Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.08.1997 йилдаги 413-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.08.1997 йилдаги 413-сон
Date of entry into force
25.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА ҒАЛЛА ВА ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғалла ва дуккакли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш, уларни суғориладиган ерларда экиш технологияларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Андижон филиали негизида Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Институт бўлинмаларининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ғаллаорол шаҳридаги «Ғалла» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг филиалига айлантирилсин, унга лалми деҳқончилик зонасида ғалла, дуккакли ва мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги, экиш технологияларини ривожлантиришнинг илмий муаммоларини ҳал этиш юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Селекция ва уруғчилик, ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар экиш технологиялари, такрорий ва оралиқ экинларни кенг қўллаш асосида суғориладиган ерлардан йил давомида фойдаланиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ғалла етиштирувчи юксак ривожланган мамлакатларнинг етакчи илмий муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу мамлакатлар бошоқли дон экинларининг энг яхши навларини ўрганиш ва жорий этиш, Ғалла ва дуккакли ўсимликлар институтининг асосий вазифалари ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ғалла, дуккакли дон экинлари ва мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш муаммолари бўйича тадқиқотларни, республиканинг табиий-иқлим шароитлари учун бошоқли дон экинларининг юқори унумли навларини яратишни устувор деб ҳисобласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий таъминланишини ривожлантириш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясига Андижон вилоятида етиштирилган 1997 йил ҳосилидан олинган бошоқли дон экинлари уруғини хўжаликларга сотиш нархига 0,025 фоиз устама билан сотишга рухсат берилсин, ушбу маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Андижон вилояти ҳокимлиги (Обидов) бир ой муддатда Институтни зарур ишлаб чиқариш бинолари ва телефон алоқаси билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин, Институтга илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун 300 га суғориладиган ер ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 25 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
413-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)