28.07.2025 йилдаги 469-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.07.2025 йилдаги 469-сон
Date of entry into force
29.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ер участкаларини ижарага олувчиларнинг мустақиллигини ошириш ва юқори қўшилган қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга асосланган янги тизим жорий этилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олувчиларнинг мустақиллигини ошириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони билан қуйидагилар белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда, уларни 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда «E-auksion» савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион савдоларида яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари — ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш материалларини тайёрлаш ишлари бўйича, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти — тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлаш бўйича ижрочи этиб белгилангани учун электрон онлайн-аукцион савдоларидан тушган маблағлар тақсимоти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини, хусусан, ер муносабатларини ва экин майдонларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
469-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банднинг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ижарага берувчи — туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи — электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Ижрочи уч иш куни ичида ер участкаси тўғрисида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолатидан (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослашгани, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар) келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а) ер участкасининг майдони (гектарда), тоифаси ва норматив қиймати ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д» кичик банд «балл бонитировкаси» сўзларидан кейин «ҳамда у» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «е» — «и» кичик бандлари билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е) тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланадиган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган технологиялар, дала шийпони, техника парки) жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси (мавжуд бўлганида)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«191. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали аниқланадиган ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шарт, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нарх ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотилмаган лотлар ҳар беш кун ичида лотнинг нархини 10 фоиздан бошланғич нархнинг 20 фоизигача босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий аукционга чиқарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 27-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида тақсимланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-босқич» позицияси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4-босқич» позициясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Субъектлар» устуни «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзларидан кейин «Сув хўжалиги вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбирлар» устунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Ижарага бериладиган ер участкалари бўйича сув билан таъминлаш усуллари, йиллик сув етказиб бериш лимитлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ижарага бериладиган ер участкаларининг тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)