Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018 07.08.1998 йилдаги 344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.1998 йилдаги 344-сон
Date of entry into force
07.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 10.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИ РЕСПУБЛИКА БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли Дон экинларининг ўзимизда етиштирилган уруғларининг мустаҳкам асосини яратиш, республика хўжаликларини бошоқли дон экинлари юқори ҳосилли навларининг сифатли уруғлиги билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг умумий сони доирасида вазирлик ҳузурида Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика бошқармасини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика бошқармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Андижон дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот, институтининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар филиалларини ҳамда давлат нав синаш участкаларини хўжаликлар негизида 1-иловага* мувофиқ ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган институтнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 413-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Қорақалпоғистон, Фарғона, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм бўлимлари тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Андижон илмий-тадқиқот институтининг филиаллари томонидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажариладиган илмий-техника дастурларини маблағ билан таъминлаш «Фан» тармоғи бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари ва ўз хўжалик фаолияти ҳисобига амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази билан биргаликда 1999 йилги илмий-тадқиқот ишлари прогнозида Андижон дон илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари томонидан тегишли давлат илмий-техника дастурлари бажарилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Элита» Ўзбекистон—Ирландия қўшма корхонаси («Элита» Қ.К, Самарқанд вилояти) томонидан 1998 йилда бошоқли дон экинларининг 18 минг тонна элита ва суперэлита уруғлари етиштирилганлиги, 1999 йилда уруғ етиштириш ҳажми 32,0 минг тоннага етказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси 1999 йил ҳосилидан бошлаб Андижон вилояти хўжаликларидан уруғ сотиб олиш ҳажмини тегишли равишда қисқартирган ҳолда кўрсатилган уруғ миқдорини «Элита» қўшма корхонасидан сотиб олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1999 йил ҳосилидан бошлаб Бошоқли дон экинлари уруғини Самарқанд вилоятида ишлаб чиқарилган ҳажмни ҳисобга олган ҳолда тақсимласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Пенсия жамғармаси ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловада кўрсатилган хўжаликларнинг бюджет, Пенсия жамғармаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси олдидаги қарзларини қайтаришни 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра пеня ҳисобламасдан 3 йилга кечиктирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича ҳисобланган пенялар 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳисобдан чиқарилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон дон илмий-тадқиқот институти филиалларига алмашлаб экиш ва қишлоқ хўжалиги экинлари навини алмаштиришнинг амалдаги схемалари доирасида хўжаликларнинг ҳар бир филиал учун 300 гектаргача ажратиладиган ерлари ер солиғи тўлашдан 1999 йил 1 январдан бошлаб 3 йилга озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Андижон илмий-тадқиқот институти филиаллари ва нав синаш участкалари ташкил этилган хўжаликларга ва синов ўтказиладиган бошқа хўжаликларга бошоқли дон экинларининг истиқболли ва юқори ҳосилли навлари уруғларини 2-иловага* мувофиқ етказиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бошоқли дон экинларининг кенг ишлаб чиқариш синови ўтказиладиган хўжаликларни аниқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бошоқли дон экинлари уруғларини қабул қиладиган, сақлайдиган ва сотадиган ихтисослаштирилган дон қабул қилиш корхоналари рўйхатини аниқласин, бошоқли дон экинлари уруғларини эса фақат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавуруғназоратмарказ»нинг хулосаси бўйича сотсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
344-сон