириктирилган электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити билан тасдиқлайди ва Бош банк Тўлов марказига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов марказига келиб тушган электрон ҳужжатнинг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун текширилади, электрон рақамли имзо тасдиқланса, электрон ҳужжат ишлов бериш учун қабул қилинади. Агар электрон рақамли имзо тасдиқланмаса, электрон ҳужжат ишлов беришга қабул қилинмайди. Электрон ҳужжатни ҳосил қилган филиалга электрон ҳужжатни қабул қилинмаганлиги тўғрисида маълумот юборилади. Қабул қилинган маълумот ишлов берилиб, Тўлов марказининг тегишли электрон рақамли имзосининг ёпиқ калити билан тасдиқланиб, филиалга жўнатилади. Агар электрон ҳужжат банклараро тўлов бўлса, Бош банкнинг Тўлов маркази ўз электрон рақамли имзосининг ёпиқ калити билан тасдиқлаб, Марказий банк Ахборотлаштириш Бош Маркази «Ҳисоб-китоблар маркази» (кейинги ўринларда АБМ ҲКМ)га жўнатади. Узатилган электрон ҳужжатнинг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун текширилади, Бош банкнинг электрон рақамли имзоси тасдиқланса, АБМ ҲКМ томонидан электрон ҳужжат қайта ишланишига рухсат берилади. Агар Бош банкнинг электрон рақамли имзоси тасдиқланмаса, тасдиқланмаганлиги тўғрисидаги маълумот Бош банкка юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот Банк амалиёт куни дастурида автомат тарзда шифрация жараёнидан ўтиши ва мазкур банкнинг Тўлов марказига жўнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аниқ вақтда (on-line). Тижорат банки филиалининг ҳар бир масъул ходими ҳужжатнинг асл нусхасидан макет асосида маълумотларни Тўлов маркази серверига киритади ва ўзига бириктирилган электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити билан тасдиқлайди, сўнг киритилган жадвалдаги электрон тўлов маълумотларини бош бухгалтер текшириб, тўловни амалга оширишга рухсат беради. Электрон ҳужжатнинг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлиги текширилиб, ишлов беришга олинади. Ишлов бериш натижасида тўлов маълумоти шу банкка тегишли бўлса, ўша филиалга тегишли ҳисобварақда акс эттирилади. Агар электрон рақамли имзо тасдиқланмаса, электрон ҳужжат қайта ишланишга қабул қилинмайди. Электрон ҳужжатни ҳосил қилган филиалга электрон ҳужжатни қабул қилинмаганлиги тўғрисида маълумот юборилади. Банклараро тўлов маълумоти эса АБМ ҲКМга Бош банк Тўлов марказининг электрон рақамли имзосининг ёпиқ калити билан тасдиқланиб, узатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон тўлов тизими орқали жўнатилаётган ёки қабул қилинаётган барча электрон тўлов ҳужжатлари сўнгги базага эга антивирус дастури текширувидан ўтказилиши шарт.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 13 ноябрдаги 37/3 сонли қарорига (рўйхат рақами 1552-2, 09.12.2010 й.) мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 463-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тижорат банклари филиаллари билан Бош банк Тўлов маркази орасидаги, Бош банк билан Марказий банк Ахборотлаштириш Бош Маркази орасидаги алоқа тармоқлари бузилганда ахборот қуйидаги усулларда узатилиши ва қабул қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммутацияли телефон тармоғи орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тижорат банки филиали Бош банкнинг Тўлов марказини ёзма равишда коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаши ҳақида огоҳлантиради, сўнгра коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашинувини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш имкони бўлмаганда тижорат банк филиали ўзининг вилоят бошқармасидан, ёки банк тизимига тегишли бўлган бошқа банк бўлими орқали тегишли созлаш ишларини амалга оширган ҳолда ўз идентификатори билан ахборот алмашинувини амалга ошириши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Бош банк билан АБМ орасидаги алоқа тармоқлари бузилганда Бош банк Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментидан ёзма равишда рухсат сўрайди, сўнгра ўз тизимига тегишли бўлган банк бўлими орқали керакли созлаш ишларини амалга ошириб, АБМ билан ахборот