14.08.2025 йилдаги 515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2025 йилдаги 515-сон
Date of entry into force
14.08.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (кейинги ўринларда — субсидия олувчилар)га турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур субсидия артезиан қудуғи қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатларининг 90 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида субсидия олувчиларга артезиан қудуғи қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини қоплаш хизмати «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) орқали кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «ЯМИҲ» АТда артезиан қудуғи қазиш хизматларини кўрсатиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини сотиш ҳамда ўрнатиш Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) томонидан «ЯМИҲ» АТга киритилган оммавий офертани тасдиқлаш орқали Реестрга бепул ва ихтиёрийлик асосида киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) субсидия олувчилар томонидан артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш хизматлари «ЯМИҲ» АТ орқали мустақил танланади ва харид қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) субсидия олувчиларнинг артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 90 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам учун Давлат бюджетидан ажратилган харажатларнинг қолган қисми мазкур тадбирларга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йилдан бошлаб ушбу тадбирларни молиялаштириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Субсидия олувчиларга субсидия қуйидаги шартларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар турар жойида артезиан қудуғи қазиш хизматлари, сув насоси ва сув фильтрини сотиш ва ўрнатишга доир ишлар Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар томонидан артезиан қудуғи қаздирилиб, сув насоси ва ичимлик суви фильтри ўрнатилгани тўғрисидаги ушбу оилалар яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси масъул вакиллари томонидан жойига борган ҳолда хулоса расмийлаштирилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар томонидан артезиан қудуғи қаздирилиб, сув насослари ўрнатилгани натижасида олинган сувнинг истеъмолга яроқлилиги тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан жойига борган ҳолда хулоса расмийлаштирилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар томонидан электрон савдо платформаси орқали артезиан қудуғи қаздириш, сув насослари ўрнатиш ҳамда ичимлик суви фильтрларини харид қилиш бўйича буюртмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчиларнинг турар жойида артезиан қудуғи қазилгани, сув насослари ўрнатилгани ҳамда ичимлик суви фильтрлари харид қилиниб, ўрнатилганини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчиларга уларнинг турар жойида артезиан қудуғи қаздириш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик суви фильтрларини харид қилиб, ўрнатиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «ЯМИҲ» АТда электрон савдо платформаси вазифасини бажарувчи «Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш» ахборот модулининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда ушбу қарорнинг 3-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган хулосани расмийлаштириш тартибини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидан бириктирилган масъул вакиллар томонидан ўз вақтида ушбу қарорнинг 3-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган хулосанинг расмийлаштириб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ушбу қарорнинг 3-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган хулоса тақдим этиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
515-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 августдаги 515-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга (кейинги ўринларда — субсидия олувчилар) турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Субсидия олувчиларга уларнинг турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 90 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Субсидия олувчиларнинг турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ва ўрнатиш хизматлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритиладиган ҳар бир тадбиркорлик субъекти артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва сув фильтрларини сотиш ҳамда ўрнатиш фаолиятини амалга ошириш имкониятига, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда тегишли лицензия ёки рухсатномага эга бўлиши талаб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар томонидан «ЯМИҲ» АТ орқали Реестрга киритилган ҳамда артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотувчи ҳамда ўрнатувчи тадбиркорлик субъектлари мустақил танланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Субсидия олувчилар турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини қоплаш учун субсидия ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема асосида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Субсидия олувчиларнинг турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ва ўрнатиш хизматларини электрон платформа орқали савдога чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ва ўрнатиш тўғрисидаги тижорий таклифлар «ЯМИҲ» АТга Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ва ўрнатиш хизматларини кўрсатиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари «ЯМИҲ» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтган ҳолда Реестрга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари Реестрга кириш учун «ЯМИҲ» АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт (ID-карта) серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакили ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
