21.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2721-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи, 21.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2721-3
Date of entry into force
21.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2721-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПФ-219-сон «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-347-сон «Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 32-сон «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2721, 2015 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 547-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор ўринбосари М. МИРМАКСУДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-10-сон

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 15 январдаги 4-10-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Илованинг номи, 1-бандининг биринчи хатбошиси ва 2-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)