алмашинувини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош банк билан унинг филиаллари орасидаги, Бош банк билан АБМ орасидаги алоқа тармоқлари ёки электр манбаи бузилганда, ахборот алмашинувини тижорат банклари ташқи сақловчи воситалар ёрдамида қуйидагича узатиши ва қабул қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бош банк Тўлов маркази билан унинг филиаллари ёки АБМ билан Бош банк электрон ҳужжатларни ташқи сақловчи воситалар ёрдамида алмашувини амалга ошириш учун, алмашув ташаббускори (узатувчи банк ёки филиал) бўлган филиал ёки Бош банк томонидан электрон ҳужжатни қабул қилувчи Бош банк тўлов маркази ёки АБМ бошлиғи номига ташаббускор банк раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган хат юборилади. Хатда сана, электрон ҳужжатларни ташқи сақловчи восита орқали ўтказилишининг сабаби, электрон ҳужжатларни ташқи сақловчи восита орқали узатувчи ходимнинг исми, шарифи ва лавозимини кўрсатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Электрон ҳужжатларни ташқи сақловчи восита орқали узатишга тайёрлашда, камида иккита ташқи сақловчи восита — асосий ва қўшимча ташқи сақловчи воситалар тайёрланиши зарур ва қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи воситани форматлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узатишга мўлжалланган файлларнинг номи 8.3 форматда (8 байт — файл номининг узунлиги, 3 байт — файл кенгайтмасининг узунлиги) бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжат ташқи сақловчи воситага Банк амалиёти дастури орқали кўчирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи воситада, узатишга мўлжалланмаган электрон ҳужжатлар бўлмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи воситадаги электрон ҳужжат «вирус» йўқлигига энг сўнгги базага эга Антивирус дастури орқали текширилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳар бир ташқи сақловчи воситага иккитадан маълумотнома илова қилиниши керак бўлиб, уларда: ташқи сақловчи воситанинг таққослаш рақами, яъни мувофиқ ташқи сақловчи воситага қўйилган рақам билан мос тушадиган рақам, узатишга мўлжалланган барча файлларнинг номи, ҳажми, файллар яратилган сана ва вақти, маълумотноманинг олинган вақти ва кунини, ижро этувчининг, яъни маълумотнома олган ходимнинг исми шарифи ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак (маълумотнинг шакли иловада келтирилган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) маълумотномаларга жавобгар шахс ва ижро этувчи томонидан имзо қўйилган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Тижорат банки филиали томонидан Бош банк Тўлов марказига, Бош банк Тўлов маркази томонидан АБМ га электрон ҳужжатни ташқи сақловчи воситада бош бухгалтер, бош бухгалтер ёрдамчиси ёки ваколатли бошқа ходим етказувчи бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Электрон ҳужжатни ташқи сақловчи воситада қабул қилиб олувчи Бош банк ёки АБМ ходими қуйидагиларни бажариши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатнинг мавжудлигини ва унинг тўғри тузилганлигини текшириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотномаларнинг мавжудлигини ва уларда зарур бўлган реквизитларнинг қайд қилинганлигини текшириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи воситани «вирус» йўқлигига энг сўнгги базага эга Антивирус дастури орқали текшириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи воситадан ўз дастури орқали икки нусхада маълумотнома олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи олган маълумотномаларни ташқи сақловчи восита билан бирга келтирган маълумотномаларга солиштириб кўриши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотномалар бир-бирига мос келиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида келтирилган шартлар тўлиқ бажарилмаса, ташқи сақловчи воситадаги электрон ҳужжат қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бош банк ёки АБМнинг электрон ҳужжатни ташқи сақловчи воситада қабул қилиб олувчи ходими қуйидагиларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи воситадан электрон ҳужжатни компьютерга ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккита маълумотномага имзо қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи восита билан бирга тақдим этилган маълумотномаларнинг бирини ташқи сақловчи восита билан қўшиб қайтариб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи восита орқали қабул қилиб олинган электрон ҳужжатни белгиланган тартибда жўнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи восита билан келтирилган маълумотномани махсус папкага тикиб қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус дафтарга, электрон ҳужжатнинг ташқи сақловчи восита орқали қабул қилинганлигини ёзиб қўяди. Шу билан бирга дафтарга электрон ҳужжатнинг қабул қилинган санаси, вақти, қабул қилинган файлларнинг номи ва ҳажми, электрон ҳужжат узатувчисининг реквизитларини киритиб боради. Ташқи сақловчи восита орқали электрон ҳужжатни қабул қилган ходим махсус дафтарга ўз имзосини қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сақловчи восита орқали қабул қилинган электрон ҳужжатларни белгиланган жойга тўғри узатилишини назорат қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ҳужжатни ташқи сақловчи воситада қабул қилиб олувчи Бош банк ёки АБМ ходими, ўрнатилган қоидаларга асосан қабул қилинган электрон ҳужжатнинг хатолигига жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош банк ёки АБМ нинг электрон ҳужжатни ташқи сақловчи воситалар орқали узатувчи ходими, узатиш қоидаларининг барчасига риоя қилгани ҳолда, ташқи сақловчи воситанинг ҳолатига ва вужудга келган яроқсиз жойларига жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Электрон тўлов тизими орқали электрон тўловга тегишли бўлмаган маълумотларни юбориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йўл қўйилган қоидабузарликлар натижасида тижорат банки моддий зарар кўрган тақдирда, айбдор шахслар қонунчиликда кўзда тутилган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ходим электрон тўлов тизими орқали мижозларнинг ҳисобварақларидан ёки банкнинг ички хисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқармасдан электрон тўлов ҳужжатлари орқали жўнатганлиги натижасида тижорат банкига етказилган зарар белгиланган тартибда ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Етказилган зарарни аниқлаш мақсадида зарур ҳолларда ҳайъат тузилади ва тижорат банкларининг электрон архив ҳужжатлари батафсил текшириб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳайъат таркибига Марказий банкнинг ваколатли ходимлари, тижорат банки бош бухгалтери ва бошқа тегишли ходимлари киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Электрон почта ва интернетдан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Банк томонидан «Банк сири»ни ташкил этувчи маълумотлар электрон почта орқали юборилганда, маълумотлар шифрланиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши шарт. Банк фаолиятига тегишли бўлмаган маълумотларнинг электрон почта орқали узатилиши қатъиян ман этилади. Бунга йўл қўйган шахслар қонунда кўзда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Банк томонидан электрон почта орқали жўнатилаётган ҳар бир электрон маълумот «вирус» йўқлигига энг сўнгги базага эга Антивирус дастури орқали текширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Интернет тармоғига эга бўлган Бош банклар ва филиаллари ўзларининг тўлов тизимига боғланган ишчи станциялари, серверлари, хавфсизлик мажмуаларини интернет тармоғига улашлари ман этилади. Интернет провайдерлари билан банкнинг ажратилган ишчи станциялари алоҳида канал орқали уланишини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк интернетдан фойдаланиш ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиши ва рухсат берилган фойдаланувчиларнинг интернетдан фойдаланишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Фавқулотда ҳолатларда тўлов тизимини ишлатиш ва захирали нусхалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Банк электрон тўлов тизимига тегишли бўлган барча маълумотларни архивга олиш Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Тўлов тизими компьютер ва жиҳозларининг ишдан чиқиши ҳолатлари юз берганда, тўлов тизимининг бетўхтов