Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
01.11.2025
25.06.2025
02.10.2024
16.08.2024
12.06.2023
01.01.2023 01
07.10.2022
27.04.2022
16.12.2021
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларини ўзаро интеграция қилиш, кластерлар (кооперация) фаолиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]

а) фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга — мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли, мойли ва шоли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-290-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 07/24/290/0625-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик «револьвер» кредит ажратилади. Бунда, ушбу кредит ҳисобидан кластер ва кооперацияларнинг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «маҳалла еттилиги»нинг тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдонларини ижарага олган ёшларга — мини-техника, уруғ ва кўчат хариди учун йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 2 фоизи банк маржаси), 6 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қарор доирасида барча турдаги кредитларни «маҳалла еттилиги»нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 07/25/322/1002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Жамғармага 1,4 трлн сўм бюджет ссудаси ажратилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2022 й., 07/22/387/0906-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан келгуси йиллар ҳосилини молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларнинг Жамғармага ажратиб борилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) ва фермер хўжаликларига — экспорт шартномаси мавжуд бўлиб, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади. Бунда, суғурта пули хавф-хатардан суғурта қилинаётган ҳосил қийматининг 70 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга) — хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация қилинади. Бунда, мева-сабзавотчилик кластерларига ўзига бириктирилган маҳсулот етиштирувчилар учун боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш тавсия этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур бандда кўзда тутилган компенсация харажатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, уларни харид қилувчи ташкилот ҳамда тижорат банки ўртасида тузилган шартномаларга эга бўлган, шунингдек, ушбу шартномаларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев) мазкур бандда назарда тутилган шартномаларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказиш учун 2022 йил 1 февралга қадар техник имкониятларни яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (Ходжаев) «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган Жаҳон банкининг 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик агрологистика марказларини «Агросервис оператор» ДУК томонидан қуриб, истисно тариқасида тижорат банки иштирокисиз 10 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев) Молия вазирлиги (Ишметов) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев) билан биргаликда бир ой муддатда Жаҳон банки билан келишилган ҳолда кичик агрологистика марказларини «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида қуриб, фойдаланишга топшириш тартибини тасдиқласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПҚ-225-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 07/22/225/0351-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов), Энергетика вазирлиги (А.С. Султонов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.С. Ҳидоятов), Транспорт вазирлиги (И.Р. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар), қайта ишлаш корхоналари ва агрологистика марказлари учун зарур бўлган ташқи муҳандислик (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва оқова сув тармоқлари, автомобиль йўллари) тармоқларини таъмирлаш ва қуриш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган қарз маблағларини 2024 йил якунига қадар жалб қилиш чораларини кўрсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этишнинг ҳамда кластерлар томонидан 2022 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ойлар бўйича тақсимоти прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда амалга ошириладиган совиткичли сиғимлар ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик):
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ходимлар умумий чекланган сони 4 — 6 нафар штат бирлигидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларини ҳамда ходимлар умумий чекланган сони 2-3 нафар штат бирлигидан иборат туманлар (Қувасой шаҳар) мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офисларини (кейинги ўринларда — лойиҳа офислари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари ҳамда лойиҳа офисларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосил берадиган боғларни (узумзорларни) аниқлаш, уларнинг ўрнида интенсив боғлар (узумзорлар) барпо этиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив боғ ва токзорлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш ва очиқ танловга чиқаришга амалий жиҳатдан кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган кредитлар доирасида тижорат банклари билан биргаликда мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева ва узум етиштириш, уларни сақлаш, саралаш, қайта ишлаш ва экспортини ташкил этишга кўмаклашиш вазифалари юклатилсин.