артезиан қудуғи қазиш хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган махсус транспорт ҳамда бошқа воситаларининг турлари ва номи, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган ва ўрнатиб бериладиган сув насослари ҳамда ичимлик суви фильтрларининг турлари, номи ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган ва ўрнатиб бериладиган сув насослари ҳамда ичимлик суви фильтрларининг хизмат кўрсатиш ва кафолат муддатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки «ЯМИҲ» АТда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъекти электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги «ЯМИҲ» АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари кўрсатган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмагани аниқланган тақдирда, тадбиркорлик субъектлари Реестрга киритилади ҳамда улар учун «ЯМИҲ» АТда шахсий кабинет очилади. Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган тадбиркорлик субъектлари Реестрга киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари электрон савдо платформасида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ва ўрнатиш тўғрисидаги тижорий таклифларни жойлаштириш учун ушбу платформада ҳам рўйхатдан ўтиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар тадбиркорлик субъектларини Реестрдан чиқариш учун асос ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ҳамда ўрнатиш бўйича буюртма айни бир тадбиркорлик субъекти томонидан икки ва ундан кўп маротаба белгиланган тартиб ёки муддатларда бажарилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти кафолат муддати даврида яроқсиз ҳолатга келган сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини таъмирлаб ёки янгисига алмаштириб бермаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ҳамда ўрнатиш бўйича хизмат ва товарларни электрон платформа орқали реализация қилиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни «ЯМИҲ» АТга Вазирлик томонидан тасдиқланган техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир товар ва хизматларнинг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, уларнинг техник тавсифи ва кўрсаткичлари, фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан белгиланган талаблар бўйича ҳар бир товарнинг турли томондан олинган фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган товарга мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Товарларнинг техник талабларга мувофиқлиги ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги Вазирликнинг масъул ходимлари томонидан «ЯМИҲ» АТда қабул қилингандан сўнг улар электрон платформа орқали савдога чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда техник талабларга мувофиқ бўлмаган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ёхуд уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу товарларни савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Субсидия олувчилар томонидан артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини электрон платформа орқали харид қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтри харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича буюртма шакллантириш учун субсидия олувчининг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили «ЯМИҲ» АТда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани тўлдирган ҳолда электрон шаклда рўйхатдан ўтиш ҳақида ариза юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда сўровномага киритилган маълумотлар шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, «Face-ID») ёки «ЯМИҲ» АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади, ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига борган ҳолда ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки маҳалладаги ижтимоий ходим субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтиш бўйича сўров юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларига мувофиқ сўров юборилганда, унда кўрсатилган оилаларнинг ҳақиқатда мазкур Низомнинг талабларига мос келиши «ЯМИҲ» АТ орқали автоматик равишда текширилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўровда кўрсатилган оилалар ушбу Низом талабларига мос келса, у «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтказилиб, унга электрон платформа орқали буюртма беришга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўровда кўрсатилган оилалар ушбу Низом талабларига мос келмаса, «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтказиш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўровда кўрсатилган оилалар ушбу Низом талабларига мос келганда, сўров юборилган кунга қадар беш йил ичида артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларини қоплаш бўйича субсидиядан фойдаланган бўлса, «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтказиш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Субсидия олувчи оиланинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили «ЯМИҲ» АТ орқали артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича буюртма шакллантиради ва тасдиқлаган ҳолда ижрога юборади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ҳамда ўрнатиш хизматлари айни бир тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилиши инобатга олинган ҳолда буюртма шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агарда субсидия олувчиларнинг турар жойида артезиан қудуғи қазилган бўлса ёки сув насоси ёхуд ичимлик суви фильтри мавжуд бўлса, электрон платформа орқали ўзига керакли товар ва хизматларни харид қилиш бўйича буюртма қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тасдиқланган ва ижрога юборилган буюртма автоматик равишда тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига келиб тушади. Бунда тадбиркорлик субъекти уч иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юборилган буюртмани кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган буюртмага мувофиқ субсидия олувчи оилаларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили билан келишган ҳолда унинг турар жойида артезиан қудуғи қазиш ва сув насоси ҳамда ичимлик суви фильтрини ўрнатиш муддатини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиш бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш тўғрисида субсидия олувчи оиланинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакилининг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига хабар юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланадиган муддат артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиш муддатини инобатга олган ҳолда бир ойдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия олувчилар томонидан шакллантирилган ҳар бир буюртманинг ижро ҳолати бўйича уларнинг мобил алоқа воситалари рақамига «ЯМИҲ» АТ орқали СМС-хабарнома жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили тадбиркорлик субъекти томонидан унинг шахсий кабинетига юборилган хабарни олган вақтдан бошлаб икки иш куни ичида «ЯМИҲ» АТ орқали шакллантирилган буюртма нархининг 10 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни ягона биллинг тизими орқали тадбиркорлик субъектининг «ЯМИҲ» АТдан рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳисобварағига электрон шаклда тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда шакллантирилган буюртма нархи ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган субсидия нархидан юқори бўлганда, субсидия олувчилар томонидан ўртада шаклланган