28.04.2025 йилдаги ПФ-73-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.04.2025 йилдаги ПФ-73-сон
Date of entry into force
29.04.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ягона ёндашув асосида тубдан такомиллаштириш, мазкур йўналишда олий таълим дастурларини халқаро тажриба асосида трансформация қилиш, шунингдек, таълим соҳасида узвийлик ва узлуксизликни ҳамда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари учун ягона ёндашув асосида педагог кадрлар тайёрлашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогик таълим соҳасининг таълим дастурларини халқаро таълим дастурларига мос равишда такомиллаштириш ҳамда дуал таълим шаклидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети (кейинги ўринларда — Университет)ни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетни республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ягона ёндашув асосида янги сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати 1-иловада келтирилган педагогика олий таълим ташкилотларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги педагог кадрлар тайёрлаш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона концептуал ёндашув асосида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — педагогика олий таълим ташкилотлари) бошқарув тизимини такомиллаштириб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Университетга халқаро таълим дастурлари жорий этилган йўналишлар учун уларнинг талабларидан келиб чиқиб, талабаларни қабул қилишда мустақил равишда қўшимча ва алоҳида имтиҳонлар (суҳбат, тест, иншо, кейс топшириқлари ва бошқалар) ташкил этишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг бошқарув тизими «Янги Ўзбекистон» университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, юридик шахс бўлмаган 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика олий мактаби декан томонидан бошқарилади ва таълим сифатини таъминлаш, педагогика мактабини ривожлантириш, илмий фаолиятни бошқариш ҳамда ушбу йўналишларда халқаро алоқаларни амалга ошириш унинг асосий вазифалари этиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига биринчи курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида халқаро тажрибалар асосида талабалар билимини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил билим олишга ўргатишга йўналтирилган инновацион таълим технологиялари педагогик таълим амалиётига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университет ва педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика олий таълим ташкилотларида Университетга мос равишда бошқарув тизими такомиллаштирилади ва халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти сифатида таълим дастурларини халқаро тажриба асосида трансформация қилиш жараёнларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университет таркибидаги Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази фаолияти халқаро таълим дастурларини жорий этиш асосида такомиллаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалавриат таълим йўналишлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан педагог кадрларни давлат буюртмасидан ташқари тайёрлаш педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таклифлари асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш тизими жорий этилади. Бунда диагностика натижаларига кўра педагог кадрлар тайёрлаш сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган таълим йўналишларида кадрлар тайёрлашни чеклаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаларини прогноз қилиш ва шакллантиришда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш ва бошқариш бўйича ягона дастурий комплекси (ERP) маълумотлари таҳлил қилинади ва тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизимини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаб олинган профессор-ўқитувчиларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий университетларга мақсадли малака оширишга юбориш тизимини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) умумий ўрта таълим мактабининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратурани жорий этиш бўйича 2025 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурларини босқичма-босқич жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ходимларига А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари инновацион педагогик таълим кластерларини ташкил этиш мақсадида педагогика олий таълим ташкилотларига яқин ҳудуддан камида биттадан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини қуриш учун қўшимча ер майдонларини ажратиш масаласини кўриб чиқсин ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда 2025 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика олий таълим ташкилотларининг тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича молия йили охирига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 4 фоизи миқдоридаги ажратмаларни Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш амалиёти бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур маблағлар педагогика олий таълим ташкилотлари томонидан ушбу Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Фармон ижроси билан боғлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-73-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиладиган педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Олий таълим ташкилоти номи

Олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд

1.

Ўзбекистон миллий педагогика университети

Тошкент шаҳри

2.

Нукус давлат педагогика институти

Қорақалпоғистон Республикаси

3.

Андижон давлат педагогика институти

Андижон вилояти

4.

Бухоро давлат педагогика институти

Бухоро вилояти

5.

Жиззах давлат педагогика университети

Жиззах вилояти

6.

Шаҳрисабз давлат педагогика институти

Қашқадарё вилояти

7.

Наманган давлат педагогика институти

Наманган вилояти

8.

Гулистон давлат педагогика институти

Сирдарё вилояти

9.

Термиз давлат педагогика институти

Сурхондарё вилояти

10.

Чирчиқ давлат педагогика университети

Тошкент вилояти

11.

