21.10.2026 йилдаги 585-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.10.2026 йилдаги 585-сон
Date of entry into force
22.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилингани муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига мувофиқ юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллашни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида» 2026 йил 15 апрелдаги ПҚ-138-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектининг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкинлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланган молиявий жарима суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўланиши. Бунда тадбиркорлик субъекти молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида жарима суммасининг олтидан бир қисми миқдоридаги дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий жарима ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан 15 кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилиши ва белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага нисбатан қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш ва тўлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
585-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 октябрдаги 585-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-бандда қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сув хўжалиги ташкилотлари ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга сув олиш тартиби, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун етказиб берилган сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича ўқув-амалий тренинглар ташкил қилиш, шунингдек, сув олиш тартиби бузилганда қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдори, уларни тўлаш тартиби ва имтиёзлар бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банднинг ўттиз учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузган юридик шахсларга нисбатан улар содир этган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўллайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 16-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузган юридик шахсларга нисбатан улар содир этган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўллайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига
11-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини (кейинги ўринларда — сув олиш тартиби) бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда 2027 йил 1 январдан бошлаб йил давомида биринчи марта сув олиш тартибини бузган, лекин фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказмаган юридик шахсларга нисбатан «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерусти сув объектлари — табиий ва сунъий сув оқимлари ҳамда ҳовузлар, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар ҳамда уларнинг ўзанлари, туби ва қирғоқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий санкциялар — сув олиш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан олинган ҳар минг куб метр сув учун базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, ихтиёрий равишда тўланадиган ёки суд тартибида ундириладиган жарималар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув етказиб берувчи ташкилотлар — сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш учун масъул бўлган ҳамда шартнома асосида сувдан фойдаланувчиларга сув олиш ва етказиб бериш ҳуқуқи берилган сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилоти ва (ёки) бошқа юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилоти — сув хўжалиги объектларига техник хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш вазифалари юкланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Сув олиш тартибини бузиб олинган сув миқдорини аниқлаш ва молиявий санкцияларни ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сувдан фойдаланувчиларга нисбатан қуйидагилар сув олиш тартибини бузиш деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган лимитдан ортиқча сув олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш шартномасини расмийлаштирмасдан сув олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламаган ҳолда сув олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз сув олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан сув олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ерусти сув объектларидан сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув миқдори сув олиш жойларида ўрнатилган сувни ҳисобга олиш (шу жумладан, «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш) ускуналари маълумотлари, ваколатли органлар билан юридик шахслар ўртасида «Suv hisobi» ахборот тизимида тузилган далолатномада қайд этилган сувнинг ҳисоботи маълумотлари, шунингдек, сув объектларидан олинган ва уларга қайтариб қуйиладиган сув миқдори ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш (шу жумладан, «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш) ускуналари билан жиҳозланмаган ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилган сувнинг ҳақиқий миқдорини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, суғориладиган майдонларнинг ўлчами, суғоришлар сони, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими ҳамда сув олиш давомийлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳажмий ҳисоблаш усулида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сув олиш тартиби бузилган ҳолда олингани аниқланган сув миқдори ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда — Инспекция) текширув ўтказган ходимлари томонидан «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали электрон шаклда тузиладиган текширув далолатномасида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома Инспекциянинг текширув ўтказган ходими ҳамда сув олиш тартибини бузган юридик шахс (кейинги ўринларда — юридик шахс) раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда далолатнома икки томонлама имзоланганда, ушбу далолатнома юридик шахсга етказилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс текширув натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада акс эттириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс далолатномани имзолашдан бош тортганда, Инспекциянинг текширув ўтказган ходими видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис иштирокида бу ҳақида далолатномада қайд этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Инспекция томонидан текширув ўтказилган юридик шахснинг мобил телефон рақамига далолатномани юклаб олиш имконияти кўрсатилган (электрон платформадаги ҳаволаси) SMS-хабар далолатнома тузилган санадан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномани имзолашдан ёки олишдан бош тортиш молиявий санкция қўллашдан озод этиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс Инспекция томонидан тузилган текширув далолатномаси бўйича қўшимча тушунтириш ёки эътирозини далолатномани олган кундан бошлаб беш иш кунида Инспекцияга ёзма равишда тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган ҳар минг куб метр сув учун молиявий санкция қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М — молиявий санкция суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Q — сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув ҳажми (м³);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
k% — сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув учун қўлланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув учун қўлланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 164-моддасига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар молиявий санкция қўлланилганидан кейин бир йил ичида сув олиш тартиби такроран бузилса, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 164-моддасида назарда тутилган молиявий санкциянинг беш баравари миқдорида молиявий санкция қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Молиявий санкцияларни қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инспекция томонидан ерусти сув объектларидан сув олиш тартибини бузган юридик шахсларга нисбатан улар содир этган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 164-моддасида назарда тутилган тартиб ва миқдорларда молиявий санкциялар қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар юридик шахслар томонидан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ ихтиёрий равишда тўланмаса, молиявий санкция суд томонидан қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молиявий санкцияни қўллаш ва унда кўрсатилган маблағни тўлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Инспекция томонидан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги иш текширув далолатномаси тузилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Йил давомида биринчи марта сув олиш тартибини бузганлиги аниқланган юридик шахсларга нисбатан ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси ушбу Низомнинг 3-банди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва олтинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолларда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказилмаганлиги аниқлангандан кейин қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — бешинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолларда тўғридан-тўғри қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инспекция юридик шахсни йил давомида биринчи марта сув олиш тартибини бузгани ва унга нисбатан «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси қўлланилгани тўғрисида «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали огоҳлантиради ҳамда аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрсатма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси қўлланилганидан сўнг ўн кун муддатда аниқланган сув олиш тартибини бузиш ҳолати юридик шахс томонидан бартараф этилмаган тақдирда, ушбу юридик шахсга нисбатан молиявий санкция қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инспекцияга сув олиш тартибини бузганлиги учун «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси қўлланилган юридик шахслар реестрини юритиш мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги иш материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг бўлим бошлиқлари (кейинги ўринларда — Инспекциянинг мансабдор шахси) томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Юридик шахсга молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда молиявий санкция ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қарор ва молиявий санкция ҳисоби бир иш кунида юридик шахсга буюртма хат билан почта ёки «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали, шунингдек, мобил телефон рақамига уларни юклаб олиш имконияти кўрсатилган (электрон платформадаги ҳаволаси) SMS-хабар орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор ва молиявий санкция ҳисоби юридик шахсларга почта ёки «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали ҳақиқатда етказиб берилгани тасдиқлангандан сўнг олинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Инспекциянинг мансабдор шахси томонидан юридик шахсга нисбатан молиявий санкция қўллаш бўйича қабул қилинган қарор уч иш кунида мажбурий тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидаги электрон реестрга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Юридик шахс томонидан текширув далолатномаси ёки унга асосан расмийлаштирилган молиявий санкциялар ҳисоби бўйича шикоят қилинган тақдирда, шикоят рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан кўриб чиқилгунга қадар молиявий санкцияларни қўллаш жараёни ва муддати тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суд томонидан ноқонуний ва асоссиз деб топилган ҳамда тўланган маблағлар йўналтирилган манбалар ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага нисбатан қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади. Ундириладиган жами маблағлар миқдори суд қарорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Молиявий санкцияларни тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Юридик шахс молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор ва молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой муддатда унда кўрсатилган маблағни ихтиёрий равишда тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар юридик шахс бир ой муддатда молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган маблағнинг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Юридик шахс молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган суммани олти ойдан кечиктирмасдан, ҳар ойда қўлланган молиявий санкция миқдорининг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда юридик шахс молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни ва молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой давомида унда кўрсатилган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки тўловни тўлаганда, қолган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Юридик шахсга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида келтирилган муддат тугагунга қадар судга тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс томонидан молиявий санкция суммаси ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Агар юридик шахс молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни ва молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўлов тўламаган тақдирда, Инспекция томонидан унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида судга даъво аризаси киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги суд қарори эълон қилинган вақтдан бошлаб юридик шахсга молиявий санкция ҳисоби қўлланилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув миқдори ва молиявий санкциялар ҳисоби аниқ бўлиши ва келгусида ўз исботини топишига ушбу ҳисобни расмийлаштирган шахслар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Юридик шахс Инспекция ходимининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талабларини бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил __________

