Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-213-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, узлуксиз таълим тизимининг мактабгача таълимдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълимгача бўлган барча босқичларида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, янги таълим тизимини яратиш, таълим мазмуни ва стандартларининг узвийлигини таъминлаш, натижадорлик кўрсаткичларига асосланган самарали ва жамоатчилик олдида ҳисобдор бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) таълимнинг барча босқичларини ягона вертикал асосида бошқариш, таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган вазифа ва функциялар такрорланишини бартараф этиш орқали ягона самарали бошқарув тизимини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва малака талабларини ягона тизимда мувофиқлаштириш, битирувчиларни меҳнат бозори эҳтиёжларига мос равишда тайёрлаш орқали таълим мазмунининг узвийлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) илмий салоҳиятни бирлаштириш орқали илмий кластерлар ва тадқиқот университетларини ташкил этиш, илмий натижаларни тижоратлаштириш, иқтидорли ўқувчиларни мактаб давриданоқ илмий фаолиятга жалб қилишнинг узлуксиз тизимини яратиш орқали илм-фан ва олий таълим интеграциясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) таълим олувчи шахсларнинг таълим траекториясини қамраб олувчи ягона рақамли платформани такомиллаштириш, таълим ташкилотлари фаолияти ҳамда ўқувчи ва талабалар билимини халқаро баҳолаш тадқиқотлари натижалари ва аниқ самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш, шунингдек, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш орқали натижадорликка йўналтирилган ва ҳисобдор бошқарув тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Таълим ва илм-фан вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Таълим ва илм-фан вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Таълим ва илм-фан вазирлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Таълим ва илм-фан вазирлиги, унинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳамда тизимидаги агентликлар жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.09.00 Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш (қийнашни тақиқлаш. Дискриминация. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти, Молия, инфратузилма ва ресурслар департаменти, Тарбия, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш департаменти ташкил этилади ва уларнинг раҳбарлари тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирига таълим ва илм-фан соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) маҳаллий ва хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб қилиш, шунингдек, консалтинг, экспертлик, таҳлилий ҳамда таълим менежменти ва молиявий бошқарув бўйича малака ошириш хизматларини «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ушбу қарорда белгиланган вазифаларни бажариш учун штат бирликларини малакали мутахассислар билан тўлдириш мақсадида, истисно тариқасида, Вазирликнинг марказий аппаратига 2027 йил 1 февралга қадар ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Вазирликда аутсорсинг асосида қуйидаги фаолият йўлга қўйилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтиришни таъминлаш мақсадида «Call-марказ»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) аҳоли ҳамда таълим ва илм-фан тизими ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, таълим хизматлари сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазири ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Вазирлик ҳайъати Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазири (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, шунингдек, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг Вазирлик билан биргаликдаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда мазкур йўналишлардаги ислоҳотларни назарда тутувчи умуммиллий концепцияни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари, босқичлари ва муддатларини белгилашни назарда тутувчи стратегияни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) узлуксиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, белгиланган вазифаларнинг ижросини мониторинг қилиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Вазирликнинг асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш, шунингдек, функцияларнинг такрорланиши ва ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) илғор жаҳон тажрибаси асосида Вазирлик фаолиятини самарали ташкил этиш, бошқарув жараёнларини мақбуллаштириш ҳамда замонавий бошқарув усулларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) меҳнат бозори эҳтиёжларига мос узлуксиз таълим тизимини шакллантириш, таълим хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда хусусий секторнинг узлуксиз таълим тизимида иштирокини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ишчи гуруҳ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг маслаҳатчиси Н.Э. Давлетова томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ишчи гуруҳ таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Ишчи гуруҳ фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилади. Бунда Жамғарма маблағлари халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлардан тушадиган ҳомийлик ва молиявий ёрдам маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Ишчи гуруҳга мутахассислар шартнома ёки жамоатчилик асосида жалб этилади. Бунда Ишчи гуруҳ аъзоларини рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Таълим ва илм-фан соҳасидаги муаммолар ва устувор йўналишларни аниқлаш, далилларга асосланган муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, ислоҳотларнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида Вазирлик ҳузурида Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин. Бунда Марказ штат бирликлари Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 2026 йилда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрлари доирасида қайта тақсимлаш ва тасарруф қилишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари О.А. Хакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 19 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-380-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-380-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) барча таълим турлари бўйича ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, барча таълим босқичларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, соҳаларни стратегик ривожлантириш йўналишларини белгилаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) барча таълим турлари бўйича халқаро талаблар асосида давлат таълим стандартлари, талаблари ва ўқув дастурларини жорий этиш, таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини юритиш ва халқаро тадқиқотларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Янги Ўзбекистон авлодини тарбиялашга қаратилган миллий тарбия модели — миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ, Ватан тақдири ва келажаги учун масъулиятни ҳис этадиган, мустақил ва танқидий фикрлайдиган, маънавий баркамол, фаол фуқаролик позициясига эга шахсни шакллантиришга қаратилган ягона миллий тарбия тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) натижадорликка йўналтирилган ва маълумотларга асосланган бошқарувни жорий этиш, тизимнинг очиқлиги ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, таълим ташкилотларини аккредитациялаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини тартибга солиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача таълим ва тарбия йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳар бир болага сифатли мактабгача таълим олишда тенг шароит ва имконият яратиш, қамровни кенгайтириш, мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ва инклюзив муҳитни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ўйинга асосланган миллий ўқув дастурини жорий этиш, болаларнинг саломатлиги, соғлом овқатланиши, хавфсизлиги ва мактабга тайёрлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) замонавий педагогик технологиялар асосида ўқув ва тарбия жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига касбга йўналтиришнинг самарали шакл ва услубларини жорий этиш орқали ўқувчиларни катта ҳаётга тайёрлаш, касб ва хорижий тил эгаллаб чиқишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иқтидорли ёшларни аниқлаш, саралаб олиш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Касбий таълим йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) техникум ва корхоналар ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда дуал таълим тизимини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «ҳаёт давомида ўқиш» тамойилини татбиқ этиш, шунингдек, ишсиз, иш қидираётган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касбга ўқитишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий таълим ва илм-фан йўналишида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) олий таълим ташкилотларида халқаро мезонларни жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини ташкил этиш меъёрларини белгилаш ҳамда таълим ташкилотлари бошқарувини ва педагог кадрларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида давлат илмий дастурларини шакллантириш, илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, янги ишланмаларни тижоратлаштириш, рационализаторлик фаолияти ҳамда стартап экотизимини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Таълим мазмуни, сифати ва тарбия йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) таълим олувчиларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болалар ҳуқуқлари, хавфсиз таълим муҳити ва психологик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) педагог ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва фаолиятини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, педагог касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қўшимча ва норасмий таълимни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инфратузилма, рақамлаштириш ва ҳамкорлик йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) барча таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.05.00 Сунъий интеллект]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) соҳани рақамлаштириш, сунъий интеллектни ривожлантириш, давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш ва маълумотлар ҳимоясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш бўйича халқаро алоқаларни ривожлантириш, грантлар ва инвестицияларни жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-380-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва илм-фан вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ

Т/р
Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи
Амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришлар
Амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришларга оид қоидалар ва изоҳлар
1.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузурида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил қилинмоқда.
Билим ва малакаларни баҳолаш материалларини ишлаб чиқиш йўналишида ягона ташкилот ҳисобланади.
Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг амалдаги штатлари молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига ўтказилади.
2.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази
3.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази фаолияти тугатилмоқда.
Республика таълим марказининг амалдаги штатларидан 29 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига, 30 таси А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-380-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва илм-фан вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