Урганч давлат педагогика институти

Хоразм вилояти

12.

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали — Каттақўрғон давлат педагогика институти сифатида

Самарқанд вилояти

13.

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти — Самарқанд давлат педагогика институти сифатида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари учун ягона ёндашув асосида педагог кадрлар тайёрлашни амалга ошириш

1.

Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиш.

1. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил июль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказилаётган таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари, товар-моддий бойликларини топшириш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш.

2025 йил август

3. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларининг низоми ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь

4. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларининг гувоҳномаларини қайта расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025 йил сентябрь

2.

Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларида халқаро тажриба асосида ўқув жараёнларини самарали бошқариш тизимини (LMS — Learning Management System) жорий этиш.

1. Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларида халқаро тажриба асосида ўқув жараёнларини самарали бошқариш тизимини (LMS — Learning Management System) жорий этиш режа-жадвали ва йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Режа-жадвал асосида тизимни жорий этиш ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

3.

Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш.

1. Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2026 йил октябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Республика педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

4.

«Госпитал педагогика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

1. Ўзбекистон миллий педагогика университетида «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрлаш бўйича таклиф киритиш.

2025 йил ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислигининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

3. Ўзбекистон миллий педагогика университетига «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислигига талабаларни қабул қилиш.

2026 йил август

5.

Умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этиш.

Умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда:

Университетда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этиш;

олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёнини масофавий таълим шаклида ташкил этиш;

магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтказилган тизимда олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни қабул қилиш;

магистратурада масофадан ўқиш ва давлат намунасидаги диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабалар билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни назарда тутиш.

2025 йил декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

6.

Ўзбекистон миллий педагогика университетида 10 та штат бирлигидан иборат трансформация департаменти фаолиятини ташкил этиш.

1. Трансформация департаментининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

Департамент ходимларининг вазифа ва мажбуриятларини белгилаш.

Департамент раҳбарининг лавозим маошини олий таълим муассасаси декани, бош мутахассис лавозим маошини олий таълим муассасаси доценти, етакчи мутахассис лавозим маошини олий таълим муассасаси катта ўқитувчиси лавозим маошига тенглаштиришни назарда тутиш.

2025 йил 1 сентябрь

Ўзбекистон миллий педагогика университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Трансформация департаментининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил 1 сентябрь

3. Трансформация департаментига юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш.

2025 йил 1 октябрь

II. Педагогика таълим соҳасининг таълим дастурларини халқаро таълим дастурларига мос равишда такомиллаштириш

7.

Педагогика таълим йўналишлари ва мутахассисликлари сонини мақбуллаштириш.

1. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрланаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини таҳлил қилиш.

2025 йил октябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Жаҳон тенденцияларига мувофиқ янги талаб қилинаётган йўналишлар, меҳнат бозори конъюнктураси ҳамда таълим соҳаси талабларини таҳлил қилган ҳолда мақбуллаштирилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатини ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

3. Мақбуллаштирилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқишнинг режа графиги ва тармоқ ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

8.

Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим йўналишлари учун ўқув-методик таъминотни босқичма-босқич яратиш.

1. Таълим йўналишлари учун халқаро таълим дастурлари, ўқув-методик мажмуаларни танлаш.

2. Таълим дастурлари, ўқув-методик мажмуаларни таржима қилиш бўйича малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

3. Ишчи гуруҳ томонидан халқаро таълим дастурлари, ўқув-методик мажмуаларни ўзбек тилига таржима қилиш.

2025 — 2028 йиллар давомида

Ўзбекистон миллий педагогика университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

9.

Педагогика олий таълим ташкилотларида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш имкониятларини яратиш.

1. Педагогика олий таълим ташкилотларида таълим беришнинг замонавий усуллари асосида видеоконтентларни ишлаб чиқиш учун замонавий медиамарказлар ташкил этиш.

2. Фанлар бўйича виртуал лабораториялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

3. Инклюзив таълим ва госпитал педагогика бўйича электрон таълим ресурсларини яратиш.

4. Ҳар бир педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида 2 тадан STEAM йўналишлари лабораторияларини ташкил этиш чораларини кўриш.

2027 йил 1 сентябрь

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

10.

Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Педагог кадрларни тайёрлашга қўйилган малака талабларини такомиллаштириш.