№ ________

_________________

_________________________________________________________________________________________

(Инспекция номи, ходим лавозими ва Ф.И.О.)

ва _______________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(текширилган юридик шахс номи, иштирок этган ходимлар лавозими, Ф.И.О. ва бошқа маълумотлар)

_________________________________________________________________________________________,

_________________________________________________________________________________________,

_________________________________________________________________________________________

(гувоҳлар мавжуд бўлганда, улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар)

иштирокида қуйидаги ҳолатлар сабабли ушбу далолатнома расмийлаштирилди.

_________________________________________________________________________________________

(ишнинг мазмуни ва ҳолатлар баёни)

Инспекция ходими

_________________________

___________

__________________

(лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Текширилган юридик шахс

_________________________

___________

__________________

(номи ёки масъул ходим лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Гувоҳлар

_________________________

___________

__________________

(яшаш манзили ёки иш жойи ва лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

_________________________

___________

__________________

(яшаш манзили ёки иш жойи ва лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ва тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Амалга ошириш муддатлари

1-босқич

Инспекция

Сув олиш тартибига риоя этилаётгани юзасидан назорат тадбирларини ўтказади.

Доимий

2-босқич

Инспекция

Назорат тадбирлари натижаларини далолатнома билан расмийлаштиради.

Назорат тадбирлари якунланганда

3-босқич

Инспекция

1. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади ва молиявий санкция ҳисобини расмийлаштиради.

Далолатнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни ўтгач, бироқ ўн иш кунидан кечиктирмасдан

2. Қарор ва молиявий санкция ҳисоби юридик шахсга буюртма хат билан почта ёки «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали, шунингдек, мобил телефон рақамига уларни юклаб олиш имконияти кўрсатилган (электрон платформадаги ҳаволаси) SMS-хабар орқали юборади.

Бир иш кунида

3. Юридик шахсга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни мажбурий тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидаги электрон реестрга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда киритади.

Қабул қилингандан сўнг уч иш кунида

4-босқич

Юридик шахслар

Молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағни тўлайди.

Молиявий санкциялар ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой муддатда

5-босқич

Инспекция

Юридик шахс томонидан молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган суммани олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги тўлов тўланмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида судга даъво аризасини киритади.

Сув олиш тартибини бузган юридик шахс молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ойдан кейинги иш кунида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Молиявий санкция қўллаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОР

4-ИЛОВА

____________________________________________

__________________________________________ га

(юридик шахс номи ва манзили)

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция

ҲИСОБИ

20___ йил _______

№ _________

______________________

(кун, ой)

(ҳудуд номи)

________________________________________________________________________________________га

(юридик шахс номи)

Инспекциясининг __________________ бошқармаси мансабдор шахси _____________ томонидан «___» ________ куни қабул қилинган _____-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда молиявий санкциялар суммаси ҳисобланган.

Т/р

Тартиббузарлик тури

Миқдори,

минг м3

Суммаси,

минг сўм

1.

Лимитдан ортиқ олинган сув миқдори

2.

Сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олинган сув миқдори

3.

Сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олинган сув миқдори

4.

Сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олинган сув миқдори

5.

Ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори

Жами:

Сизга нисбатан ҳисобланган ва юқорида келтирилган _____ сўм миқдоридаги маблағни бир ой муддатда қуйидаги ҳисобвараққа тўлашингиз сўралади.

Ушбу маблағни ихтиёрий равишда 50 фоизини ёки олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки тўловни тўлашга йўл қўйилади.

Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахслар томонидан мазкур ҳисобда кўрсатилган сумманинг 50 фоизи бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланганда, қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

Агар юридик шахслар томонидан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ ихтиёрий равишда тўланмаса, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида Инспекция томонидан судга даъво аризаси киритилади.

Банк номи: ___________________________

Ҳисобварағи: _________________________

МФО: _______________________________

ИНН: ________________________________

ОКОНХ: _____________________________

____________________________

___________

_____________

(мансабдор шахс лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

Инспекциянинг расмий бланкасида».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2026 й., 09/26/585/1064-сон)