салбий фарқ ҳам дастлабки тўлов билан бир вақтда тўланиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Субсидия олувчилар томонидан амалга оширилган дастлабки тўлов, шунингдек, буюртма ва ажратиладиган субсидия миқдори ўртасидаги салбий фарқ тўлангани тўғрисида «ЯМИҲ» АТ томонидан тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига автоматик равишда хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Тадбиркорлик субъекти томонидан артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини етказиш ва ўрнатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган муддатда субсидия олувчиларнинг турар жойига етиб бориши ҳамда артезиан қудуғини қазиши, сув насоси ва ичимлик сув фильтрини ўрнатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу Низомнинг 15-банди бешинчи хатбошисида белгиланган муддатда артезиан қудуғини қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиш ишлари бошланмаса, субсидия олувчилар шахсий кабинети орқали буюртмани бекор қилиши ҳамда янги буюртма бериши мумкин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчилар томонидан тадбиркорлик субъектига олдиндан тўланган дастлабки тўлов ҳамда буюртма ва ажратиладиган субсидия миқдори ўртасидаги салбий фарқ (агар мавжуд бўлса) тадбиркорлик субъекти томонидан беш иш куни ичида субсидия олувчиларга белгиланган тартибда қайтарилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган талаб бажарилмаган тақдирда, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси ёки Хоразм вилояти бошқармаси субсидия олувчига тегишли маблағларни ундириши бўйича судга мурожаат қилишга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тадбиркорлик субъекти Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг турар жойида артезиан қудуғи қазилиб, сув насоси ва ичимлик суви фильтри ўрнатилганидан сўнг бир иш куни ичида бу тўғрисида тегишли фотосуратларни илова қилган ҳолда «ЯМИҲ» АТга маълумот киритади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъекти томонидан «ЯМИҲ» АТга буюртма бажарилгани тўғрисида маълумот киритилганидан сўнг бу ҳақида «ЯМИҲ» АТ орқали буюртмаси бажарилган субсидия олувчи яшовчи маҳалланинг раиси, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармасидан бириктирилган масъул вакилларга (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) электрон шаклда уларнинг «ЯМИҲ» АТдаги мобил алоқа воситалари рақамига СМС-хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси СМС-хабарномани олган вақтдан бошлаб беш кун ичида субсидия олувчиларнинг турар жойига борган ҳолда буюртма ҳақиқатда бажарилгани ва тадбиркорлик субъекти томонидан «ЯМИҲ» АТга киритилган маълумотлар тўғри эканлигини ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш натижасида буюртма ҳақиқатда бажарилгани ва тадбиркорлик субъекти томонидан «ЯМИҲ» АТга киритилган маълумотлар тўғри эканлиги тасдиқланса, Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси «ЯМИҲ» АТда субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани маъқуллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидаги ҳолатларда буюртма бажарилмаган деб ҳисобланади ва тадбиркорлик субъектига унинг шахсий кабинети орқали «ЯМИҲ» АТ ёрдамида Ишчи гуруҳнинг рад этиш хулосаси бўйича хабарнома юборилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидан бириктирилган масъул вакиллар томонидан артезиан қудуғи белгиланган талаб ва шартлар асосида қазилмаган деб хулоса қилинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишлилиги бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ёки Хоразм вилояти бошқармасидан бириктирилган масъул вакиллар томонидан ичимлик суви фильтридан олинган сув истеъмол учун яроқсиз деб хулоса қилинса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисидаги хабар «ЯМИҲ» АТга автоматик равишда юборилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия ажратиш маъқулланган тақдирда, буюртма «ижро этилган» ҳамда «тўлов кутилмоқда» ҳолатига ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, буюртма «ижро этилиши кутилмоқда» ҳолатига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича ажратиладиган субсидия тўловларини амалга ошириш ҳамда ҳисобини юритиш учун Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармаларида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани тўғрисидаги хабар келиб тушганидан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг нархи миқдоридаги, бироқ ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган субсидия миқдоридан кўп бўлмаган маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли субсидия тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига буюртма бажарилгани Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига субсидияни ўтказиш дам олиш кунига ёки байрам ёхуд бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртма нархи ажратиладиган субсидия миқдоридан кам бўлган тақдирда, ўртадаги ижобий фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тадбиркорлик субъектлари улар томонидан қабул қилинган буюртмаларни сифатли ва белгиланган муддатда бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган сув насослари ва ичимлик суви фильтрларига уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан берилган кафолат муддати тугагандан сўнг ҳамда субсидия олувчилар томонидан зиён етказилганда шахсий жавобгарлик субсидия олувчига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Субсидия олувчилар сув насоси ва ичимлик суви фильтридан фойдаланиш йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиши ҳамда ундан фойдаланиш тартиб ва қоидаларига риоя қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Субсидия олувчилар томонидан ушбу Низомга мувофиқ ажратилган субсидия асосида харид қилинган сув насоси ва ичимлик суви фильтрини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки совға қилиш ҳамда сотиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низомда назарда тутилган СМС-хабарномаларни юбориш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки уларнинг қонуний вакиллари электрон платформада буюртма шакллантириш, субсидия ажратиш ҳамда артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиш бўйича тегишли ходимлар ва тадбиркорлик субъектларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ҳамда ўрнатиш хизматларини электрон платформа орқали савдога чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Тадбиркорлик субъектлари кўрсатган маълумотларнинг тўғрилиги ва уларнинг фаолияти тугатилмаганини ўрганади ҳамда ўрганиш натижасига кўра Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритади ёки рад этади.