2026 йил январь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

3. Давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш тизимини жорий этиш.

2026 йил май

4. Ташқи диагностикани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгилайдиган тизим ташкилоти томонидан амалга ошириш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

11.

Педагогика олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишлари битирувчиларини касбий сертификатлаш тизимини жорий этиш.

Педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини касбий сертификация тартибида ташкил этиш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда:

битирувчиларга якуний давлат аттестацияси билан бирга касбий сертификациянинг назорат синовларини топшириш имкониятини яратиш;

якуний давлат аттестациясида ижобий баҳоланган ва касбий сертификатлаш синовларидан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат беришни назарда тутиш.

2026 йил август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

III. Педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни мактабгача ва мактаб таълими дастурлари мазмуни билан узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш

12.

Педагог кадрлар тайёрлашда дуал таълим шаклидан кенг фойдаланиш ҳамда ҳафталик ўқув машғулотларини «4+2» тартибида ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш.

Педагог кадрлар тайёрлаш таълими жараёнларини дуал таълим шаклида ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда:

«4+2» тартибида педагогик амалиётни «бир устозга бир талаба» тамойили асосида ташкил этиш;

таълим дастурларида «4+2» тартибида педагогик амалиёт 3-4 босқич талабаларига жорий этилишини назарда тутиш.

2025 йил сентябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

13.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим ташкилотларида фойдаланиладиган дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмаларни педагогика олий таълим ташкилотлари, А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказларига етказиб бериш.

1. Дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмаларни педагогика олий таълим ташкилотлари, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказларига етказиб бериш тизимини жорий этиш.

Бунда етказиб беришни Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш билан боғлиқ харажатларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширишни назарда тутиш.

2025 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмалар сонининг талабалар ва тингловчилар сонига нисбатини белгилаш.

2025 йил август

3. Дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмаларни етказиб бериш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида

14.

Мактабгача таълим мазмунини халқаро талабларга мувофиқлаштириш ҳамда замонавий методик ёндашувларни жорий этиш.

«Marshall Cavendish Education» ташкилоти билан ҳамкорликда мактабгача таълим тарбияланувчилари учун математика ва STEAM йўналишлари бўйича халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган дастурларни жорий этиш.

2025-2026 йиллар

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

15.

Олий педагогик таълим мазмунини халқаро талабларга мувофиқлаштириш ҳамда замонавий методик ёндашувларни жорий этиш.

Буюк Британиянинг «Cambridge University Press and Assessment» ташкилоти билан ҳамкорликда педагогика олий таълим ташкилотлари учун халқаро талабларга мувофиқ таълим дастурларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2025 — 2030 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

IV. Педагог кадрлар тайёрлаш соҳасига халқаро тажриба, юқори малака ва илмий салоҳиятга эга мутахассис кадрларни жалб қилиш

16.

Педагогика олий таълим ташкилотларида хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Педагогика олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим йўналишларида дарс берадиган профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Тартиб асосида босқичма-босқич профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилишни жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

17.

Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим йўналишлари учун профессор-ўқитувчиларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий университетларга мақсадли малака оширишга юбориш тизимини жорий этиш.

1. Педагогика олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировкадан ўтиш ҳолатини таҳлил қилиш.

2025 йил сентябрь

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Педагогика олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировкадан ўтиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

3. Педагогика олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировкага юбориш.

Режа-жадвал асосида

18.

Ўзбекистон миллий педагогика университети таркибидаги Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази фаолиятини такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази фаолиятини халқаро таълим дастурлари асосида такомиллаштириш.

Бунда:

Халқаро таълим дастурларига ўқитиш маҳорат марказида педагогика олий таълим ташкилотлари барча профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни йўлга қўйиш;

малака ошириш таълим дастурларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш.

2. Педагогика олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш истиқбол режасини ишлаб чиқиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

19.

Хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни таълим жараёнига жалб этиш.

1. Ҳудудлардаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда фаолият юритаётган хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ва уларни педагогика олий таълим ташкилотларининг таълим жараёнига жалб этиш чораларини кўриш.

2025 йил августдан бошлаб

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг малакали мутахассисларини педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларининг таълим жараёнига жалб этиш чораларини кўриш.

