21.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2721
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 21.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2721
Date of entry into force
26.10.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 15 январдаги 4-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-3, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 октябрда 2721-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 27 сентябрдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-1, 20.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2021 й., 10/21/2721-1/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 15 январдаги 4-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-3, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис С. АРАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 14 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-сон

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 11 сентябрдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 15 январдаги 4-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-3, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар бажарилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 15 январдаги 4-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-3, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гравиметрик пунктларида оғирлик кучи тезланишининг абсолют (нисбий) қийматларини аниқлаш бўйича гравиметрия ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геодезия пунктларида кенглик, узунлик ва азимутни астрономик аниқлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэрокосмик суратга олиш асбоблари ёрдамида учиш аппаратларидан жойнинг фотосурат тасвирини олиш бўйича аэросуратга олиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1:10 000, 1:25 000 масштабларда топографик тасвирга олиш жараёнлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000, 1:1 000 000 масштабларда давлат топографик хариталарини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даврийлик билан янгилаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли масштаблардаги давлат рақамли топографик хариталари ва режаларини ишлаб чиқиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли масштаблардаги давлат рақамли топографик хариталари ва режаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даврийлик билан янгилаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли масштаблардаги давлат топографик хариталарини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда нашрга тайёрлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли масштаблардаги давлат топографик хариталарининг мажбурий тиражини полиграфик ёки бошқа кўпайтириш воситаларидан фойдаланган ҳолда нашр этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини яратиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
референц геодезия пунктларидан, юқори аниқликдаги (0-синф, 1-синф) геодезия пунктларидан ташкил топган давлат йўлдош геодезияси тармоғини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат режали геодезия тармоғини 3 ва 4-синфлар, 1 ва 2-разрядлар йўлдош геодезияси тармоқларидан, 4-синф, 1 ва 2-разрядлар полигонометрия тармоғидан ташкил топган геодезия зичлаш тармоқларини тузиш орқали ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режали ва баландлик давлат геодезия тармоғининг ва зичлаш тармоқларининг пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини ташкил қилиш, станцияларда йўлдош сигналларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва мобиль станцияларининг қабул қилувчи қурилмаларига тарқатиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 ва 2-синф давлат нивелир тармоғи ҳамда 3 ва 4-синф баландлик зичлаштириш тармоқлари пунктларининг баландликларини аниқлаш бўйича нивелирлаш ишлари, шу жумладан аввал ўтказилган нивелирлаш ишларини тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган даврийликлар билан 1 ва 2-синф такрорий нивелирлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларнинг фазовий маълумотларини ер усти, ҳаво ёки аэрокосмик жойлашувдаги суратга олиш асбоблари ёрдамида махсус жиҳозланган станцияларга қабул қилиш, маълумотларни картографик мақсадларда ишлаш, сақлаш ва қўллаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геодинамик ва техноген полигонлар пунктларида юқори аниқликдаги (1-синф) йўлдош ўлчовларини бажариш, ўлчовлар натижалари бўйича Ер қобиғининг ҳозирги горизонтал ва вертикал ҳаракатларини тадқиқ этиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг картография-геодезия фонди томонидан геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) ҳисобга олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш учун тақдим этиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро, минтақавий географик ахборот тизимларини ташкил этиш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик хариталар ва атласларни, ўқув картография қўлланмаларини яратишда таҳрирлаш-тайёрлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик ва ўқув хариталарининг асл нусхаларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тузиш ва расмийлаштириш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, минтақавий ва тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик атласларни, ўқув атласларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тузиш ва расмийлаштириш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик хариталар ва атласларнинг, ўқув хариталарининг нашр этилган асл нусхаларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини (кейинги ўринларда Давлат чегараси деб юритилади) делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасига туташ минтақа учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланадиган масштабларда делимитация, демаркация (редемаркация) хариталар яратиш бўйича топография-геодезия ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасига туташ минтақага топографик хариталар (фотопланлар, фотосхемалар) тузиш учун аэросуратга олиш ишлари (Ҳукумат делегациясининг топшириғи бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси минтақасида геодезия тармоқ пунктларини текшириш, уларнинг сақланишини ва бўлғуси топография-геодезия ишларини ўтказиш учун улардан фойдаланиш имкониятини текшириш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёларда (кўлларда, сув омборларида) уларнинг Давлат чегараси чизиғининг ўтишини белгиловчи ўртасини (створини) сув сирти бўйлаб аниқлаш ва белгилар билан маҳкамлаш бўйича гидрография ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатлараро комиссия томонидан белгиланган конструкциядаги чегара белгиларини тайёрлаш ва чегара белгилари билан Давлат чегараси чизиғини мустаҳкамлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара белгиларининг координаталарини Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланган аниқликда йўлдошли ўлчовлар услуби билан белгилаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара белгиларининг координаталари каталогини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара белгилари протоколларини Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланган намунада тузиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни тўплаш ва Давлат чегараси минтақасида жойлашган географик объектларнинг номлари рўйхатини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси чизиғини таърифлаш баённомасини тегишли намунадаги ҳужжатни тўлдириб, Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланадиган масштаблар топографик хариталари варақларида Давлат чегарасининг ўтиш чизиғини ҳамда чегара белгилари ўрнашган жойларни тасвирлаб график иловани яратган ҳолда тузиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлиги ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш мақсадида илмий-техник ва ташкилий асосларни, техник воситаларни, қоидалар ҳамда нормаларни белгилаш ва қўллаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эталон базисни — геодезия ва картографияга оид ишларнинг бажарилишини метрологик таъминлаш учун узунлик эталонини яратиш ҳамда иш ҳолатида сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объект номи, шунингдек уни бериш ёки қайта номлаш жараёнининг ҳамда уларни қўллаш даражасининг ва кейинчалик меъёрлаштириш заруриятининг Ўзбекистон Республикасининг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг номларини меъёрлаштириш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг номларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш шаклини тузиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг номлари тўғрисидаги маълумотларни Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотлар базасига киритиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг меъёрлаштирилган номларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
географик объектларнинг номларини ҳисобга олиш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланувчиларга тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 27 сентябрдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-1, 20.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2021 й., 10/21/2721-1/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус аҳамиятга молик геодезия ва картография ишлари бажарилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2026 йил 15 январдаги 4-10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-3, 21.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия ёки хабардор қилиш тартиби орқали геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам бажарилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 27 сентябрдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2721-1, 20.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2021 й., 10/21/2721-1/0982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 11 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 547-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.10.2021 й., 10/21/2721-1/0982-сон; 12.06.2023 й., 10/23/2721-2/0351-сон; 21.01.2026 й., 10/26/2721-3/0062-сон)