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари ҳамда лойиҳа офисларига қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати учун талаб этиладиган қўшимча штат бирликлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари ҳамда лойиҳа офисларининг штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бўлимлари ва лойиҳа офисларининг ходимларига тегишинча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорига Агентликнинг жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига шартнома асосида мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази билан биргаликда икки ой муддатда қишлоқ хўжалигида инновацион биомаҳсулотларни синовдан ўтказиш хизматлари тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавотчилик туманларини қайта кўриб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароити ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда, мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперация) фаолиятини барқарор ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи — кластер — тайёрловчи корхона — қайта ишловчи ва экспортёрни узвий боғловчи тизимни жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Агентлик (Ҳ.М. Каримов), Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (Р.М. Бобоев) уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тизимида Республика боғбонлар мактаби фаолиятини ривожлантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида Сабзавот, картошка, полиз, дуккакли экинлар, гул ҳамда доривор ўсимликларни интенсив усулда етиштириш мактабини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) икки ой муддатда мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда суғурта мукофоти учун тўловнинг ҳамда хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов)га:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда республикада мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилишга мўлжалланган логистика марказларини хорижий давлатлар тажрибаси асосида ташкил этиш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш манзилли дастурини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга йўналтиришда зарур рухсатнома, сертификатлар ва божхона ҳужжатларининг расмийлаштирилишига амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари (лойиҳа офислари)нинг тегишлилиги бўйича штат жадвалларини тасдиқлаб (ўзгартириб), ўрнатилган тартибда молия органларида рўйхатга қўйилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори Х.М. Каримов белгилансин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 15 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-52-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этишнинг ҳамда кластерлар томонидан 2022 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ойлар бўйича тақсимоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами ташкил этиладиган кластерлар сони
Кластерларни ташкил этиш (ойлар бўйича)
Мавжуд қувватлар
Амалга ошириладиган лойиҳалар
Лойиҳаларни амалга ошириш(ойлар бўйича)
сони
қуввати, тонна
қиймати, млн сўм
сентябрь
ноябрь
декабрь
январь
февраль
март
сони
тонна
сони
қуввати, тонна
қиймати, млн сўм
сони
қуввати, тонна
қиймати, млн сўм
сони
қуввати, тонна
қиймати, млн сўм
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
9
4
5
7
5 500
22 386
3
3 000
12 036
4
2 500
10 350
2.
Андижон вилояти
7
6 200
5 350
2
1 700
1 750
1
500
1 000
4
4 000
2 600
3.
Бухоро вилояти
11
6
5
3
4 100
6
12 200
44 050
2
4 000
22 700
2
1 200
7 000
2
7 000
14 350
4.
Жиззах вилояти
2
2
1
4 000
1 900
1
4 000
1 900
5.
Қашқадарё вилояти
4
4 100
15 220
2
1 300
1 020
2
2 800
14 200
6.
Навоий вилояти
5
3
2
1
2 200
1
1 000
53 500
1
1 000
53 500
7.
Наманган вилояти
3
14 100
503 000
1
2 500
8 400
2
11 600
494 600
8.
Самарқанд вилояти
5
18 500
74 800
2
4 500
59 300
3
14 000
15 500
9.
Сурхондарё вилояти
3
2
1
1
1 500
14
67 000
445 670
7
28 000
196 170
3
26 000
103 000
4
13 000
146 500
10.
Сирдарё вилояти
1
1
3
9 000
5 000
1
8 000
1 000
2
1 000
4 000
11.
Тошкент вилояти
13
10
3
4
76 000
10
67 000
137 440
4
44 000
91 800
1
1 000
9 240
5
22 000
36 400
12.
Фарғона вилояти
5
3 400
29 000
3
2 400
3 000
2
1 000
26 000
13.
Хоразм вилояти
3
3 600
23 050
2
2 100
19 950
1
1 500
3 100
Жами:
44
11
22
11
9
83 800
69
215 600
1 360 366
31
106 500
472 526
7
28 700
120 240
31
80 400
767 600
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда амалга ошириладиган совиткичли сиғимлар ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мева-сабзавотчилик, узумчилик маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш ва экспортини ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳаларда «даладан растагача» тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини яратувчи мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) фаолиятини ривожлантириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидаги «боғдорчилик» сўзлари «интенсив мева-сабзавотчилик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар (лойиҳа офислари)нинг ҳамда «Агросервис оператор» ДУКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жамоа шартномасига мувофиқ ходимларни моддий рағбатлантириш, устамалар тўлаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидаги «боғдорчилик» сўзи «интенсив мева-сабзавотчилик» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сон қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги «20 гектар» сўзлари «10 гектар» сўзлари билан алмаштирилсин.