30.08.2003 йилдаги 530-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 30.08.2003 йилдаги 530-II-сон
Date of entry into force
23.09.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАНК СИРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, эълон қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Банк сири тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сири тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, эълон қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг банк сири тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Банк сири
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сири банк томонидан муҳофаза қилинадиган қуйидаги маълумотлардан иборатдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати билан мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига (вакилига) доир маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари, пенсия бадалларининг миқдори ва суммаларининг ҳаракати, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги 8-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Учинчи шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк, унинг мижози (вакили) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Банк сирининг ошкор қилиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш, учинчи шахслар эътиборига етказиш, бундай маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита, шу жумладан ана шундай маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёхуд маълум бўлиб қолган ёки ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар томонидан бундай маълумотларни сақлаш тартибининг бузилиши оқибатида имконият яратиб бериш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банк томонидан учинчи шахсларга ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек банкка юридик, бухгалтерия, аудиторлик, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатувчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши, башарти бу шундай хизматни кўрсатиш учун зарур бўлса ҳамда мазкур шахслар ушбу Қонуннинг 6-моддасида белгиланган ҳаракатларни содир этишдан ўзини тийиши шарт бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда алмашиш;
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни санация қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг учинчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Банк сирининг ошкор қилинишини тақиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган ёхуд ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар томонидан бу маълумотларнинг ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланилиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки зиммасига қонун билан юклатилган вазифаларни амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этишга ёки тақдим этишга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Банк сирининг муҳофаза қилиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг муҳофаза қилиниши банк томонидан кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиши, шунингдек мазкур маълумотлардан шахсий мақсадда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиши, учинчи шахсларга бундай фойдаланиш имкониятини бевосита ёки билвосита, шу жумладан ана шундай маълумотларни сақлаш тартибини бузиш оқибатида яратиб бериши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг раҳбари ёки бошқа ходими банкда ишлаш даврида ўзига маълум бўлиб қолган, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни унинг банк билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор қилишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг тегишли равишда сақланиши учун банк зарур ташкилий ва техникавий, шу жумладан ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар банк билан мижоз (вакил) ўртасида низо келиб чиққан бўлса, банк ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мижознинг (вакилнинг) банк сирини ташкил этувчи маълумотларни зарур ҳолларда ва доирада маълум қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар мижознинг (вакилнинг) ўзига, у ваколат берган вакилларга, шунингдек ушбу Қонунда белгиланган тартибда бошқа шахсларга тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчига ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларига (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасига, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрига, хотинига ҳамда ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларига) доир банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлса, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризага асосан олишга ҳамда уларга ишлов беришга ҳақлидир.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз мижозлари ҳақидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит ахборотини белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этиш банк сирининг бузилиши деб ҳисобланмайди;
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида — терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида — тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз иш юритувидаги жиноят ишлари ва тезкор-қидирув ишлари бўйича банкларда ҳисобварақлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган режимда олиши мумкин.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга ва давлат ижросига тақдим этиш
(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат ижрочисига унинг ёзма сўрови, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан давлат ижрочисининг иш юритувида бўлган ижро иши бўйича тақдим этилади.
(10-модданинг икинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонунчиликка мувофиқ тақдим этилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга, прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга, шунингдек давлат ижрочисига тақдим этиш, бунинг учун ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, уларни сўраётган органга ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида юбориш орқали амалга оширилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит ахборотини кредит бюроларига тақдим этиш кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни васиятномада кўрсатилган шахсларга, меросхўрларга, васиятномани ижро этувчига, ҳуқуқий ворисларга, нотариал ва консуллик муассасаларига тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахс вафот этган тақдирда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар васиятномада кўрсатилган шахсларга, меросхўрларга ва васиятномани ижро этувчига ушбу Қонунда белгиланган тартибда, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал ва консуллик муассасалари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, агар банк сирини ташкил этувчи маълумотлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш чоғида мерос мол-мулкнинг таркиби ва жойлашган ерини текшириш учун зарур бўлса, ушбу маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этилган юридик шахснинг банк сирини ташкил этувчи маълумотлари унинг ҳуқуқий ворисларига ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган субъектларнинг банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатлари қонунчиликка мувофиқ тақдим этилмаса, банк камчиликларни ва мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза берувчини бу ҳақда беш иш куни ичида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган шахслар томонидан ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ тақдим этилганда банк мурожаат этувчига тегишли мижоз тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ва барча ҳужжатларни ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида беш иш куни ичида тақдим этиши шарт.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижознинг банк олдидаги мажбуриятлари қонунчиликда белгиланган тартибда учинчи шахслар томонидан бажарилганда ёки банкка тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) бошқа шахсга ўтганда (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганда) ёки қонунга асосан бошқа шахсга ўтганда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар учинчи шахсларга бажарилган мажбурият доирасида ёхуд ўтган ҳуқуқ (талаб) доирасида тақдим этилади.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар ўз фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш, омонатларни, кредитлар ва бошқа инвестицияларнинг қайтарилишини кафолатлаш мақсадида ўз мижозлари (вакиллари) тўғрисидаги маълумотларни қонунда белгиланган тартибда ва доирада ўзаро алмашиб туришлари ва бир-бирларига тақдим этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар Омонатларни кафолатлаш агентлигига, шунингдек кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўлаш учун агент-банкларга тақдим этилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа банкнинг мижози (вакили) тўғрисидаги маълумотларни олган банк бундай маълумотларни ошкор қилишга ва учинчи шахсларга тақдим этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш чегараси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ушбу Қонунга мувофиқ фақат ўз мижозига (вакилига) доир, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этади, бунда мижознинг (вакилнинг) банкда сақланаётган ҳужжатларида бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлса, бундай маълумотлар ҳам мижозга (вакилга) доир маълумотлар деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этишни рад қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги талаб ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ бўлмаса, банк бундай маълумотлар тақдим этишни рад қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этишни рад қилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари банк сирини ташкил этувчи маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли эмас, ушбу Қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Низоларни ҳал қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сири билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Банк сири тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган шахснинг бу маълумотларни ноқонуний равишда ошкор қилганлиги ёхуд улардан ноқонуний фойдаланганлиги ҳамда банк мижозига (вакилига) зарар етказганлиги қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
530-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон; 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон; 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон; 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)