ишлашини таъминлаш учун тижорат банклари Захира тикланиш режаси, дастур ва ускуналарга эга бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бош банк Тўлов марказидаги тизимнинг ишончлилигини ошириш учун RAID технологиялари асосида дисклардаги маълумотлар такрорланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бош банк Тўлов марказидаги тизимни фавқулотда ҳолат (ёнғин, зилзила, сув тошқини ва бошқа) лардан ҳимоя қилиш учун 5 км дан кам бўлмаган масофада Тўлов марказининг захира марказларини ташкил этиш тавсия этилади. Захира маркази банкнинг филиалларида, бошқа банкда, ташкилотда ёки алоҳида ажратилган бинода ташкил этилиши мумкин. Захира маркази хисоблаш техникаси мажмуаси билан тўлиқ таъминланиши лозим. Асосий тармоқда ишлатилаётган дастур ва маълумотларнинг захира нусхалари захира марказда сақланиши лозим. Бу эса тизимнинг тез қайта тикланишини таъминлайди. Захира марказида маълумотларни тиклаб туриш даврийлиги кунига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳар бир банкда фавқулотда ҳолатларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси бўлиши шарт. Чора-тадбирлар режаси бир неча турли даражалар, шу жумладан охирги фойдаланувчи, тармоқ ва банк (филиаллар, бўлинмалар ёки банкнинг ўзини тўлиқлигича олинган ҳолда) учун ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) охирги фойдаланувчи учун режа. Фавқулотда ҳолатларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасида охирги фойдаланувчи учун ҳужжатларни қайта тиклаш ва ҳимоя қилиш, фойдаланувчи жавобгар бўлган мажмуаларни ҳимоя қилиш, шунингдек тармоқнинг нормал тарзда ишлаши тўхтаб қолган ёки бузилган ҳолларда ўтказиладиган чора-тадбирларга доир йўриқномалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тармоқ учун режа. Фавқулотда ҳолатлар режасида тармоқ қурилмаларида бўладиган бузилишлар ва охирги фойдаланувчининг имкониятига қараб тармоқдаги бузилишларга хизмат кўрсатиш. Бу режага бир қанча ходимларнинг лавозим мажбуриятлари, тизим ишлашини қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) банк учун режа. Банкнинг Фавқулотда ҳолатларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига корпоратив маълумотлар бўйича хизмат кўрсатиш ва уларни ҳимоялаш чора-тадбирлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Электр билан таъминлаш бузилганда иш узлуксизлигини таъминлаш учун банклар серверларини ва зарур бўлган ишчи станцияларини энергия билан таъминловчи восита — UPS билан таъминланиши лозим. Бундан ташқари, банк узлуксиз ишлаши учун камида бир суткага етадиган ёқилғи запасига эга бўлган дизелгенераторлар билан ҳам таъминланиши лозим. Банкда электр билан таъминлаш бўлмаганда 10 минутдан сўнг дизелгенераторлар автомат равишда ишга тушиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Низом талаблари устидан назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Бош банк Ахборотни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари (шуъба, жавобгар ходим) ўз банкларида мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан доимий назорат олиб боришлари лозим. Даврий ўтказилган текширувлар натижаси далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаменти томонидан мувофиқлаштирилган режа-жадваллар асосида, тижорат банкларида ушбу Низом талабларини бажарилиши устидан текширувлар ўтказилади.
(низомнинг 3—29-бандлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1552-1, 03.08.2006 й.) мувофиқ 4—30-бандлар деб ҳисоблансин — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси тижорат
банклари электрон тизимларида
ахборотни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк Ахборотлаштириш Бош Марказига Бош банкдан ёки Бош банкга филиали томонидан ташқи сақловчи воситада тақдим этувчи файллар рўйхати ҳақида маълумот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Файлнинг номи‎ ‎

Файлнинг ҳажми ‎ ‎ ‎

Яратилиш вақти‎ ‎

Яратилиш санаси‎

‎‎Ташқи сақловчи воситанинг белгиси: ‎‎‎

‎___________

‎___________ ‎
‎(вақти, санаси) ‎ ‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 89-модда, 2006 й., 31-32-сон, 324-модда; 2010 й., 49-сон, 463-модда)