2025 йил сентябрдан бошлаб

20.

Педагогика таълим йўналишлари битирувчиларини хорижий олий таълим муассасаларига магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали соҳа ходимлари салоҳиятини ошириб бориш.

Педагогика таълим йўналишлари битирувчиларини «Эл-юрт умиди» жамғармасининг таълим дастурлари бўйича танлов асосида хорижий олий таълим муассасаларига магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш тизимини йўлга қўйиш.

Бунда педагогика олий таълим ташкилотлари талабалари учун магистратура ва докторантурага танловларда иштирок этиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқувлар ва семинарлар ташкил этишни назарда тутиш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

-

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

V. Педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида таълим-тарбия жараёнларининг натижадорлигини таъминлаш муаммоларига қаратиш

21.

Педагогика соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги илмий муаммоларга йўналтириш.

1. Мактабгача ва мактаб таълими тизимининг илмий муаммолари банкини яратиш.

2. Педагогика олий таълим муассасаларидаги илмий-тадқиқот ишларини тизимдаги муаммолар ечимига йўналтириш.

3. Педагогика соҳасидаги илмий мактабларнинг ютуқлари ва тажрибаларини оммалаштириш.

2025 йил октябрдан бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

22.

Педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари салмоғини ошириш.

1. Профессор-ўқитувчилар илмий журналларда мақолалар чоп қилишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

Ҳар йили сентябрь-октябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таҳлил қилиш.

Ҳар ўқув йили якунида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири, Республика кенгаши раиси

2.

Лавозимига кўра

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори, Республика кенгаши раиси ўринбосари

3.

Ш.А. Аюпов

Фанлар академияси президенти, академик

4.

А.Т. Уббиев

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори

5.

Г.И. Мухамедов

Чирчиқ давлат педагогика университети ректори

6.

Ш.С. Шарипов

Жиззах давлат педагогика университети ректори

7.

К.А. Кадиров

Нукус давлат педагогика институти ректори

8.

Б.Б. Маъмуров

Бухоро давлат педагогика институти ректори

9.

Ш.Қ. Нематов

Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори

10.

Лавозимига кўра

Самарқанд давлат педагогика институти ректори

11.

Лавозимига кўра

Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори

12.

Ж.Х. Қаршибоев

Гулистон давлат педагогика институти ректори

13.

Б.М. Расулов

Андижон давлат педагогика институти ректори

14.

А.Б. Хасанов

Термиз давлат педагогика институти ректори

15.

Б.Э. Хусанов

Наманган давлат педагогика институти ректори

16.

Ф.Р. Мадрахимова

Урганч давлат педагогика институти ректори

17.

Ш.И. Мустафакулов

Халқаро Нордик университети ректори

18.

Б.Г. Юлдашев

«Янги Ўзбекистон» университети проректори

19.

А.А. Исмаилов

А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ректори

20.

М.А. Таджибаева

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби директори

21.

М.У. Насиров

Нукус шаҳридаги Президент мактаби директори

22.

М.А. Юлдашев

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи, Республика кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши таркибига Кенгаш қарори билан бошқа иштирокчилар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-134-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «2 — 4-босқич талабалари» сўзлари «3-4-босқич талабалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг «13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

4929

4929

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

5

5

1.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

73

73

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-152-сон Фармонининг 5-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармонига 1-илованинг 56-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3821-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пучон университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Белгилансинки, Университет фаолиятининг жамоатчилик бошқаруви олий органи бўлиб таркиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Пучон университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Университетнинг Кузатув кенгаши ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги «Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4963-сон қарорининг 10-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Институт ва ҳудудий марказлар» сўзлари тегишли келишикдаги «Институт, ҳудудий марказлар ҳамда Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-289-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошисидаги «2 — 4-босқич талабалари» сўзлари «3-4-босқич талабалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банднинг биринчи хатбошисидан «6-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банднинг учинчи хатбошисидаги «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-290-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-231-сон қарорига 2-илованинг 6-позициясида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Чора-тадбирлар» устунида «А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг» сўзларидан кейин «, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Амалга ошириш механизми» устунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Институт ва ҳудудий марказлар» сўзларидан кейин «, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «701 нафар» ва «421 нафар» сўзлари тегишинча «738 нафар» ва «458 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 06/25/73/0389-сон)