3 иш кунида

3-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрларини сотиш ва ўрнатиш бўйича хизмат ва товарлар ҳамда уларнинг нархларини (қонунчиликда белгиланган ҳолларда мувофиқлик сертификати рақами ва муддати) реализация қилиш учун электрон савдо платформасига жойлаштиради.

Реал вақт режимида

4-босқич

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Товарларнинг техник талабларга мувофиқлиги ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини ўрганиб, электрон платформа орқали савдога чиқаради ёки рад этади.

3 иш кунида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия олувчилар томонидан артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича буюртма бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Субсидия олувчи (Ижтимоий реестрга киритилган оила)

1. Субсидия олувчининг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) рўйхатдан ўтади.

Ўз хоҳишига кўра

2. Электрон платформа орқали артезиан қудуғи қазиш, сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича буюртма беради.

«ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтганидан сўнг

2-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Буюртмани кўриб чиқиб тасдиқлайди ёки рад этади.

2. Субсидия олувчилар билан келишган ҳолда унинг турар жойида артезиан қудуғи қазиш ва сув насоси ҳамда ичимлик суви фильтрини ўрнатиш муддатини белгилайди.

3. Артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиш учун дастлабки тўловни амалга ошириш тўғрисида субсидия олувчининг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига хабар юборади.

3 иш кунида

3-босқич

Субсидия олувчи

Буюртма нархининг 10 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни ягона биллинг тизими орқали тадбиркорлик субъектининг «ЯМИҲ» АТдан рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳисобварағига электрон шаклда тўлайди.

Тадбиркорлик субъектининг хабари келиб тушганидан сўнг 2 иш кунида

4-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Артезиан қудуғи қазиш ва сув насоси ҳамда ичимлик суви фильтрини ўрнатиш хизматини кўрсатади.

Буюртма тасдиқланганидан сўнг бир ойда

2. Субсидия олувчининг турар жойида артезиан қудуғи қазилиб, сув насоси ва ичимлик суви фильтри ўрнатилганидан сўнг бу тўғрисида тегишли фотосуратларни илова қилган ҳолда «ЯМИҲ» АТга маълумот киритади.

Буюртма бажарилганидан сўнг бир иш кунида

5-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Буюртмаси бажарилган субсидия олувчи яшайдиган маҳалла раиси, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармасидан бириктирилган масъул вакилларга (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) электрон тарзда уларнинг «ЯМИҲ» АТдаги шахсий кабинетига ҳамда мобил алоқа воситалари рақамига СМС-хабарнома юборилади.

Автоматик равишда

6-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Субсидия олувчининг турар жойига борган ҳолда буюртма ҳақиқатда бажарилгани бўйича «ЯМИҲ» АТга киритилган маълумотлар тўғри эканлигини ўрганади.

2. Ўрганиш якуни бўйича субсидия ажратишни маъқуллайди ёки рад этади.

СМС-хабарнома олинган вақтдан бошлаб 5 иш кунида

7-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани тўғрисидаги хабар келиб тушганидан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.

2. Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг нархи миқдоридаги, бироқ субсидия миқдоридан кўп бўлмаган маблағ «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимига йўналтирилади. Бунда «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизими томонидан тегишли субсидия тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига автоматик тарзда ўтказилади.

Автоматик равишда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойида артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва ичимлик суви фильтри харид қилиш ва ўрнатиш бўйича буюртма шакллантириш мақсадида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЎРОВНОМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар:

1.

Фамилияси:

2.

Исми:

3.

Отасининг исми:

4.

Туғилган санаси:

5.

Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами:

6.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

7.

Телефон рақами:

8.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

9.

Ҳудуд номи:

10.

Туман (шаҳар) номи:

11.

Маҳалла фуқаролар йиғини номи:

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 августдаги 515-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 30 мартдаги 165-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 61-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 35-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 27-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 09/25/515/0733-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)